Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

ОЛТИНЧИ БОБ
Таксичи узун ҳарбий «уазик»лар ва БТРлар 
карвонини ўтказиб юбориш учун, машинани йўл 
четида тўхтатди. 
– Армияни, техникаларни қаранг, – деди ҳай-
довчи. – Шунча кучни сопқонидан бошқа қуроли 
бўлмаган деҳқонлар тўдасига қарши ишлатиш 
кулгили эмасмикин? 


90
Холид Хусайний
,
Ҳарбийлар ўтиб кетгач, улар яна йўлга тушишди. 
– Агар яна тўхтатишмаса, олдимизда мана 
шунақа карвон чиқиб қолмаса, бир соатда етиб 
борамиз. 
Бу саёҳатнинг ташаббускори Ҳаким муаллим, 
иштирокчилар эса, унинг ўзи, Лайло ва Тариқ 
эди. Ҳасинани ҳам таклиф қилишганди, аммо 
отаси рухсат бермади. Ҳаким муаллим бир кун-
га такси ёллаб, уларни мана шу сафарга олиб 
чиққан, қаёққа боришларини айтмаган эди. 
Улар эрталаб соат бешда йўлга тушишган. 
Аввал машина ойнасидан қорли чўққилар ўта 
бош лади, кейин улар ўрнини қуёшда қовжира-
ган тепаликлар, ялангликлар, лойсувоқ кулбалар, 
буғдойзорлар эгаллади. Уфқда кўчманчиларнинг 
ўтовлари қорайиб кўринарди. Ниҳоят, куйиб 
кетган совет танклари, уриб туширилган верто-
лёт қолдиқлари кўзга ташланди. 
Тушга яқин иккита блокпостдан ўтиб, водий-
га чиқиб олишди. Ҳаким муаллим узоқдан қиза-
риб турган деворларни кўрсатди:
– Бу Шаҳри Зоҳак. Бу ерда бир пайтлар қалъа 
бўлган. Уни 900 йил муқаддам босқинчилардан 
ҳимояланиш учун ота-боболаримиз қуришган. 
13-асрда бу ерни босиб олмоқчи бўлган Чингиз-
хоннинг невараси мудофаачилар томонидан ўл-
дирилган. Кейин Чингизхоннинг ўзи катта қўшин 
билан келиб, қалъанинг кулини кўкка совурган. 
– Ҳа, азизларим, – енгил хўрсинди таксичи. – Ва-
танимиз босқинчилар зулмидан қутулмади, қутул-
мади. Аввал Искандар, кейин Сосонийлар, араб-
лар, мўғуллар, энди эса, шўравийлар... 
Яна ярим соат ўтиб, машина тўхтади. 
– Қани, болакайлар, тушинглар-чи, – деди му-
аллим машина эшигини очиб. – Қаранглар қани!
Рўпарасидаги манзарадан Тариқнинг оғзи ланг 
очилиб қолди. Лайлонинг ҳам ҳайрати уникидан 


91
Минг куёш шуъласи
,
кам эмасди. Улар буюкликнинг бу қадар бетимсол 
кўринишига илк бор дуч келиб туришарди. 
Тоғ бағрини ўйиб ишланган иккита баҳайбат 
Будда ҳайкали ҳар қандай инсонни чексиз ҳай-
ратга ғарқ этарди. Икки минг йил илгари ҳам бу 
буюк ҳайкаллар пойида Буюк ипак йўли бўйлаб 
карвонлар ҳаракатланишган. Ҳайкалларнинг тур-
ли қисмидаги катта-кичик тирқиш – ғорлар худди 
пишлоқ бетидаги тешикчаларни ёдга соларди. 
– Биз унинг олдида қанчалик кичкинамиз, – 
шивирлади Тариқ. 
– Тепага чиқамизми? – сўради Ҳаким муал-
лим. Болалар унга эргашишди. Тошлар ичидан 
уйилган қоп-қоронғи зинапоялар бўйлаб тепага 
ҳаракатланиш Тариқ учун осон эмасди. У бир 
қўли билан Лайлога, иккинчи қўли билан муал-
лимга суяниб борарди. Бу тор зинали туйнук тўп-
па-тўғри чўққига олиб чиқар, унинг нариги учи-
дан ёруғлик кўзга ташланарди. 
– Эҳтиёт бўлиб қадам босинглар, оёқларинг 
тойиб кетмасин, – муаллимнинг овози деворлар-
га урилиб акс садо берди. – Пастга қараманглар, 
бошларинг айланиб кетади. 
– Бир пайтлар бу ғорларда беш минг нафарга-
ча будда руҳонийлари яшаган, – тушунтирди му-
аллим. – Ғор деворларига улар ўз кечинмаларини 
ёзиб қолдиришган. – Яна бир оз тепага чиқиш-
гач, муаллим илова қилди. – Мана, болалар, биз 
ҳайкалнинг бошига чиқиб олдик. Бу ердаги туй-
нукдан ташқарини бемалол кўриш мумкин. 
Улар уч киши сиғадиган унгурга аранг жойла-
шиб олдилар. Чиндан ҳам бу ердан бутун водий 
кафтдек кўриниб турарди. Кенг буғдойзору беда-
зорлар, баланд тераклар, сув тўла ариқлар худди 
китоб саҳифасидаги сувратдек аниқ-тиниқ кўри-
нарди. Бу ердан одамлар шунақа кичкина кўри-



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling