Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
174
Холид Хусайний , пайдо бўлди ва ёғочларни дераза ромларига қоқа бошлади. Кўп ўтмай, деразанинг кўзлари тахта- лари ортида қолиб кетди. Хона зулматга тўлди. Тахталар орасида қолган тирқишларни ҳам Ра- шид мум билан суваб чиқди. Ҳатто эшикдаги ка- лит тешигига ҳам нимадир тиқиб қўйди. Тамом, энди кўзлар учун қиладиган иш қолма- ди. Фақат қулоқларгина бирор янгиликни илға- ши мумкин. Йўқ, қулоқлар эмас, биттаси умуман эшитмайди. Азон ва хўроз қичқириғи тонг отгани- ни, ошхонадаги коса-товоқ ва радиодаги сухандон овозидан кеч тушганини билиш мумкин, холос. ...– Қойним очди, – дея эркаланди Азиза. – овқат бейинг. – Озгина чидагин, асалим, – Лайло қизчаси- нинг пешонасидан ўпмоқчи эди, Азизанинг боши беҳол эгилиб, титроқ лаблари унинг энса тарафи- га ўтиб кетди. – Ҳозир сенга сут бераман, озроқ сабр қил. Лайло қизини алдаш учун заиф овозда алла айтишга тутинди. Иккинчи бор азон садоси янгради. Икки кун- дирки, на ейишга, на ичишга ҳеч вақо йўқ. Атроф худди дўзахдек қизиб кетган. Лайло қуруқша- ган лабларини ялаб, ҳовлидаги қудуқ ва муздек сув ҳақидаги хаёлларни нари қувишга уринди. Азиза тинимсиз йиғлар, Лайло унинг қуп-қуруқ ёноқларини сийпалаб даҳшатга тушарди. У Ази- зани ечинтириб, елпишга, куҳ-куҳлашга уринди. Мана, ниҳоят ўзи ҳам ҳолдан тойиб, боши айлана бошлади. Тез орада Азизанинг қўл-оёғи шалпа- йиб, уни қандайдир ғалати мудроқ элитди. Лайло ўрнидан сапчиб турди-да, бор кучи би- лан деворни муштлашга, овози бўғилгунча ёрдам сўраб қичқиришга тушди. Аммо унинг овози бу кар, метин деворларни ёриб ўтишга ожизлик қилар, фақатгина беҳол ётган қизчасини қўрқи- 175 Минг куёш шуъласи , тишга ярарди. Азиза ҳар-ҳар замонда бир сеска- ниб тушар, кейин ожиз овозда инграб қўярди. Лайло ҳам ахири чўзилиб қолди. Илкис виждони- да санчиқ турди. Шўрлик Мар ямнинг ҳоли нима кечди? Ўтиргандир-да, қоп-қоронғи, диққина- фас омборда, ҳоли нима кечдийкин? Бирдан кўзи илинибди. Катта, гавжум кўча эмиш. Одамлар шунақа кўпмишки, олма таш ласа ерга тушмасмиш. Шу пайт одамлар орасидан Та- риққа кўзи тушибди. У тикувчилик устахонасида қўйнида бир сават анжир олиб ўтирганмиш. «Бу сенинг отанг, – шивирлармиш Лайло қизи- нинг қулоғига. – Сенинг ҳақиқий отанг шу!» Бироқ шовқиннинг кўплиги туфайлими, Та- риқ уни кўрса ҳам, овозини эшитмасмиш. Уй тепасидан учиб ўтган ракета овози уни уй- ғотиб юборди. Автоматлар узоқ ва асабий тарил- лади. Лайло кўзларини юмди. Пастдан Рашид- нинг оғир қадам товушлари эшитилди. Лайло эшиккача эмаклаб борди ва ожиз муштлари би- лан эшикни дўппослади. – Бир пиёла сув беринг, Рашид, бир пиёлаги- на! Менгамас, қизимга! Бегуноҳ боланинг уволи- га қоласиз. Рашид чамаси унинг овозини эшитса-да, пар- во қилмай ўтиб кетди. Лайло ялиниб-ёлворишга, тавалло қилиб йиғлашга тушди – фойдаси бўл- мади. Бисотида бор қарғишларини тўкиб қолди – наф бермади. Пастки эшик қарсиллаб ёпилди. Радиодан таниш сухандоннинг овози янгради. Яна муаззин мўъминларни нажотга чорлади. Хо- надаги ҳарорат ҳамон юқори эди. Азиза тамом сў- либ қолганди. Энди у йиғламасди ҳам. Ҳар замон, ҳар замонда Лайло унинг оғзига қулоқ тутарди. На- фас оляпти. Худога шукур! Сал жонлироқ ҳаракат Лайлонинг бошини айлантирарди. Яна кўзи илин- 176 Холид Хусайний , ди, яна уйғониб, Азизага томон сурилди. Лаблари худди олма қоқисини эслатади. Мана, бўйинчаси, томири ҳамон заифгина уриб турибди. Ҳа, уларнинг куни худди шу ерда битган кўри- нади. Наҳотки, қизчаси Лайлодан кўра камроқ яшаса? Ахир у онасидан-да нимжон ва нозик. Яна неча соат ёки дақиқалик умри қолдийкин? Ҳадемай, қизалоқнинг митти танаси совуб тара- шага айланади. Кейин Лайло ҳам... Яна уйқу. Яна уйғониш,.. Борлик ва йўқлик орасида сарҳад эриб битаёзганди... Бу гал уни азон ҳам, хўрозлар бонги ҳам эмас, эшикнинг туйқусдан ғижирлаб очилиши уйғот- ди. Хонага кучли ёруғлик худди денгиз тўлқи- нидек ёпирилиб кирди. Лайло бошини кўтар- ди. Кўзларида худди кимдир найза санч гандек азобли оғриқ турди. Унинг қаршисида баҳайбат, бесўнақай бир шарпа турарди. У Лайло сари юриб келди ва эгилиб алланималарни тўнғиллай бошлади. Аввал сўзларининг маънисига етолма- ди. Кейин Лайлонинг мия ҳужайралари секин-се- кин ғимирлашга тушди. – Яна бир марта шунақа қилиб кўр, мен сени нима қиларканман! Пайғамбаримизнинг мубо- рак номи билан қасам ичаман. Бу қарғиш ур- ган мамлакатда бирорта суд сенларнинг оҳинг- ни эшитмайди. Энг аввал Мар ямни ўлдираман, ке йин манави чирилдоқ болангни, энг охирида сенга навбат келади. Ҳа, ҳаммаси сенинг кўз олдингда рўй беради. Тушундингми? Ана шу даҳшатларни томоша қилишга мажбур қила- ман сени. Рашид хотинини зарб билан тепди ва кўздан йўқолди. Бир неча кун Лайлонинг пешоби қон аралаш келиб юрди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling