Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

БЕШИНЧИ БОБ
Дард Фарибани тамомила ҳолдан тойдирганди: 
кўкраги оғрир, боши айланар, бўғинлари зирқи-
рар, қулоқлари шанғиллар, баданида турли ғурра-
лар пайдо бўлганди. Ҳаким муаллим уни докторга 
олиб борди. Аммо текширувлар бирор самара бер-
мади, унинг касалини ҳеч ким аниқлаб беролмади. 
У аҳён-аҳёнда жазавага тушиб, сочларини 
юлар, дод солар, айрим пайтларда эса, соатлаб 
бир нуқтага тикилиб ўтирарди. Гоҳо худди телба-
дек хоналарни изғиб юрар, ўғилларининг болали-
ги ўтган хонага киргач, юзида табассум уйғонар-


88
Холид Хусайний
,
ди. Худди шу хонада икки ўғли шаталоқ отиб, 
жанжаллашишар, бир-бирига ёстиқ ирғитар, 
ниҳоят, шумликдан чарчаб, уйқуга кетишарди. 
Энди улар йўқ, ҳеч қачон бўлмайди ҳам. Бу уйда 
фақат бўшлиқ ва жимлик ҳукмрон. 
Онаси фақат беш вақт намознигина мукаммал 
адо этарди. Бошқа ҳеч нарсанинг унинг учун қи-
зиғи қолмаганди. Уйдаги ҳамма юмушлар Лай-
лонинг зиммасида қолганди. У ҳамма ишларини 
битириб, онасининг ёнига ётиб олар, унинг қа-
лин сочлари орасига юзларини босарди. Онаси 
ожиз қимирлаб олар, қизини бағрига босганча, 
ўғиллари ҳақида гапира бошларди:
– Аҳмад болагидан мард, жасур бола эди, ўзидан 
уч ёш катта болаларни ҳам йўриғига соларди. Нур 
бўлса, расм чизишни ёқтирарди. Уйларни, кўприк-
ларни шунақа ўхшатиб чизардики...Ундан ажо-
йиб меъмор чиқарди... Бизга бу хабарни етказган 
одамнинг айтишича, болаларимнинг дафн маро-
симида Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўзи шахсан қатна-
шибди. Ҳа, улар ҳақиқий қаҳрамон эди. 
Онаси оғир ҳаракат билан ўгирилиб олди. Лай-
ло унинг кўксига бош қўйди. 
– Назаримда ҳар бир сония мен учун дақиқа-
дек, соатдек чўзилади, – хўрсинди она. – Эҳ-ҳе, 
олдимда яна қанча ғам-андуҳга тўла сониялар 
турибди. Яна уларсиз қанча умрни, эҳтимол, ой-
лар, йилларни ўтказишим керак. Лайло, кимдир 
юрагимни босиб тургандек, нафасим қайтади, 
бўғиламан. Шу даражада ҳолсизланаманки, ҳо-
зир ўлиб қолсам керак деб ўйлайман. 
– Ойижон, айтинг, сиз учун нима қилай? 
– Сен жудаям яхшисан, қизим, – унинг юзла-
рини силади Фариба. – Фақат мен нолойиқ она-
ман сенга!
– Унақа деманг! Ойижоним менинг!


89
Минг куёш шуъласи
,
Онаси юзларини ёстиққа босди. Мана, Фариба-
нинг сочлари орасида оқ толалар анча кўпайибди. 
Томоғи ҳам салқиб, осилиб қолибди. Тиқмачоқдек 
бармоқларидаги узук ҳам ўйнаб қолган...
– Ойи, сиздан бир нарсани сўрасам, майлими?
– Сўра.
– Мабодо сиз... – Лайло гапини давом этти-
ролмади. Бу ҳақда сал аввалроқ у Ҳасина билан 
гаплашиб қолган, кейин уйдаги ҳамма хапдори-
ларни ахлатхонага ташлаб, ошхонадаги сих, пи-
чоқ ва санчқиларни беркитиб қўйишганди. Ҳа-
сина ҳовлидан топиб олган арқонни ҳам кўздан 
бекитишди. Ҳаким муаллимнинг устараси, пис-
калари ҳам қаёққадир йўқолди. У бу ҳақда ота-
сини огоҳлантириб, ундан бирор таскин кутган-
ди. Аммо отасининг кўзлари маъносиз бўшлиқни 
кўра олди, холос. 
– Ойи, мабодо сиз... – чайналди яна Лайло. – 
Мен ёмон қўрқяпман.
Онасининг юзларида синиқ табассум жонланди:
– Бу гапни эшитган куним, ўзимни бир нима 
қилиб қўйишим аниқ эди, – шивирлади онаси. – 
Кейин ҳам бир неча бор шу ҳақда ўйладим. Лай-
ло, энди қўрқмасанг ҳам бўлади. То Ватанимиз 
озодлигини ўз кўзим билан кўрмасам, ўлмайман. 
Ёруғ кунларни болаларим менинг кўзим билан 
кўришади. Қўрқма, қизим! 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling