Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
165
Минг куёш шуъласи , – Жуда қари экан. Бунинг устига ёнида яна иккита эркак бор. Ниҳоят, Лайло қидирган одамини топди. У хи- ёбонга кираверишдаги ўриндиқда чодрали хотин ва Азиза тенги бола билан ўтирарди. Ўттизларга бормаган бу эркакнинг кийимлари бир оз эски униққан бўлса-да, тоза ва ораста эди. – Мени кутиб туринг, – деди Лайло ва у тараф- га юрди. Мар ям ичида қанақадир дуоларни пичирлашга тушди. Лайло яқинлашиши билан ҳалиги эркак кў- зини қуёшдан пана қилиб ўрнидан турди. – Кечирасиз, ака, сиз Пешоварга кетяпсизми? – Ҳа, – деди эркак бир оз кўзини қисиб. – Бизга бир яхшилик қила олмайсизми? Эркак қўлидаги болани ёнидаги аёлга бериб, Лайлони сал четроққа бошлади. – Сизга қандай ёрдам керак, синглим? Унинг юз-кўзларидан алланечук самимият балқиб турарди. Лайло аввалдан тўқиб қўйилган «кечмишини» айтиб беришга тушди. Бева экани- ни, Кобулда онаси ва қизидан бошқа ҳеч қандай қариндоши қолмаганини, Пешоварга амакиси- никига кетаётганини айтди. – Сиз биз билан бирга кетмоқчисиз, шунақа- ми? – унинг гапини илиб кетди эркак. – Биламан, сизга ортиқча ташвиш бу. Аммо кўринишингиздан жуда инсофли, художўй одам- га ўхшайсиз. – Синглим, сиз хавотир олманг. Тушунаман, қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Сизга чипта опкелиб берайми? Лайло паранжиси остидан пул солинган кон- вертни узатди. Унда шу пайтгача йиғиб юрган пулларининг қарийб ярми – 1100 афғоний бор эди. 166 Холид Хусайний , Эркак конвертни шимининг чўнтагига жойлади. – Мени шу ерда кутиб туринг! У рўпарадаги чиптахона биносига кириб кетди. Ярим соатлар чамаси вақт ўтиб қайтиб чиқди. – Чипта олдим, улар менда тургани маъқул. Автобус бир соатдан кейин, роппа-роса 11 да жўнайди. Автобусга чиқиб ўтира турамиз. Ме- нинг исмим Вакил. Биз сиз билан амакивачча- миз, тушунарлими? Мабодо сўраб қолишса, ай- тасиз. Менимча, сўраб ўтиришмаса керак, улар- га ўзим ҳаммасини тушунтираман. – Мен эса Лайло. Менинг онам – Мар ям. Қи- зимнинг исми эса Азиза. – Эслаб қоламан. Биздан узоққа кетиб қол- манг лар. Улар қўшни ўриндиқдан жой олишди. Тонг қуёшли ва илиқ эди, олисдаги тепаликлар узра икки-уч тўп оппоқ булут сузиб юрарди. Мар ям ўзи билан уйдан олиб чиққан печенедан Азизага едираркан, Лайлога ҳам манзират қилди: – Томоғимдан ҳозир сув ҳам ўтмайди, – деди Лайло. – Ҳамма ёғим титраб кетяпти. – Менам қўрқяпман. – Яхшиям сиз бор экаксиз, Мар ям опа! Бир ўзим қаёққа ҳам борардим? – Қўйсанг-чи. – Ҳали ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасиз! Мар ям оҳиста унинг қўлидан тутди. – Қуръонда айтилган: «Мағриб ҳам, Машриқ ҳам Аллоҳга тегишлидир. Қаёққа юзланма, Ал- лоҳнинг сиймосини кўрасан. Дарҳақиқат, Аллоҳ буюк ва қудратлидир!» – Анна, бибип, – Азиза бармоғини автобус та- рафга ниқтади. – Майам, анна, бибип! – Кўряпман, Азизажо! Биз ҳозир чиқамиз би- бипга! Буни қувонишини қара! 167 Минг куёш шуъласи , Лайло жилмайди. Рўпарадаги устахонада дурад- гор ёғоч арралар, атрофга қипиқлар худди қор зар- ралари сингари сочиларди. Уларнинг шундоққина ёнидан чанг ва тутундан ойналари қорайиб кетган машиналар ўтиб қайтар сал нарида ёнбошида то- вус, аждар, шер, қуёш ва бошқа жонли, жонсиз нарсалар тасвири туширилган автобусларнинг мо- тори қулоқни қоматга келтирарди. Лайло бугунги қатъияти, ботирлигидан ўзи ҳам ҳайратга тушган, қувончи ичига сиғмасди. Соат ўн бирга бир неча дақиқа қолганда мега- фон кўтариб олган бир одам Пешоварга жўнай- диган автобусга йўловчиларни чақира бошлади. Автобус эшиги ғижирлаб очилиши билан бур тўда оломон ўзини ўша ёққа урди. Вакил ўғлининг қўлидан маҳкам ушлаб борар- кан, Лайлога «келаверинглар» дегандек ишора берди. – Мана, кетяпмиз, – деди Лайло. Вакил олдинда кетиб борар, автобус деярли тў- либ бўлган, пастдаги хайрлашув, оқ йўл тилаш маъ- носида тинимсиз қўл силкитишарди. Эшик олдида ёш кўнгилли аскар чипталарни текшира бошлади. – Бибип, бибип, – дея тинимсиз ирғишларди Азиза. Аскар Вакил узатган чиптани ўртасидан ик- кига бўлиб, қайтариб берди. Вакил аввал хотини ва ўғлини ўтказиб юборди, кейин эшик олдида турган назоратчи билан кўз уриштириб, ўзи ав- тобуснинг биринчи поғонасига қадам қўяркан, эгилиб, аскарнинг қулоғига нимадир деб пичир- лади. Аскар бош ирғади. Бунинг нохушлик аломати эканини пайқаб, Лайлонинг юраги товонига тушди. – Сизлар, бола кўтарган икки хотинга айтяп- ман, қани, бу ёққа ўтинглар! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling