Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЎНИНЧИ БОБ
1992 йил, август. Кун дим ва иссиқ эди. Она- сининг кун бўйи қорни оғригани учун отаси уни докторга олиб кетган, уйда у Тариқ билан қол- ганди. Мана, Тариқ у билан ёнма-ён йиғма кара- вотда, ерга қараганча жим ўтирибди. Улар кетишаркан, Кобулдан эмас, умуман мамлакатдан кетишаркан. Лайлонинг кўз олди қоронғилашиб кетди. Худди бутун аъзои бадани бетон қоришмаси ичида қолиб кетгандек, қўл-оё- ғи ни қимирлатолмай қолди. – Қаерга... кетяпсизлар? – Аввал Пешоварга... Покистонга! Кейин, билма- дим. Ё Ҳиндистонга ё Эронга кетсак керак. – Анча кетасизларми? – Билмадим. – Аллақачон бир қарорга келгандирсизлар? – Икки кун бўлди. Сенга аввалроқ айтай де- дим, тилим бормади. Сен қанчалик ранжишинг- ни билгандим. – Қачон? – Лайлонинг овози титради. 110 Холид Хусайний , – Эртага... – Эртага? – Лайло, азизам! Менга қарагин. – Эртагами? – Ҳаммаси отамни деб бўлди. Унинг юраги бу- нақа даҳшатларни кўтара олмайди. Лайло қўли билан юзини бекитиб олган, бар- моқлари орасидан шаффоф томчилар сизарди. Лайло танийдиганларнинг кўпи шаҳарни тарк этди. Ҳасиналарнинг оиласи май ойидаёқ Теҳ ронга жўнаб кетишганди. Важма хола кўпги- на яқинлари билан ҳозир Исломободда яшаяпти. Житининг отаси унинг ўлимидан кейин кўчиб кетишди. Айтишларича, ҳозир Машҳадда экан- лар. Уларнинг ҳувиллаб қолган уйларини ҳозир мужоҳидлар ёки тамоман бегона одамлар эгалла- ган. Мана, Тариқ ҳам кетяпти... – Ойим ҳам қариб қолган, – тўнғиллади Тариқ. – Унга ҳам қийин. Лайло, менга қара! – Нега менга аввалроқ айтмадинг? – Илтимос, жоним, менга қара! Лайло ҳўнграб юбормаслик учун чуқур уҳ тортди. Тариқ кафтининг қирраси билан унинг кўз ёшларини сидирмоқчи эди, қиз унинг қў- лини нари сурди. Ахир бу қанақаси? Тариқ уни ташлаб кетадими? Қандай журъат этди? Лай- ло-чи? У нима қилсин энди? Урсинми, сочларини юлиб ташласинми бу худбин боланинг? Тариқ нималарнидир гапирар, аммо Лайло ҳеч нарсани эшитмасди. Фақат бу сўзларининг майин, ёқимли оҳанги унинг юрагидан жой ол- моққа уринарди. Нима бўлди? У Тариқнинг қу- чоғига қандай тушиб қолди? У яна майин лаблар, қайноқ нафаслар таъқибига дуч келди. Ҳа, бу оламда ана шу лаблар ва қайноқ нафаслардан бўлак ҳамма нарса эриб йўқолди. 111 Минг куёш шуъласи , Кейинчалик Лайло ўша дамлардаги ҳар бир ҳаракат, ҳар бир қараш, ҳар бир товушни ёддан чиқармаслик, йўқликка ғарқ этмаслик учун кўп бор эслаб юрди. Аммо, вақт шафқатсиз, хотира эса маҳдуддир. Фақат эсида қолгани: қорнининг пастки қисмидаги кучли оғриқ, гилам устида жилваланган қуёш ёғдуси, протез оёқнинг совуқ тафти, тўнтарилган рубоб кўринишидаги қизғиш нор, юзига тегиб турган жингалак сочлар... Қўрқувга йўғрилган кучли ҳаяжон, таърифлаб бўлмайдиган даражадаги самовий лаззат, Тариқ- нинг юзида акс этган эҳтирос, истиҳола, иштиёқ ва кучли истак инъикоси... Кейин улар шоша-пиша кийимларини тартибга келтиришди. Сочларини текислашди. Улар яна ўша йиғма каравот устида лоладек қизарганча, бир-би- рига сўзсиз тикилиб ўтирибди. Ҳа, улар ҳозиргина ғайриихтиёрий тарзда юз берган бу ҳаяжонли ҳоди- садан сўнг сўз қотмоққа ожиз қолишганди. Лайло гилам устига ёйила бошлаган уч томчи қон доғини кўрди. Бу унинг қони, иффат нишо- наси!.. Ота-онаси сезиб қолишса-чи? Йўқ, бу қон доғлари гилам устидаги қирмизи гуллар нақши- дан фарқланмайди. Лайло айни дамда виждони- ни қанчалик ингранаётганини пайқади. Иккинчи қаватда турган соатнинг овози бу қадар кўтарилиб кетди? Бунча қаттиқ чиқилламаса? Худди «уят, уят, уят» дея ҳамма ёққа жар солаётганга ўхшайди. – Мен билан кетасан, – деди ниҳоят Тариқ. Кетишади! Тариқ уни олиб кетади. Жомадон- ларни автобусга ортишади ва Тариқнинг ота- она си билан олис-олисларга, даҳшат ва ваҳшат- дан холи ҳудудларга кетишади. Тақдир уларни нимани раво кўради – севинчними, кадарними, фарқи йўқ – улар бирга бўлишса бас. 112 Холид Хусайний , – Лайло, менга турмушга чиқ, – деди Тариқ унинг кўзларига тик боқиб, бу кўзларда фақат самимият, ростгўйлик ва мунг бор эди. – Бугуноқ, ҳозироқ сен билан турмуш қуришга розиман. Ҳозироқ масжид- га борамиз, мулладан илтимос қиламиз ва икки на- фар гувоҳ топиб, никоҳдан ўтамиз. Шу аснода Лайлонинг кўз олдига худди му- жоҳидлар сингари қайсар, исёнкор онаси, ҳар қандай вазиятда хотинининг гапига кўнадиган муте, беозор отаси гавдаланди. Қулоғи остида отасининг маҳзун овози янгради: «Қайғули кун- ларда сен мен учун бу ҳаётнинг яккаю ёлғиз маз- муни бўлиб туюласан!» – Мен Ҳаким амакимдан қўлингни сўрайман. У албатта рози бўлади. Лайло, мен биламан. Тариқ бир пичирлар, бир овозини кўтарар, ялиниб-ёлворар, ишонтиришга уринарди... Нега- дир дастлаб унинг овозида тўла ҳукмрон бўлган ишонч сўна бошлади: – Бунинг иложи йўқ, – такрорлади Лайло. – Унақа дема! Сени севаман. О, бу сўзларни унинг оғзидан эшитишни қан- чалар истаганди у! Мана ўша сўзлар! Бу нима, тақдир киноясими? – Отамни ташлаб кетолмайман, – аранг пичир- лади Лайло. – Мен унинг бор-йўқ бойлигиман. У менсиз яшолмайди. Тариқ буни яхши биларди. Шундай бўлса ҳам имкон қадар қизни кўндиришга уринарди. – Мен албатта қайтаман, – деди Тариқ. – Сени олиб кетиш учун қайтаман. Эшик ёпилди. Ҳовлидан унинг узоқлашиб бо- раётган қадам товуши эшитилди. Ҳамма ёқ жи- миб қолди. Бу жимликни аҳёнан тоғ тарафдан келаётган ўқ садолари, юрагининг беором тепки- си бузиб турарди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling