Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

82
Холид Хусайний
,
– Ҳар доимгидек, бир ундоқ, бир бундоқ.
– Ҳа, она учун фарзанд соғинчидан ёмони бор 
эканми? 
– Биз билан овқатланасан-а? – сўради Тариқ. 
– Бўмасам-чи, – деди онаси. – Мана, шўрвамиз 
ҳам пишай деб қолди. 
Лайло уялиб бош эгди. Аслида бу хонадонда
Тариқ бор даврада овқатланиш Лайло учун жуда 
ёқимли эди. Овқат устида ҳам суҳбат тўхтамас-
ди. Улар пуштун бўлишса-да, Лайло бор пайтда 
форсийда гаплашишарди. Отасининг айтишича, 
тожиклар ва пуштунлар орасидаги муносабат у 
қадар силлиқ эмас экан. 
– Пуштунлар бизни унча менсимайди, – деган-
ди бир гал унга отаси. – Пуштунлар давлатни 250 
йил бошқарган, тожиклар эса 1929 йилда 9 ой 
ҳукмронлик қилган, холос. Аслида миллатчилик 
энг катта хато. Пуштун ҳам, тожик ҳам, ҳазорий 
ҳам, ўзбек ҳам шу тупроқ фарзанди, Ватанимиз 
бир. Шундан кейин бир гуруҳ одамнинг бошқа 
бир гуруҳ устидан ҳукмронлик даъво қилиши 
нотўғридир. Лекин қаерга қарама, тенгсизлик
айирмачилик, тарафкашликни кўрасан...
Лайло ҳеч қачон Тариқ ва ўзи орасида, умуман 
унинг оиласида ана шундай тенгсизликни, мен-
симасликни ҳис этмаганди. Тариқнинг ота-онаси 
Лайлони ҳам худди ўз фарзандидай кўрар, ундан 
меҳр ва эътиборни дариғ тутишмасди. 
– Юр, панжпар ўйнаймиз, – деди Тариқ. 
– Майли, ўғлим, чиқинглар, юқори қаватда ўй-
найсизлар! – деди Тариқнинг онаси. – Мен овқат-
га қарай-чи.
Тепадаги хонада полга кўкрак берганча, панж-
пар ўйнашга киришдилар. Ўйин давомида Тариқ 
унга тоғасиникида ўтказган кунлар, кўрган-ке-
чирганлари ҳақида гапиришга тушди. Бу хонада 


83
Минг куёш шуъласи
,
улар кўпинча бирга дарс тайёрлашар, карталар-
дан уйчалар қуришар, ёмғир ёққан пайтида де-
раза олдида турганча, ёмғир томчиларини томо-
ша қилишарди. 
– Кел, топишмоқ айтиш ўйнаймиз, – деди Лай-
ло карталарни аралаштираркан. – Бурчакдан 
силжимай, дунёни кезиб чиқар, бу нима?
– Ҳозир, – Тариқ негадир афтини буриштир-
ганча, чўлоқ оёғини аранг кўтариб, унинг тагига 
ёстиқ қўйди. – Ана бўлди!
Лайло шу онда тариқ илк бор чўлтоқ оёғини 
очиб кўрсатганини эслади. Боланинг нотекис 
ғадир-будир суяклари ҳилвироқ тери остидан 
туртиб чиққанди. Тариқнинг айтишича, оёғини 
кесиб ташлашганидан кейин ҳам суяк ўсишдан 
тўхтамас экан. Протез эса, куннинг иссиқ пай-
тида терисини сиқиб, ловуллатиб юбораркан. 
Ўшанда Лайло йиғлаб юборганди. 
– Марка, – деди Тариқ. Бу пайтда Лайло то-
пишмоқни ҳам эсдан чиқарганди. 
– Аввалдан биларкансан-да!
– Ҳечам, ўйлаб топдим.
– Алдама!
– Топқирлигимдан аламинг келяптими? – ил-
жайди Тариқ. – Тушдан кейин ҳайвонот боғига 
борамизми?
– Топқирмиш! Шахматда доим ютқизасанку!
– Сенга атайин ютқизиб бераман, – деди Та-
риқ кулимсираб. 
– Ўзинг мендан катта синфда ўқисанг ҳам, ма-
тематикадаги мисолларни менга ечтирасан-ку!
– Э, қўй бу гапларни, борамизми? 
– Борамиз, – жилмайди Лайло. 
...Улар кўчага чиқишганда, Хадим ўз шотир-
лари билан ҳамон ўша жойда ҳиринглашиб ту-
рарди. Лайло ҳар қанча ўзини босмасин, бари 


84
Холид Хусайний
,
бир ўша кунги нохуш воқеани айтмасликнинг 
иложини тополмади. Йўқ, у айтмади, беихтиёр 
кўксидан отилиб чиқди бу гаплар. 
– Нима қилди, дединг?
Лайло такрорлади. Тариқ қўлини Хадим то-
монга бигиз қилди:
– Шуми? Мана шу аблаҳ шунақа қилдими?
– Ҳа.
Тариқ пуштунчалаб нимадир дея сўкинди. 
Кейин яна Лайлога ўгирилди:
Сен шу ерда тур, мен ҳозир.
– Тариқ, шошмагин, керакмас...
Бу пайт Тариқ йўлнинг нарига бетига ўтиб ол-
ганди. Хадимнинг юзидаги масхарали табассум 
сўнди. Белига тиралган қўллари ҳам икки ёнга 
осилиб қолди. Унинг атрофидаги болалар безов-
таланиб қолишди. 
– Улар неча киши? – қўрқиб кетди Лайло. – 10, 
12... Ҳаммаси бирданига Тариққа ёпишса нима 
бўлади?
Тариқ Хадимдан бир неча қадам берида тўх-
тади. Эгилиб, шимининг боғичини ечди. Аввали-
га Лайло ҳеч нарсани тушунмади. Шу пайт Тариқ 
қаддини тиклади ва бир оёқда ҳаккалаб, протез 
оёғини шамширдек баланд кўтарганча, Хадим 
тарафга отилди. Болалар тумтарақай бўлишди. 
Чанг-тўзон ичида Хадим ҳам, Тариқ ҳам кўрин-
май кетди. Зарб ва бақир-чақир овозлари қори-
шиб кетди. 
Шу-шу Хадим қайтиб Лайлога хиралик қилмади. 
Ўша оқшом Лайло одатдагидек отаси билан 
бирга овқатланди. Онаси иштаҳаси йўқлигини 
пеш қилиб, хонасига кириб кетди. 
Ҳар оқшом овқатдан кейин отаси бирга дарс 
тайёрлашади. Отаси қизининг бошқа болалар-
дан ажралиб туриши учун ҳали ўтилмаган мавзу-


85
Минг куёш шуъласи
,
ларни ҳам ўргатиб борарди. Гарчи коммунистлар 
Ҳаким муаллимни ишдан бўшатишган бўлиш-
са-да, у аёлларнинг таълим олишдаги тенгҳуқуқ-
лиги борасидаги фикрларини тасдиқларди. Айни 
пайтда Кобул университети талабаларининг ҳам 
учдан икки қисмини қизлар ташкил этарди. 
Ота-бола овқатланиб бўлишганида, Лайло дарс 
тайёрлашни бошламай туриб, отасига Тариқ ва 
Хадим воқеасини айтишга оғиз жуфтлаганди, 
бирдан эшик тақиллаб қолди. Бўсағада юзлари 
шамолдан дағаллашган, гирдиғумдан келган, 
бошига пакол (афғонистонлик тожикларнинг 
анъанавий бош кийими – тарж) бостириб олган 
киши турарди. 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling