Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
БЕШИНЧИ БОБ
Мар ям унинг борлигини кундузлари фақат- гина тепа қаватдаги каравотнинг ғичирлаши, боши устида қадам товушлари, ваннадаги сув- нинг шовуллаши ва стаканга урилган қошиқча- нинг жарангидан биларди, холос. Улар деярли кўришмасдилар. Гоҳ-гоҳида зинопоядаги қадам товушлари уни сергак торттирар, лекин имкон қадар унга кўринмасликка тиришарди. Рост, гоҳида тор йўлакда, ошхонада, эшик олдида улар 136 Холид Хусайний , юзма-юз келиб қолишар, шунда баайни уларнинг ўртасида ўт чақнагандек бўларди. Шунда қиз- ча довдираганча ундан узр сўрар, Мар ям унинг ёноқлари қандайин тез ловуллаб қизарганини кўриб турарди. Мар ям гоҳида Лайлодан Рашиднинг ҳидини – тамаки, тер ва шаҳват исини пайқагандек бўлар- ди. Мар ям сўнгги бор эрининг қачон эркалагани, вужудидаги энг инжа торлар қачон чертилганини эслолмайди. У тўшакни фақат эркак нафсини қон- диришидан бошқа нарсага ярамаслигига аллақа- чон ишонч ҳосил қилганди. Аммо кечқурунлари улар бир-биридан қоча олмасди. Рашиднинг айтишича, улар бир оила аъзолари экан, шу боис, кечки овқат бир дастур- хон атрофида қилиниши лозим. – Бу қанақаси? – тўнғиллади у бир куни кечқу- рун қўли билан гўштни суякдан ажратаркан (тўй- дан кейин санчқи ва қошиққа яна дам берилган- ди). – Мен иккита ҳайкалга уйланган эканман-да? Қани, Мар ям, гапдан ол! Зерикиб қолмасин кун- дошинг! Бунақаси кетмайди. – Кейин эса, суяк- дан илик сўраркан, Лайлога юзланди. – Ундан хафа бўлма! Жуда камгап, камсуқум аёл. Шукур- ки, ҳар гапини мулоҳаза билан айтади. Энди сен билан мен шаҳарликмиз. У эса, ғирт қишлоқи! Бў- либ ҳам бир тупканинг тагида, лойсувоқ катакда катта бўлган! Айтганча, Мар ям, сен бунга ҳароми эканингни айт ганмисан? Ҳа, бу ғирт ношаръий туғилган! Лекин унинг кучли тарафлари ҳам бор! Ўзинг ҳали кўрасан! Ишчан, меҳнаткаш, хокисор! Агар уни бирорта машинага ўхшатиш керак бўлса, шўравийларнинг «Волга»сига қиёслаган бўлардим. Мар ям ўттиз учга тўлган, аммо «ҳароми» деган сўз ҳали-ҳануз унинг қулоғига қўрғошиндек бо- тарди. У ойисининг чинни идишини синдирган 137 Минг куёш шуъласи , пайтдаги қарғиши ҳали қулоғи остидан кетмай- ди: «Бу митти ҳароми мени хонавайрон қилмаса гўргайди!» – Сен эса, – Рашид кичкина хотинига юзланди. – Яп-янги «Мерс»сан! Янги, ярақлаб, тирсиллаб турган «Мерс»! Лекин, «Мерс»ни авайлаш керак. Эҳтиёт қилиш зарур! – Рашид ҳозир юмалоқлаган гуруч соққасини тақсимчага қўйди ва Лайлога қўл ниқтади. – Ўлганларнинг орқасидан ёмонла- майдилар. Ота-онангни қаттиқ ҳурмат қилар- дим, уларни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин! Лекин улар сени жуда эркалатиб юборишганди. Очиқ гапирганим учун кечирасан! Мар ям қизчанинг қанчалик нафрат билан эрига қараб тургани пайқаб қолди. – Майли, ўтган ишга салавот. Муҳими, мен се- нинг эрингман, сенинг, умуман оиламизнинг шаъ- ни, ори учун масъулман. Бу менинг бурчим. Сен бу уйда маликасан! Бу уй сенинг қасринг. Мар ям се- нинг ҳар қандай хизматингга шай туради, унга бу- юрсанг бас. Тўғрими, Мар ям? Агар бирор жиддий ният туғилиб қолса, унда ўзимга айтасан. Мен ана шунақа эрман. Бунинг эвазига сендан бир нарса- ни талаб қиламан. Уйдан менинг ижозатимсиз бир қадам ҳам чиқмайсан. Агар бирор нима керак бў- либ қолса, ана, Мар ям турибди. Айтсанг, ғизиллаб келтириб беради. Нега иккингизга икки хил муно- сабат, биласизларми? Ахир «Волга»ни мингандай миниб бўлмайди «Мерс»ни. Ҳа, дарвоқе, мен билан чиққанингда, албатта, чодра ёпиниб чиқасан. Кў- чада нафсини жиловлай олмайдиган, кўзи қонга тўлган эркаклар кўп! Рашид бир йўталиб олди: – Уйда йўғимда, Мар ям менинг кўзим ва қуло- ғимга айланади. – У шундай дея дафъатан Мар- ямга ўгирилди. – Бу сенга ишонмайман деганим 138 Холид Хусайний , эмас. Аксинча, сен жуда ёшсан ҳали. Ёшлар эса, хато қилишга мойил бўлишади. Мар ям эса анча ақли кириб, қуйилиб қолган. Хато қилсанг туза- тади. Маслаҳатлар беради. Рашид яна анча гапирди. Мар ям кўз қири би- лан Лайлога назар солди. Қизча деразадан ташқа- рига қараганча жим қотган, чамаси, унинг хаёли тамомила бошқа ёқда эди. ...Мар ям меҳмонхонада қуриган кийимларни тахлаш билан овора бўлиб, Лайлонинг қачон кириб келганини ҳам пайқамай қолди. Лайло бўсағада қўлида бир финжон чойни ушлаб турарди. – Кечирасиз, халақит берганим учун... Мар ям индамай унга тикилиб қолди. Қуёшнинг заррин нурлари унинг кулча юзларига, текис пе- шонасига, баланд ёноқларига, қалин қошларига, мовий кўзларига, ўртасидан фарқ очилган соч- ларига тенг ёйилганди. Мар ям қизнинг қўлидаги чой бир текисда чайқалаётганидан унинг қаттиқ ҳаяжонда эканини пайқади. – Барглар тўкиляпти, – Лайло деразадан уч бериб турган дарахт шохларига қаради. – Кузни жудаям ёқтираман. Айниқса, боғлардан келаёт- ган куйдирилган хазон ҳиди ёқади. Ойим ҳам- мадан ҳам баҳорни ёқтирарди. Сиз уни яхши та- нирмидингиз? – Унчамас. Қизча кафтини қулоғига карнай қилди: – Лаббай? – Биз у билан унча яқин эмасдик, – деди Мар- ям бақиргудек бўлиб. – Ҳа-а-а. – Сенга нима керак? – Мар ям опа, мен... кеча уларнинг айтган гап- лари... 139 Минг куёш шуъласи , – Ўзим сен билан бу ҳақда гаплашиб олмоқчи эдим. – Марҳамат, – деди қиз шошилиб. Унинг ово- зида аллақандай хотиржамлик акс этарди. Бир қадам илгарилади. Ташқарида тўрғай сайрарди. Кўчада кимдир судраб бораётган аравачанинг ғичирлаши эшитилди. Кейин изма-из ўқ отилди. – Мен сенинг чўринг бўлмайман, – деди Мар ям бош чайқаб. – Бўлмайман, тамом-вассалом. – Албатта, – деди қиз титраб. – Малика бўласанми, гўрми, ерми, менга бари бир, сенларга ўзимни хор қилдириб қўймайман. Эринг- га айтасанми? Қўрқмайман, менга деса сў йиб ташласин! Эшитдингми? Сенга чўри бўлмайман! – Менам айтмоқчи эдимки... – Агар мендан қутулиш учун ўзингнинг чиро- йинг, ёшлигингни ишга солмоқчи бўлсанг, эши- тиб қўй, ҳеч нима қилолмайсан! Мен бу ерга сендан олдинроқ келганман. Мени шунчаки бу ердан чиқариб юбора олмайсанлар! Мен ўзимни хафа қилдириб қўймайман. – Бунақа қилиш хаёлимга... – Кўриб турибман, яраларинг битиб қопти. Де- мак, уйдаги ишларнинг бир қисмини қилсанг, ўлиб қолмайсан! Қиз шоша-пиша қўлидаги финжондан чой ҳўп лади. – Ўзим ҳам айнан ғамхўрлигингиз, менга қил- ган яхшиликларингиз учун миннатдорчилик бил- дириш учун кирувдим. – Агар эримни мендан тортиб олишингни билга- нимда, сенга қайрилиб ҳам қарамаган бўлардим. – Ахир мен... – Овқат қилиш, идиш-товоқ ювиш менинг вазифам. Кир ювиш ва уй тозалаш сенинг зим- мангда. Қолган ҳамма ишни навбати билан қи- 140 Холид Хусайний , ламиз. Сен менинг ичимга илондек киришни ўй- ламай қўяқол. Мен ёлғизликка ўрганганман. Мен сенга тегмайман, сен менга! Бу ерда ана шундай, менинг қоидаларим асосида яшаймиз. Мар ям нутқини тугатаркан, юраги беором ти- пирчилаётганини сезди. Ахир у умрида ҳеч ким билан бунақа оҳангда гаплашмаганди. Мислсиз ғазаб вулқони шу тариқа унинг оғзидан отилиб чиқди. Қизнинг кўзлари ғилт-ғилт ёшга тўлган- ди. Мар ямнинг унга ичи ачиса-да, сездирмади, тахланган кўйлакларнинг бир қисмини узатди. – Буларни шкафгамас, жавонга қўй. У ич ки- йимлари юқорида, қолганлари пастда туришини ёқтиради. Лайло финжонни полга қўйиб, кийимларни қўлига олди. – Илтимос, мени кечиринг, – деди секингина. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling