Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

ЕТТИНЧИ БОБ
1993 йил. Баҳор. Эрта тонг. Мар ям меҳмонхо-
на деразаси олдида турганча, эри Лайлони қан-
дай қилиб дарчадан ўтишга кўмаклашаётганини 
кузатиб турарди. Лайлонинг қаппайган қорни 


146
Холид Хусайний
,
ҳатто кенг паранжи остидан ҳам яққол билиниб 
турарди. Рашид унинг атрофида гирдикапалак 
бўлар, худди йўл нозири сингари хотинининг ҳар 
бир ҳаракатини назорат қилар, «Секин, яна оз-
роқ, мана бу ерга оёқ қўй, бўлди, асалим!» синга-
ри гаплари Мар ямгача етиб келарди. 
Улар кечки пайт қайтишди. Рашид бу гал би-
ринчи бўлиб дарчадан ичкари кирди ва дарчани 
қарсиллатиб ёпаркан, орқада келаётган Лайло-
ни туртиб юборишига сал қолди. Тез ва йирик 
қадамлар билан уй томон юрди. Юзлари анча 
бўғриққан, кайфияти тунд эди.
– Овқат борми? Дастурхонинг қани? – дея 
ўшқириб берди.
У билан изма-из хонага Лайло кириб келди. 
Қўлидаги катта тугунни ерга қўйиб, эшик ортига 
ташлаб келган сумкасини олиб келиш учун яна 
ташқарига чиқди. Ошхонага чиқаётган Мар ям у 
билан бир кўз уриштирди-ю, ўтиб кетди... 
... – Қулоқларимни тешворай дейди-я! – деди 
оқ сочлари тўзғиб турган Рашид шишган кўзла-
рини ишқалаб, бўсағада турган Мар ямга зимдан 
нигоҳ ташлаб қўяркан. – Йиғлагани-йиғлаган. 
Чидаб бўлмайди-я!
Тепадан боласини қўлида кўтарганча хона-
нинг у бошидан бу бошига бориб келаётган Лай-
лонинг алласи эшитилди. 
– Икки ойдан бери умуман уйқу йўқ, – шикоя-
тида давом этди Рашид. – Хона худди халажойга 
ўхшаб сасиб ётибди. Қаёққа қарама, чақалоқ-
нинг булғанган тагликлари сочилиб ётади.
Мар ям сезилар-сезилмас кинояли илжайди. 
– Ҳовлига олиб туш, – елкаси оша бақирди Ра-
шид. – Тоза ҳавога чиқсаларинг-чи!
– Ўпкаси шамоллаб қолса, нима қиламан? – бу 
Лайлонинг овози эди. 
– Вей, ёз келиб қолди-ку!


147
Минг куёш шуъласи
,
– Нима?
Рашиднинг тишлари ғижирлади. 
– Ташқари иссиқ, деяпман!
– Оптушмайман, бўлдими?
Яна алланинг мунгли оҳанглари таралди. 
– Ўлай агар, шу йиғлоқини бир куни қутига 
солиб, Кобул дарёсига оқизвораман. Худди Му-
со пайғамбарни гўдаклдик пайтида Нилга оқи-
зишгандек. 
Мар ям бирор марта чақалоқни ўз оти билан – 
Азиза деб атамаган. Фақат ё бола, ё бўлмаса ҳо-
зиргидек «йиғлоқи» дейди. 
Мар ям баъзан кечалари тепадан уларнинг даҳа-
наки жанжаллари овозидан уйғониб кетарди. 
Шунда Мар ям оёқ учида тепага кўтарилар, эшик 
туйнугига қулоқ тутарди. Эри ҳар доим Лайло-
нинг бефаросатлигидан, уйдаги бесаранжомлик ва 
қўланса ҳиддан, бола билан бўлиб, эрига умуман 
қарамай қўйганидан нолирди. Лайло ҳам ўз навба-
тида эрининг хонада чекиши, шанғиллаб болага 
уйқу бермаётганини айтиб вижирларди. 
Гоҳида тамомила бошқа сабаб билан жиқилла-
шиб қолишарди. 
– Дўхтир олти ҳафтагача деганди. 
– Йўқ, ҳозир вақтимас, тушунсангиз-чи! Илти-
мос, ёпишманг менга! Бас қилинг!
– Икки ойлик бўлди-ку! 
– Тсс! Ана айтмадимми? Уйғониб кетди. – Анча 
пайтгача чақалоқнинг ғингшиши тинмади, яна 
бир муддат жимлик чўкди. Яна Лайло норози 
минғирлади. – Ана, кўнглингиз жойига тушдими 
энди? Нафсингиз қондими?
Шунда Мар ям соядек шарпасиз юриб, хонаси-
га қайтарди...
... – Балким, сенинг ёрдаминг тегиб қолар?


148
Холид Хусайний
,
– Мен болаларга қарашни билмайман, – дерди 
Мар ям совуққонлик билан. 
– Дадаси! Анави сут шишани олиб келинг! Жа-
вонда турибди. Азиза эммаяпти. Балки шиша-
дан ичар.
Чақалоқ бўғзи йиртилгудек бўлиб биғилларди. 
– Бу боламас, нақ дала командирининг ўзи! 
Ҳикматёр бу! Ҳа, Лайло менга яна битта Гулбид-
дин Ҳикматёр туғиб берган. 
Кунлар ўтиб борар, Лайло Мар ямнинг кўз ўн-
гида болани эмизар, таглигини алмаштирар, теб-
ратиб аллаларди. Кейин яна ҳаммаси бошдан 
бошланарди. Чақалоқ ухлаб қолганида, Лайлони 
ифлосланган тагликни олиб, кукунли сув солин-
ган челакка ивитиб тозалар, кейин уларни дорга 
ёйиб қуритарди. Баъзан эри айнан чақалоқнинг 
нарсалари сабабли ҳам гап ковларди:
– Анавиларни нимага четга қўйгансан?
– Улар ўғил боланики. Бизники қиз-ку!
– Нима фарқи бор! Ҳаммаси пулга келганми? 
Энангни пули кетганми уларга? Вей, сенинг га-
пиришинг менга умуман ёқмаяпти. Бу охирги 
огоҳлантиришим!
Ҳар ҳафта Лайло темир жомга исириқ солиб 
тутатар, бола ётган хонани тутунга тўлғазиб, ба-
ло-қазоларни қувиб соларди. 
Лайлонинг кундан-кунга бола парвариши ту-
файли бошқача қиёфа касб этиб, улғайиб бори-
шини кўриб, негадир Мар ям ҳам анча эрий бош-
лади. Баъзида у Лайлонинг фарзандига қараб, 
ёришган юзларини кўриб ич-ичидан севинар
завқланар, аммо ҳеч нарсани сездирмасди. Баъ-
зида, Лайло кечаси билан ухламай, эрталаб кўз-
лари қизариб турса-да, унинг юзларидан аллане-
чук хуррамлик уфурарди. Қизалоғидаги ҳар бир 



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling