Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
Ўша оқшомдан Лайло ва Мар ям ҳамма уй 
ишларини биргаликда бажарадиган бўлишди. 
Улар ошхонада биргаликда хамир қоришар, пиёз 
тўғрашар, саримсоқ эзғилашарди. Азиза уларнинг 
атрофида йўрғалаб, қошиқларни бир-бирига урар, 
сабзиларни юмалатарди. Улар кир ювишаётганда, 
болакайни бешикка белаб ухлатиб қўйишарди. 
Мар ям шу тариқа ёлғизлик балосидан қутула-
ёзди. Ҳар куни кечки пайт улар ҳовлида ўтириб, 
чойхўрлик қилардилар. Ҳар эрталаб Мар ям зина-
лардан Лайлонинг пошнасиз туфлисининг овози 
эшитилишини, Азизанинг саккизтагина тишини 
кўрсатиб, беғубор табассум қилишини орзиқиб ку-
тадиган бўлди. Агар Лайло ва қизчаси эрталаб сал 
ҳаяллаб қолишса, Мар ям ўзини қўярга жой топол-
мас, ўзини овутиш учун ювилган идиш-товоқлар-
ни қайта-қайта ювар, чиннидай ярақлаб турган 
токчаларнинг чангини артишга уринарди. 
Азиза Мар ямни кўриши билан кўзларини кат-
та-катта очиб, қиқирлашга тушар, онасининг 
қучоғидан чиқишга ошиқиб, меҳр билан унга то-
мон интиларди. 
– Қўрқма, Мар ям холанг сени ташлаб ҳеч қа-
ёққа кетмайди, – дерди Лайло қизчасини оҳиста 
ерга қўяркан. – Тинчлан! Мана, холажониси! 


159
Минг куёш шуъласи
,
Азиза Мар ямнинг қўйнига кириши билан 
унинг бошмалдоғига маҳкам ёпишганча елкаси-
га бош қўйиб оларди. 
Мар ям эса, ҳам хурсанд, ҳам ҳайрон эди. Қиз-
ча нимага уни бу қадар яхши кўриб қолдийкин? 
У бунча меҳрни, бунчалик самимиятни қаердан 
олдийкин? Болани бағрига босган Мар ям кўзла-
ридан шашқатор ёшлар тирқираётганини ҳам 
пайқамай қолди.
– Мен қари ажинанинг нимасини бунча ёқти-
риб қолдинг? – деди боланинг қулоғига шивир-
лаб. – Мен бир қоп-қора қишлоқи хотин бўлсам! 
Мендан сенга нима фойда?
Азиза нимадир дея чулдириганча унга маҳ-
камроқ ёпишиб олди. Мар ямнинг юраги телба-
вор ура бошлади. Шунча йиллар ичида энг яқин 
инсонларини йўқотиб, турфа алдов ва қабоҳат 
ичида қолган Мар ямга шу миттигина жон чексиз 
завқ ва бокира туйғулар инъом этганди. 
1994 йилнинг бошларида Дўстим Масъуд би-
лан келишолмай, Гулбиддин Ҳикматёр тарафга 
ўтган, айни чоғда Шердарвоза тоғ тизмалари 
бағрида қад ростлаган қадимий қалъани ўзига 
истеҳком қилиб олганди. Масъуд ва Раббонийга 
тобе кучлар эса Мудофаа вазирлиги, Президент 
саройи ва бошқа бир қатор муҳим иншоотлар-
ни эгаллаб олишганди. Икки ўртада қирғинбарот 
отишмалар кунда-кунора давом этар, кўчалар 
ойна синиқлари, снаряд ва ракета парчалари ва 
ўликларга тўлиб-тошганди. Турли ваҳимали ха-
барлар ҳар ёққа ёйилганди. 
Минемётлар тариллай бошлаганида, Азиза 
чирқираб, йиғлашга тушарди. Уни тинчланти-
риш учун Мар ям қайнатилган гуручдан уйлар
хўрозчалар, юлдузлар шаклини ясаб, турли хил 
расмлар чизиб берар, айниқса, қаламни қоғоз-


160
Холид Хусайний
,
дан узмасдан туриб фил расмини чизиб беришда 
ҳеч ким унга бас келолмасди. 
Рашиднинг айтишича, тинч аҳоли орасидан 
юзлаб, минглаб одамлар ўлиб кетаётганмиш. Гос-
питал ва омборларда дори-дармонлар захираси 
ўққа тутилган, озиқ-овқат ортилган юк машина-
ларини шаҳарга кирмасдан туриб, талон-торож 
қилишарди.
«Ҳиротда ҳам шунақа урушмикин? – ўйларди 
Мар ям. – Мулла Фатҳулла ҳалиям тирикмикин? Бо-
лалари, неваралари омонмикин? Жалил-чи? Балки 
уям хотини ва болалари билан бирор кавакка бер-
кинган ёки мамлакатни тарк этгандир?»
Жанглар шу қадар шиддатли тус олдики, ҳат-
то Рашид ҳам кун бўйи уйда ўтирадиган, ташқа-
рига бош чиқариб қарашга ҳам журъат этолмай-
диган бўлди. У эшик ва дарчаларни ичкаридан 
маҳкам танбалаб ташлаган, яна биров эшикни 
бузиб кирмасин деб диванни тираб қўйган, ўзи 
эса, ҳар куни револверини тозалаганча дераза-
дан кўз узмай ўтирарди. 
– Қани биттаси менинг уйимга яқинлашиб 
кўрсин-чи? – дея одатича кариллашга тушди 
Рашид. – Нақ моягини мўлжаллаб отаман. Сен 
иккалангнинг жа омадинг бор экан. Эрларингга 
шайтоннинг ўзиям бас келолмайди. 
Шу пайт Азиза унинг оёғи остига ўрмалаб келди:
– Қани йўқол! Жўна! Менга осилма, тушун-
дингми? Ҳатто ялиниб-ёлворсанг ҳам қўлимга 
олмайман. Босиб-нетиб олмасимдан даф бўл!
Азиза норози чулдираб, Мар ям тарафга эмак-
лади. Қизчанинг ранжигани юзчасидан кўриниб 
турарди. Мар ям уни бағрига олиши билан бош-
малдоғини сўрганча, хўмрайиб Рашидга термил-
ди. Мар ям эса, болани овутишга чоғланди. Начо-
ра, отани танламайдилар!


161
Минг куёш шуъласи
,
Жанглар тиниши билан Мар ямнинг елкасидан тоғ 
қулагандек бўлди. Рашиднинг ҳибсхонасида яшашга 
энди бардоши қолмаганди. Унинг тунд кайфияти бу-
тун уйни эгаллаб олгандек эди. Яна эри Азизанинг 
олдида ўқланган револверини ўйнай бошлаганида, 
Мар ямнинг юраги отилиб чиққудек бўларди. Ахир 
фалокат оёқ остида бўлса...
Мана, Лайло Мар ямнинг сочларини майда 
ўриб ўтирибди. Мар ям рўпарасидаги кўзгудан 
Лайлонинг бармоқлари қанчалик чаққон ғивир-
лаётганини кўриб, завқланади. Азиза Мар ям 
ясаб берган латта қўғирчоқни бағрига босиб, пол 
устида ғужанак бўлганча ухлаб қолган. 
Мар ям шу аснода айни дамга қадар ҳеч кимга 
оғиз очмагани – Жалил, Нана ва унинг бўйнига 
миниб олган шайтон ҳақида гапиришга тушди. 
Лайло қўллари муз қотганча, Мар ямнинг ҳико-
ясини тингларди. Шу аснода Лайлонинг кўз ўн-
гида Бибижонининг, Мулла Фатҳулланинг, Жа-
лилнинг қиёфалари, унинг қизига қилган ноин-
софликлари, Нананинг ўз жонига қасд қилиши, 
Рашиднинг никоҳига ўтиши, Кобулга келиши
илк ҳомиладорлик ва армонга айланган умидлар 
бирин-кетин жонлана бошлади. 
Кейин Лайло полга чўккалаб, қизчасининг сочи-
га ёпишиб қолган бир қатим ипни олиб ташлади:
– Сизга битта гап айтмоқчи эдим, – деди у 
Мар ямга. 
...Шу оқшом Мар ям ухлаёлмади. Каравотида 
ўтирганча, ташқарида учқунлаётган қор зарра-
ларига тикилиб чиқди. 
Ойлар, йиллар ўтиб борар, Кобулда давлат раҳ-
барлари бирин-кетин алмашар, салтанатлар бар-
бод бўлар, эски уруш ўчоқлари кулга ботиб, янги-
си аланга олар, аммо буларнинг бари Мар ямнинг 
кўз ўнгидан олисдаги поезд вагонлари мисол би-


162
Холид Хусайний
,
рор маъно касб этмасдан ўтиб борарди. Унинг 
юраги тап-тақир қўриқ ерга ўхшар, унда на 
умид, на истак, на хоҳиш лар ниш урарди. Аммо 
сўнгги икки ой ичида ҳаёти тамомила ўзгариб 
кетди. У ана шу қўриқ далада иккита чиройли 
гул ғунча очаётганини пайқади. Уларнинг бири 
Лайло, иккинчиси эса унинг ўзи сингари никоҳ-
сиз туғилган (буни Мар ям кейинроқ билди) Азиза 
эди. Айнан шундан кейингина шу пайтга қадар 
бирор марта нолимаган ўтмиши битмас-туган-
мас изтиробларга кон эканини англаб етди. 
Лайло, Азиза ва Мар ям энди кетишади. 
Ўтган йиллар уқубатда кечди. Онаси «сенга 
ўхшаган ҳаромиларга бахт кулиб боқмайди» деб 
нотўғри айтган. Мана, Худо унга ҳам бахтни раво 
кўрган кўринади. 
Қор зарраларига тикилиб ўтирган Мар ямнинг 
қулоғи остидан Мулла Фатҳулланинг майин, 
маҳзун овози жаранглади гўё: «Бу икки гулни се-
нинг қалбингда Яратганнинг ўзи эккан кўрина-
ди, қизим! Унинг иродаси шу!»

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling