Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
101
Минг куёш шуъласи , ган ҳисларига ич-ичидан иқрор бўлишдан бошқа чора топмаганди. Тариқ ёнида бўлганида миясига турли қарама-қарши ўйлар ғужғон ўйнар, уларни қувиб ҳайдашга эса мажоли етмасди. Кечалари алламаҳалгача уни ўйлаб уйғоқ ётар, баъзида Та- риқнинг юмшоқ лабларининг нафис, нозик вужу- ди бўйлаб сузаётганини, унинг қўллари бўйни, ел- калари оша қуйи интилаётганини ҳис этарди. У бундай хаёлларнинг гуноҳ эканини билса-да, бош- дан-оёқ бутун танасини қоплаб оладиган лаззат тўлқинидан ҳам юз ўгиролмасди. – Сизлар Лайли ва Мажнуннинг худди ўзисиз- лар, – деганди кунларнинг бирида қўшнилари Ра - шид этикдўз. Онаси ҳақ. Аммо энди қизига насиҳат қилиш- га ҳаққи бормикин? Бу гапни отаси айтса бошқа гап эди. Шунча пайтгача қаерда эди? Ақалли онасининг эътиборини ошхонадаги буюмчалик торта олдими? Лайло онасининг бугунги ажойиб кайфиятини бузмаслик учун лом-мим демади. Мутелик билан бош ирғади. – Балли, қизим, айтганча, отанг кўринмайди- ми? Қани менинг муҳтарам эргинам? Кун жуда ажойиб ва беғубор эди. Эркаклар ҳов- лининг бир четида эски йиғма курсиларда ўтир- ганча, чой ичишар, сигарет чекишар, мужоҳид- ларнинг режаларини муҳокама қилишарди. Бу мамлакат энди Афғонистон Ислом Давлати деб ном олганди. Ҳукумат Пешоварда ташкил этилган йирик гуруҳлар қўлига ўтганди. Каттароқ болалар эса уйнинг ҳар тарафи- га тарқаб кетишган. Магнитофондан Устод Са- роҳанг ижросидаги ғазаллар жарангларди. Эркаклардан бири кўра устига терилган кабоб сихларини бир маромда айлантирар, Ҳаким му- 102 Холид Хусайний , аллим билан Тариқнинг отаси қари нок дарах- ти остида шахмат ўйнашарди. Тариқ уларнинг рўпарасида ўтирганча, ўйинни томоша қилар, ора-сира суҳбатга қулоқ берарди. Лайло билан Жити эса, бу пайтда ошхонада кўзачаларга қа- тиқ солиш билан банд эдилар. Житининг қиё- фасидаги одатий тортинчоқлик ва жиддийлик йўқолганди. Унинг бундай шўх-шодон қиёфада кўрмаган Лайло ҳам аввалига ҳайрон бўлди. Соч- ларини ҳам бошқачасига турмаклаб, кокиллари- ни қизғиш тусга бўяб опти. Маълум бўлишича, ҳаммасига сабаб Житининг катта акаси ўйнаёт- ган футбол жамоасининг дарвозабони – ўн сак- киз ёшли Собир деган йигит экан. – Сочлари тим қора, шунақа ширин жилмая- дики, эриб кетаман, – деганди бир гал у дугона- сига. – У билан бор-йўғи икки марта учрашдик. Менинг қўлимни сўрамоқчи. Шу йил ёзда тўй- имиз бўлиши мумкин, Лайло! Эртаю кеч фақат уни ўйлаяпман. Жити ҳозир ҳам хаёлчанлик билан бодринг тўғрар, чамаси ўша йигитни ўйлаётган бўлса ке- рак, юзида орзуманд табассум жилва қиларди. Унинг рўпарасида Фариба хоним оҳорли кийимида тухум арчиш билан овора эди. Унга доя Важма би- лан Тариқнинг ойиси ҳам кўмаклашиб туришарди. – Мен бош қўмондон Масъудга ўғилларимнинг суратини совға қиламан, – дерди Фариба Важма кампирга. – Ахир у болаларимнинг жанозасида шах сан иштирок этган. У ақлли, бағрикенг инсон. Аёллар ошхонадан олиб чиқилган хилма-хил таомлар – мастава, нон ва курма солинган идиш- ларни дастурхонга тера бошлашди. Шу пайт бў- сағада Тариқ кўринди: – Эркаклар кириши мумкинмас, – дея қовоқ уйди Жити. 103 Минг куёш шуъласи , – Қани жўна, – бобиллади Важма кампир. Тариқ эса, илжайиб тураверди. Унга аёллар- нинг ҳайдови ҳам, ўзининг ўжарлиги ҳам хуш ёқаётгандек эди. Тариқнинг ҳам анча бўйи чўзилиб, қад-қомати келишиб қолганди. У энди юзларини қиртишлаб, тиғдек дазмолланган шимларни кийиб юрар, кўйлагининг калта енги остидан бақувват, мус- кулдор билаклари бўртиб турарди. Лайло ер остидан Тариққа мўралади. Унинг ўғринча қарашини пайқаб қолган онаси, айронга тўғралган бодрингни аралаштираётиб, лабларини қаттиқ тишлади-да, кулимсираб бош чайқади. Эркаклар ташқарида, аёллар меҳмонхона- да овқатланишга ўтиришди. Таом еб бўлин- гач, чойхўрлик бошланди. Тариқ Лайлога сирли им қоқиб, ўзи ташқарига отланди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Лайло ҳам ташқарилади. Тариқ уни кўчада, уч ҳовли нарида лабида сигарета қистир- ганча кутиб турар, Устод Ақвал Мир ижросидаги эски пуштунча ашулани ўзича хиргойи қиларди: Да зе ма, зиба ватан, Да зе ма дада ватан! («Бу менинг гўзал ватаним, бу менинг севимли ватаним!») – Ойинг кўриб қолса, ўлдиради, – деди Лайло торкўчага қайрилиб, йигитнинг юзига баралла тикиларкан. – Билмайди, – деди Тариқ тутун пуркаб. – Нима, чақиб берасанми? Лайло оёғи билан оҳиста тепинди: – Сирингни шамолга айтиб, дарахтдан ўпка- лама, – деган экан Халил Жаброн. – Қара-я, билмабман! – Қани, бер сигаретани! 104 Холид Хусайний , Тариқ ортга чекиниб, бош чайқади ва қўлини елкасига қўйди. – Сенга чекиш мумкинмас! – Сенга мумкинми унда? – Ҳа, қизларга бу ёқади. – Қанақа қизларга ёқаркан? – Чекадиган йигитлар уларнинг эътиборига тезроқ тушармиш. – Ҳечам-да, ким айтди шунақа деб? – Демак, сенингча, ёқмайди, шунақами? – Афтингга қара, худди тентакка ўхшайсан! – Ўлдирасан-да одамни, Лайло! – Энди айт, қанақа қизларга ёқишингни? – Рашк қиляпсанми? – Шунчаки сўрадим, жинни! – Бу ерда туришимиз хавфли, – деди Тариқ сигарета қолдиғини четга улоқтириб. – Менимча, ҳозир бизни роса «чайнашяпти». Лайлонинг қулоғи остида онасининг гапла- ри қайта жаранглади: «Тасаввур қил, қўлингда кичкина майнани ушлаб турибсан, кафтингни ёзишинг билан у йўқ – учиб кетади. Номус, иф- фат ҳам ана шу майнага ўхшайди!». Қизнинг ви- ждонини нимадир санчиб ўтгандек бўлди. Аммо Тариқнинг ёқимли чеҳраси олдида бунақа сан- чиқлар нима бўпти? – Узун соч сенга шунақа ярашарканки! – деди Тариқ. «Юзим уятдан қизардимикин« ўйлади Лайло. – Мавзуни ўзгартирамиз. – Қанақа мавзуда гаплашаётувдик? – Сендек тентакни ёқтирадиган аҳмоқ қизлар ҳақида. – Ахир, ўзинг ҳам биласан-ку! – Нимани? – Бу ҳаётда мен учун сендан бўлак қиз йўқ! 105 Минг куёш шуъласи , Лайлонинг боши айланиб кетди. Бироқ Тариқ- нинг юзида мавҳум табассумдан бўлак маънони илғаб бўлмасди. У ерга тушган сигарета қолдиғи- ни оёғининг учи билан эзғилади. Лайло эндигина нимадир демоққа оғиз жуфтлаган пайтда улар- нинг уйидан бақир-чақир, шовқин овози эши- тилди. Лайло ўрнидан ирғиб турди. Ортидан оқ- соқланганча, Тариқ эргашди. Бир-бирини энг таҳқиромуз гаплар билан ҳақо- ратлаётган икки эркак ерда ағанаб олишишарди. Лайло уларнинг ҳар иккисини таниди: бири боя сиё сат ҳақида қизғин баҳслашаётганди. Иккинчи- си эса, кабоб пишириш билан машғул эди. Бошқа- лар уларни ажратишга уринар, Ҳаким муаллим де- ворга суянганча уларга жим қараб турар, Тариқ- нинг нотавон отаси эса юм-юм йиғларди. Маълум бўлишича, «сиёсатчи» асли пуштун бў- либ, Аҳмадшоҳ Масъудни саксонинчи йиллар- да шўравийлар билан яширин битим имзолаган сотқин дея таҳқирлаган. Тожик кабобпаз ундан бу гапи учун узр сўрашни талаб қилган. Пуштун рад этган. Шунда тожик «Сен Масъудни қўятур, ўз синглингни бил, бир пайтлар шўравийлар аскар- ларнинг кўнглини овлаб юрарди», дея ҳақорат қил- ган. Шундан кейин ур-тўполон бошланган. Кимдир пичоқ чиқарган. Бир пайт Тариқ олатасир ичига тушиб қолга- нини кўриб, Лайлонинг кўзи қинидан чиқиб кет- ди. Бу пайтда уларни ажратаётганлар ҳам нега- дир бир-бири билан ёқалашиб кетишган, уларнинг орасида қолиб кетган Тариқ зўр бериб, ўзини чет- га олишга уринарди. Лайло кейинчалик уларнинг уйидаги меҳмондорчилик жанжалга айланиб кет- гани ва Тариқнинг ёқалашаётганлар ичига тушиб қолгани ҳақида анча пайт эслаб юрди. 106 Холид Хусайний , Шундан кейин раҳбарлик кенгаши Раббонийни президентликка сайлади. Бошқа қуролли гуруҳлар ичида зиддиятлар яна авж олди. Миллий ва сиёсий қарама-қаршиликлар пуштунлар, тожиклар, ҳазо- рийлар ва бошқа миллатлар ўртасидаги мавжуд келишмовчиликларни янада кучайтирди. Айир- мачи гуруҳлар бир-бирига қарши овлоқ -овлоқда тиш қайрай бошлади. Умумий душман йўқолгач, тиш-тирноғигача қуролланган гуруҳлар ўзлари- нинг собиқ иттифоқчилари қиёфасида ашаддий рақибларни кўришди. Ракеталар ёмғири ёғилган чоғда, одамлар ўзи- ни панага урди. Фариба яна мотам либосига бур- каниб, хонасига биқиниб олди. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling