Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
92
Холид Хусайний , нарканки! Бомиённинг ҳар бир кўчаси, чойхона ва дўконлари ортидан баланд тоғ чўққилари кўзга ташланарди. Тепада эса, булутсиз, мовий осмон... – Қанчалик жимжит, – ҳайратини яширолма- ди Лайло олисларда жимгина ўтлаб юрган отлар ва қўйлар подасига ҳавас-ла тикилиб. – Ҳа, бу ердаги сокинлик ва фароғатни бош қа ҳеч қаердан тополмайсиз, – деди муаллим қизи- нинг гапини маъқулаб. – Кўряпсизларми, бола- ларим, юртимиз нақадар буюк ва олис ўтмишга эгалигини. Албатта, китобларда ҳаммаси ёзил- ган, аммо кўз билан кўрган бошқача! Тариқ водий узра эркин парвоз қилаётган ло- чинга хаёлчан термилиб қолганди. – Ойимни ҳам бу ерга олиб келганмисиз? – сўради Лайло. – Ҳа, сизлар туғилмасингиздан аввал ҳам, кейин ҳам олиб келганман. У бунақа саёҳатларни жонидан ортиқ кўрарди. Сен унинг шодон кулгисини эшит- ганмисан? Ҳа, мен айнан ана шу беғубор, қувноқ кулгиси учун ҳам унга уйланганман. Рост, унинг кул- гисидан тамомила эсимни йўқотиб қўярдим. Лайлонинг юраги алланечук жўшқин ҳисларга тўла бошлади. – Ғорларни кириб кўрса бўладими? – сўради Тариқ. – Фақат эҳтиёт бўл! Пастда учта кичкина одам нималарнидир қизғин муҳокама қилиб борар, улар устидан қи- зил, яшил, сариқ барглар ёғиларди. – Ўғилларимни жуда соғинаман, – тан олди Ҳа- ким муаллим ғамгин нигоҳларини бир нуқтага қадаб. – Мен буни сездирмасликка тиришаман. Онанг эса бошқача, шодлиги ҳам, қайғуси ҳам сиртида. Мен умуман бошқачаман. Болаларим- нинг ўлими мени тамоман букиб қўйди. Лайло, 93 Минг куёш шуъласи , кунларнинг ўтиши мен учун қанчалик қийин эканини билсанг эди... Муаллим сездирмай намланган кўзларини ар- тиб олди. Овози ҳам бўғилиб қолди. Тишини-ти- шига босиб, бўғзини куйдириб келаётган йиғини ичига ютди. – Бахтимга сен бор экансан, – у қизининг малла сочларини сийпалади. – Худога ҳар куни минг бор шукур қиламан. Онанг аламдан ўзини ҳам, бошқа- ниям билмай ётган бир пайтда сен мен учун бу ҳа- ётнинг яккаю ёлғиз мазмуни бўлиб туюласан. Лайло отасининг торгина кўксига бошини қўйиб жим қолди. Анча пайт шу алфозда қотиб қолишди. – Мен бу заминни ҳар қанча севсам-да, гоҳида узоқларга бош олиб кетгим келади. – Қаёққа? – сўради Лайло. – Бошим оққан тарафга! Аввал Покистонга. У ерда ҳужжатларни тайёрлагунча бир-икки йил вақт керак бўлади. – Кейин-чи? – Дунё кенг. Масалан, Америкага кетсак. Денгиз яқинроқ жойга. Калифорнияга. У ерда ишлаб, ан- чагина пул орттирардик. Кейин кичкина афғон рес- торани очардик. Деворда афғон гиламлари, Кобул манзараларини осиб қўярдик. Ойинг қўли гул па- занда, бизнинг ресторан тез орада мижозлар билан гавжум бўлиб кетарди. У ерда сенам ўқишни давом эттирасан. Олдин ўрта мактабни, кейин коллежни битирасан. Бўш вақтингда ресторан ишларига, онангга қарашардинг. Бизнинг ресторанимизда туғилган кунлар, байрамлар, тўйлар ҳам ўтказила- ди. Мижозларимиз асосан афғон муҳожирларидан иборат бўлади. Кечқурун ресторанда одам сийрак- лашиб қолгач, биз учовлон ўтириб чой ичардик. Тасаввур қиляпсанми, бир кунлик ҳордиқ ана шу чой билан чиқиб кетади. 94 Холид Хусайний , Отаси жим қолди. Лайло ҳам лом-мим дема- ди. У онасини билади. Бу ердан бир қадам ҳам жилмайди. Аҳмад ва Нурнинг тириклигида ҳам у Ватанидан кетишни хаёлига келтирмасди. Мана, ўғиллари Ватан учун шаҳид бўлишди. Уларнинг қони шу заминга тўкилди, хоки шу тупроққа қоришди. Энди бу муқадас заминни тарк этиш энг аввало фарзандлар хотирасига нисбатан хиёнат-ку. Шу чоқ Лайлонинг қулоғи остида онасининг жаҳлдор овози жаранглади: «Бу гап миянгизга қай гўрдан кеп қолди? Бу ҳаётда мен фақат битта тас- кин билан яшаяпман: мен болаларимнинг покиза қони томган ерда юрибман, бу ердан менинг тири- гим тугул ўлигимни ҳам олиб кетолмайсиз!» Отаси усиз ҳеч қаёққа кетмайди. Демак, унинг барча орзулари шамолга соврилади. Онаси қачондир «Мен эътиқодсиз, шаккок бандага эрга теккан эканман», деганди. Лекин у асосий нарсани унутганди. У эридаги ишонч ва эътиқодни пайқаш учун ойнага, ўз кўзларига боқиши етарли эди. Пастга тушишгач, учовлашиб уйдан олиб ке- линган тухум, нон ва картошка билан тамадди қилишди. Кўп ўтмай, ҳайдовчи шаҳарчадан қо- вурилган бодом олиб келди. Кейин муаллим сум- касидан юмшоқ муқовали, Лайлога таниш ки- тобни олиб варақлай бошлади. Бу Эрнст Хемин- гуэйнинг «Чол ва денгиз» китоби эди. Унда кат- та балиқни тутиш учун қайиғида очиқ денгизга чиқиб кетган Сантяго исмли чолнинг саргузашт- лари ҳақида ҳикоя қилинарди. Чол қирғоққа етиб келганида, у тўрга туширган улкан балиқни акулалар аллақачон нимталаб ташлашган, ундан фақат суякларгина қолган эди. 95 Минг куёш шуъласи , Лайло ариқ бўйида сувга оёқларини тиқиб ўтирганча хаёлга чўмди. Унинг боши узра чи- винлар ғужғон ўйнар, мезонлар учиб юрарди. Олислардан эшаклар ҳанграши, дизел генерато- рининг тариллаши эшитилди. Отаси денгиз бўйига кетмагани ҳам тузук. Ахир соддадил Жити, ҳазилкаш Ҳасина ва энг асосийси – Тариқсиз Лайло яшай олармиди? Ахир атиги икки ҳафталик айрилиққа чидолма- ди-ку! Бутун умр ундан ажралиш... Яна ким билсин, фақат яқин инсонингдан узоқлашмаслик учун бутун умрни уруш ва таҳли- кали ҳаёт ичида ўтказиш ҳам тўғри эмасдир? Бе- ихтиёр, негадир айни дамда Тариқнинг Хадимни ясама оёғи билан боплаб туширгани кўз олдига келди. Орадан олти ой ўтди. 1988 йилнинг апре- ли етиб келди. Кунларнинг бирида Ҳаким муал- лим ошиқиб кириб келди. – Шартнома имзоланди, – дея қичқирди у осто- надан туриб. – Женевада. Шўравийлар кетиша- ди. Тўққиз ойдан кейин Афғонистонда битта ҳам шўравий аскар қолмайди. – Бари бир коммунистик тузум қолади-ку, – деди Фариба каравотдан силжимай. – Нажибул- ло ҳеч қаерга кетмайди-ку! Уруш ҳам тугамайди. Ҳали қувонишга эрта. – Нажибулло узоқ турмаса керак, – деди Ҳаким негадир ишонч билан. – Ойи, улар кетишади, кетишади! – ирғиш лади Лайло. – Ҳа, дадажонинг билан қувонаверинглар. Ле- кин мужоҳидлар Кобулга ғалаба билан киришмас экан, мен ҳали-вери қувонмайман. Онаси бошини адёлга буркаб олди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling