Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
– Бу лаънати чинқириқни бирам ёмон кўраман, 
– деди Лайло. Тариқ маъқуллаб бош ирғади. 
Аммо гап бу асаббузар чинқириқда эмас, саноқли 
сониялардан кейин у келтириб чиқарадиган оқибат-
да эди. Хўш, бу «чинқириқ» кимга наф, кимга муси-
бат келтирди экан? Ҳуштакни эслатувчи бу чинқи-
риқдан сўнг аллақаерда, узоқларда портлаш овози 
эшитилди ва Лайло ҳам, Тариқ ҳам енгил нафас олди. 
Ҳарқалай, портлаш уларнинг уйидан анча олисда юз 
берди-ку! Лекин, кимдир айни пайтда хонавайрон 
бўлгани аниқ. Агар жони омон қолган бўлса, яқинла-
ри саломат қолган бўлса, уй садқаи сар!..
Ҳар бир портлашдан кейин Лайло ичида дуо 
ўқиб Худога ёлворар, ишқилиб, Тариқнинг жони 
омон бўлсин, дея илтижо қиларди. 
Кейинги пайтлар Лайло камдан-кам ҳолларда 
кўчага чиқар, ҳар гал Тариқ унга қўриқчилик қи-
либ юрар, бу эса, қизга ғоят ёқарди. 


107
Минг куёш шуъласи
,
– Тўппонча сотиб олдим, – дея мақтанганди у 
кунларнинг бирида. – Қара, ярим автоматик «бе-
ретта!»
Лайло қоп-қора, қўрқинчли қуролга хавотир 
билан тикилди. 
– Мен қуролдан жуда ҳам қўрқаман. 
Тариқ тўппончани бармоғида айлантирди:
– Ўтган ҳафта Карте-Седаги бир уйдан учта мур-
да топишибди. Уч опа-сингил экан. Аввал зўрлаб, 
кейин сўйиб кетишибди. Қизларнинг бармоғидаги 
узукларни ҳам тишлаб суғуриб олишибди. 
– Илтимос, бунақа гапларни гапирма!
– Қўрқитмоқчи эмасман, лекин бунақа қурол 
билан ўзимни анча хотиржам сезаман. 
– Наҳотки шу сенга ярашса? Наҳот сен ҳам ким-
нидир ўлдиришга қодир бўлсанг? – сўради Лайло.
– Сен учун ўлдиришга ҳам тайёрман, – деди 
Тариқ тўппончани камарига қистириб. 
Шунда беихтиёр қўллар бирлашди. Кейин эса, 
лаблар... Бу онда, мана шу ўтли бўсалар, ширин 
эркалаш олдида Лайло учун Кобул ва унинг тева-
рагидаги отишмалару, биродаркушликлар ҳам, 
онасининг ор-номус чангалдаги майна ҳақидаги 
насиҳатлари ҳам абас бўлиб кўринди. 
1992 йил, Ғарбий Кобулда пуштунлар ва ҳазо-
рийлар ўртасидаги шиддатли отишмалар давом 
этарди. Уйлар вайронага айланган, электр таъми-
ноти издан чиққан, шаҳар зулматга ғарқ бўлганди. 
Турли қийноқлар изи яққол кўриниб турган мурда-
ларни кўчаларда ҳар куни учратиш мумкин эди. 
Ҳаким муаллим хотинини кетишга яна бир 
бор ундади:
– Ҳаммаси изига тушади, – деди хотини. – Ҳаде-
май қирғинбарот тугайди. Тинчлик қарор топади. 
– Фариба, бу одамлар урушдан бошқа нарса-
ни билишмайди. Уларнинг комини уруш билан 
кўтарган. 


108
Холид Хусайний
,
– Ҳамма гапирсаям сиз гапирманг, – қичқирди 
хотини. – Сиз қўлингизга қурол олиб Ватанни ҳи-
моя қилдингизми? Шу замин учун нимани қур-
бон қилдингиз? Энди яна тинчгина жуфтакни 
ростламоқчимисиз? Сиз хоинсиз!
– Мен? Қанақасига хоин бўлай?
– Кетинг! Қизингизни олиб, истаган жо йингизга 
бораверинг! Етиб борсангиз, менга откритка юбо-
рарсиз! Лекин билиб қўйинг, тинчлик албатта қа-
рор топади. Ёруғ кунлар келади. 
Ҳаким муаллим индамади. Аммо кўчадаги но-
тинчликлар сабаб қизини мактабдан чиқариб олди. 
У энди қизини ўз уйида ўқита бошлади. Ташқари-
да ўқлар ёмғиридек ёғилаётган пайтда ота қизи 
билан ўз ҳужрасида Ҳофиз ва Ҳалилий ғазаларини 
таҳлил қилишар, квадрат тенгламалар ечишарди. 
– Қизим, пирамиданинг майдони нимага тенг? 
– сўради муаллим.
Айни дамда Тариқнинг қалин лаблари, қайноқ 
нафаси, тим қора кўзлари унинг хаёлини банд 
этганди. Ўша кундан кейин улар илк бор тунда 
сирлашган торкўчада икки марта ўпишишди. 
Охирги марта Тариқ қизнинг ғунчадек кўкраги-
ни ҳам оҳиста силаганди...
– Лайло! Пирамиданинг майдонини сўрадим. 
Хаёлинг қаерда?
– Кечиринг... ҳозир... асосни баландликка 
кўпайтириб, кейин учга бўлиш керак. 
Муаллим қониқиб бош ирғади. Айни чоғда ха-
ёлида Тариқ ҳукмрон, у қизнинг латиф вужуди-
ни қучганча, пайдар-пай ўпарди. 
Ёз кунларининг бирида икки дугонаси билан 
мактабдан қайтаётган Житининг олдига дайди 
ракета келиб тушибди. Лайло кейинчалик Жити-
нинг онаси Нила холанинг кўчада дод солганча 
қизчасининг парчаланиб кетган тана аъзолари-
ни териб юрганини айтиб беришди...


109
Минг куёш шуъласи
,
Житининг ўлимидан сўнг Лайло анчагача ўзи-
га келолмади. Биринчидан у яхши билган, яхши 
кўрган бир инсон энди йўқ. Аммо Житининг тор-
тинчоқ, уятчан қиёфаси ҳеч қачон унинг кўз олди-
дан кетмаса керак. Яқиндагина Жити унинг тир-
ноқларини бўяб, қошларини териб қўймаганмиди? 
Яқинда дарвозабон Собир билан тўйимиз бўлади, 
деб ич-ичига сиғмай юрганди-я, бечора! Энди у 
йўқ! Қаттол ракета унинг пок, беғубор орзуларини 
ҳам худди гул вужудидек парчалаб ташлади. 
Ҳатто ўз акаларининг дафн маросимида кўзи-
дан ёш тирқирамаган Лайло энди йиғидан ўзини 
тутиб туролмади. Ўксиб-ўксиб йиғлади. 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling