Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

149
Минг куёш шуъласи
,
ўзгариш, ҳар бир янги ҳаракат Лайлода чексиз 
ҳайрат, қувонч уйғотарди. 
– Вой, унинг шақилдоққа қараб интилишини 
қаранг! Кўрдингизми? Вой бунинг ақллилигини!
– Ҳа, газетага хабар бериш керак, – эрмак-
ларди Рашид.
Ана шундай ҳолатлар деярли ҳар кечқурун 
қайтариларди. Лайло қизига қараб бутун олам ва 
унинг ташвишларини унутар, эри эса парвойи 
палак эди. У қизғиш бурнини кўтариб, чақалоқ 
тарафга бирров кўз ташлаб қўяр, ке йин пишил-
лаганча овқатга ёпишарди. Қизиқ, бир пайтлар 
мана шу қизча эндигина бу хонадонда пайдо 
бўлганида унга парвона бўлиб, бисотидаги бор 
ширин гапларини тўкиб солган, унинг ҳар бир 
саволига эринмай, батафсил жавоб қайтарган, 
ҳали сочиқ, ҳали санчқи, ҳали қошиқ узатиб, ай-
ланиб-ўргилган ҳам шу – Рашид эмасмиди? 
Лайлонинг эса, фикри-зикри гўдагида, худди 
ҳар қандай бало-қазо фақатгина унинг қизига 
кўз тикиб турганга ўхшайди. Ичбуруғми, зотил-
жамми, қизамиқми, сариқми – ҳаммасидан ха-
вотир олар, «ишқилиб, менинг боламга юқмасми-
кин» деб безовтабўларди. 
– Қизингга кўпам боғланиб қолаверма, – деди 
бир куни Рашид бефарқ қиёфада.
– Нимага энди?
– Кеча радиодан эшитдим, Афғонистонда ҳар 
тўртта боланинг биттаси беш ёшга етмасдан 
нобуд бўлармиш!.. Ие, ҳа? Қаёққа? Вей, сенга га-
пиряпман! Қайт орқангга! Қайт ҳозироқ!
Кейин эса елка қисиб Мар ямга қаради:
– Унга нима жин урди? Мен бир ёмон гапир-
димми? 
Ўша оқшом ярим тунда Мар ям ўз хонасида бе-
дор ётганида, тепада яна жанжал бошланди. Ода-


150
Холид Хусайний
,
тан Кобулда саратон иссиқ ва қуруқ келади. Мар-
ям деразани очиб қўйди. Қилт этган шабада йўқ. 
Қайтага бир уй чивин учиб кирди. Тепадан Лайло-
нинг қулоқни ёриб юборгудек қичқириғи эшитил-
ди. Изма-из чақалоқ йиғлади. 
Кейин тепа ётоқнинг эшиги зарб билан очил-
ди. Мар ям отилиб чиққач, яна нимадир қарсил-
лаб кетди. Зум ўтмай Мар ямнинг эшиги остона-
сида ғазабдан оқариб кетган Рашид кўринди. У 
оқ лунгида ва қўлтиқ ости тердан ивиб кетган 
енгил кўйлакда турарди. Қўлида ёш хотини би-
лан тўйи олдидан сотиб олинган янги, теридан 
ишланган камарни осилтириб турарди. 
– Ҳаммаси сенинг ишинг, – вишиллади Рашид у 
тарафга бир қадам ташлаб. – Ҳаммасига сен айбдор!
Мар ям сакраб турди ва қўллари билан кўк-
рагини тўсганча деворга суянди. Илк зарба ҳам 
айнан кўкрагига келиб тушди. 
– Нима бўлди... ўзи? Мен нима қилдим? – сўради 
у ўзини зарбалардан ҳимоялашга беҳуда уриниб.
– У нимага мени ўзига яқинлаштирмаяпти? 
Уни сен йўлдан ургансан! Сен!
Ўтган йиллар мобайнида Мар ям эрининг ҳамма 
иддаолари, масхараю таъналарига худди чиндан 
ҳам айбдордек миқ этмай чидаб келарди. Аммо, 
эрининг кўзи ғазабдан ёниб, қонга тўлганида, қў-
лида камар қарсиллай бошлаганида, худди йўлбарс 
қафасига ташланган улоқчадек қалтираб қоларди. 
Ҳозир ҳам худди шундай бўлди. 
– Аввалдан билувдим у сендан яхши нарса ўр-
ганмаслигини, – ўкирди Рашид камарнинг тўқа-
сини шилдиратиб. 
– Бўлди, бас қилинг! – Дафъатан Лайлонинг ўт-
кир овози жаранглади. – Бўлди дедим!
– Уйга кир! 
Лайло жойидан жилмади. 


151
Минг куёш шуъласи
,
– Тўхтатинг!
– Йўқол, дедим.
Навбатдаги зарба Мар ямнинг юз-кўзи ара-
лаш тушди. Шу пайт кутилмаган ҳолат юз берди. 
Лайло Мар ямнинг қўлига худди канадек ёпишиб 
олди. Ҳатто Рашид қўлини ҳам қимирлатолмай 
қолди. Урмади, бироқ жон ҳолатда қичқирди:
– Йўқол, қанжиқ!
– Сизга ўша нарса керакми? Керакми? Юринг, 
фақат тегманг унга! Илтимос қиламан!
Мар ям худди қоққан қозиқдек жойида қаққа-
йиб қолди. Улар эса ҳамон бир-бири билан олишиб 
ётишарди. Шундагина Мар ям зарбалар тўхтага-
нини ҳис этди. Рашид ваҳшатли қиёфада бир зум 
терга ботганча қотиб турди, кейин камар ушлаган 
қўлини пастга туширди. Лайло эса ҳамон эрининг 
қўлига ёпишиб турарди. 
– Жавоб берасанлар, – хириллади Рашид. – 
Ҳали иккаланг ҳам жавоб берасанлар. Мени 
шунчаки аҳмоқ қилиб кетолмайсанлар. Яна ўз 
уйимда-я? Мен бунга йўл қўймайман!
У Мар ямга ғазаб билан тикилди, кейин Лайло-
ни кўксидан итариб, чиқиб кетди. 
Ёлғиз қолган Мар ям бошини ёстиқ остига бер-
китиб, қалтироғи босилишини кутиб ётди. Ўша 
кечаси у уч марта уйғониб кетди. Биринчисида, 
Карте-Чор тарафда портлаган ракетанинг чинқи-
риғидан сапчиб тушди. Энди кўзи илинганида 
чақалоқнинг йиғиси яна уйқусини бузди, кейин 
Лайлонинг алласи, идишга урилаётган қошиқча-
нинг жиринглаши қулоғига чалинди. Яна уйқу бос-
ди. Кўп ўтмай, кучли ташналикдан уйғонди. 
Ошхонага кетаётиб, йўлакда ётган катта бир 
нарсага кўзи тушди. Диққат билан тикилиб, Лайло 
билан чақалоқ эканини тушунди. Онаси ухлаб қол-
ган, чақалоқ эса уйғоқ эди. Мар ям керосин-чироқ-


152
Холид Хусайний
,
ни ёқиб, биринчи маротаба қизалоқнинг юзларига 
диққат билан тикилди. Сочлари, кўзлари қоп-қора, 
киприклари қалин, ёноқчалари пуштиранг, лабла-
ри худди ғарқ пишган анор рангидек... Чақалоқ 
ҳам унга диққат билан қараб ётарди. Хиёл ёнбо-
шида ётган гўдак унга қизиқиш билан қадалиб 
турди-да, мамнун чи йиллаб қўйди. 
– Тссс, – шивирлади Мар ям. – Ойингни уйғот-
магин, тағин! Яхшиям, бечоранинг бир қулоғи 
эшитмайди. 
Қизалоқ митти муштини оғзига солиб жилмай-
ди, кейин эса, оғзидан пуфакча чиқарди. 
– Вой-вўй, онанг сени намунча ўраб-чирмаб 
ташламаса? Шундай иссиқда-я?
У оҳиста эгилиб, боланинг устидаги адёлни 
очди, унинг остида яна бир қават адёл борлигини 
кўриб, ҳайратга тушди ва аянчли бош чайқади. 
Кўксига тоза ҳаво теккан гўдак шодон қиқирлаб, 
қанот қоқишга уринаётган полапондек оёқ-қўл-
ларини қимирлатишга тушди. 
– Энди қалай? Енгил тортдингми?
Мар ям болани жойига тўғрилаб ётқизаётганда 
ҳўл бармоқчалари билан аёлнинг бошмалдоғини 
ушлаб олганди. Гўдак аёлга қарата «қу» деди. 
– Хўп, хўп, фақат қўлимни қўйвор, етар энди!
Мар ям бармоғини оҳиста бўшатиб олгач, чақа-
лоқ яна «қу-қу»лаб, илжайди ва муштини оғзига 
солди. 
– Намунча хурсандсан, а? Кулишини қара 
буни! Отанг қўрс, онанг тентак бўлса-ю, сенинг 
кулишингни қара! Агар буни билганингда ҳеч қа-
чон кулмасдинг. Ухла энди. 
Мар ям ўрнидан туриб, икки қадам босмаси-
дан чақалоқ ҳиқиллашга тушди. «Ҳозир йиғлаб 
оламни бузади», ўйлади Мар ям. 
– Ҳа, нима керак сенга? Нима хоҳлайсан? 


153
Минг куёш шуъласи
,
Чақалоқ тишсиз милкларини кўрсатиб, илжай-
ди. Мар ям хўрсинганча ўтирди ва бир бармоғи-
ни тўла-тўкис чақалоқнинг ихтиёрига топширди. 
Аввалига гўдак яна хурсандчилигини сездирмоқ-
чи бўлгандек хушҳол қийқирди, оёқлари билан 
ҳавони «тепкилади», Мар ям болакай тинчиб қол-
гунча, қимирламай ўтирди. 
Мана, у ширингина бўлиб ухлаб қопти. 
Ҳовлида ҳаққушларнинг сайроғи эшитилиб ту-
рарди. Негадир Мар ямнинг чанқоғи ҳам эсидан 
чиқаёзган, ўтирган ерида қотиб қолганди. Азиза уй-
қусида ҳам унинг қўлини маҳкам ушлаб олганди. 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling