Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЎН ТЎРТИНЧИ БОБ
1999 йил, куз ойлари... Чуқур қазиш фикри биринчи бўлиб, Мар- ямнинг хаёлига келганди. – Мана бу ер, – деди у омборхонага кираётиб. – Ҳар томонлама қулай. Улар навбат билан қақшаб ётган ер бағрини ўя бошлашди. Бир қарашда иш унча кўп эмасди. Ўра ҳам унча чуқур ва катта бўлиши шарт эмас. Аммо ер тошдек қотиб кетган. Иккинчи йилдир- ки, қурғоқчилик авжига чиққанди. Қишда қор кам ёғди, баҳорда эса, ёмғир ёғмади, ҳисоб. Бутун мамлакат бўйлаб деҳқонлар сувсизликдан мол-мулкини сотиб, қишлоқма-қишлоқ саргардон бўлишди, Эронга, Покистонга кўчиб кетишди. Бир қисми Кобулга келиб жойлашди. Бироқ, шаҳар- даги кичик қудуқлар ҳам қуриб, ерости сувлари сатҳи ҳам пасайиб кетганди. Лайло ва Мар ям со- атлаб сувга навбат кутишарди. Кобул дарёси ҳам қуриб, унинг ўзани шаҳар аҳлининг ахлатхонасига айланиб қолганди. Мар ямнинг ёши қирққа қараб борарди. Соч- ларига оқ тушиб, кўзларининг ости салқиб қол- ди, иккита олд тишидан айрилди: биттаси ўзи тушган бўлса, иккинчисини Рашид Залмайни бе- хосдан тушириб юборгани учун уриб синдирган- ди. Кун бўйи ҳовлида офтоб тагида юрганидан бадани қоп-қора тус олди. Аёллар нафас ростлаб, Залмайнинг опаси билан қувлашмачоқ ўйнашини бир оз томоша қилишди, кейин яна ер қазишга тушишди. Анча ковлашгач, Мар ям чуқур нафас ростлади: – Етади! Залмай икки ёшга тўлди. У дўмбоққина, соч- лари жингалак, кўзлари қуралай, юзлари Рашид- 194 Холид Хусайний , никидек қорамағиз, пешонаси ҳам отасиники- дек тор эди. Лайлонинг ёнида қолганида, Залмай жуда қув- ноқ, ёқимтой болага айланарди. У кимнингдир елкасида сайр қилишни, онаси ва опаси билан бекинмачоқ ўйнашни жуда ёқтирарди. Баъзида онасининг тиззасига ўтирганча, унинг қўшиқла- рига қулоқ тутарди. Айниқса, «Мулла Муҳам- маджон» қўшиғини эшитишни жуда ёқтирарди. У қўшиқнинг охирги мисраси – нақаротини ҳар доим ойиси билан қўшилиб айтарди: «Рафтем ба Мозори Шариф, Мулла Муҳам- маджооон!» (Кетдик Мозори Шарифга, Мулла Муҳам- маджон!) Лайло болакайнинг нам ўпичларидан маст бўлар, тирсагидаги чуқурчаси, пуштиранг ду- доқларини эркалар, болакай учун адёл ва ёстиқлар ёрдамида «кўприкчалар» қуриб берар, бола она- сининг қулоғини ушлаб уйқуга кетганида у ўзини дунё даги энг бахтиёр инсон деб биларди. Лайло бир пайтлар ваннахонада ўтирганча ғилдирак сими билан ҳомиласини нобуд қилмоқчи бўлганини эсла- ганида, бутун вужуди увишиб кетарди. Биргина ҳаракат билан тузалмас хатога йўл қў йиши тайин эди. Ўзи бу фикр унинг миясига қай гўрдан ёпиш- ганди ўшанда? Ўғли энди унинг учун Яратганнинг ҳақиқий туҳфасига айланганди. Ҳамма қўрқув ва таҳлика беҳуда бўлиб чиқди. У Залмайни ҳам худ- ди Азиза сингари ардоқларди. Залмай эса, отасини жону дилдан ёқтирарди. Рашид келиши билан бола ҳам тамомила ўзгариб қоларди. У қулоқсиз, қўпол, шумтакага айланар, бўлар-бўлмасга хархаша қилар, тўполон кўтарар- ди. Отаси унга чекланмаган ҳуқуқ берганди. 195 Минг куёш шуъласи , У ўғлининг эркаликларини кўриб, завқланар, «Бунинг зеҳни, идрокини қара» деб ғурурланиб қўярди. Дастлаб Залмай ота-онаси билан битта ўринда ётарди. Кейин Рашид унга четларида шер ва леопардлар тасвири туширилган каравотча олиб берди. У ўғлидан пулни аямасди. Ҳали Азиза- нинг нарсалари бус-бутун турганига қарамай, ўғ- лига янги тагликчалар, шақилдоқлар, ўйинчоқлар сотиб олишдан чарчамасди. Бир куни у кунга- боқар шаклидаги токли ўйинчоқ олиб келди. Унинг шохига арилар қўниб олган бўлиб, тугмасини бо- сиши билан зувиллашга тушар, кейин қандайдир шўх мусиқани «куйлашарди». Рашид бу ўйинчоқни ўғлининг каравоти тепасига осиб қўйди. – Кейинги пайтда буюртмалар кам тушяпти, де- маганмидингиз? – сўради Лайло норозилик билан. – Ҳечқиси йўқ, қарз олиб турармиз. – Қарзниям қачондир қайтариш керак-ку! – Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ. Қара, ўғлимга ёқди янги ўйинчоқ. Кейинги пайтларда Лайло ўғлини кам кўра- диган бўлиб қолди. Рашид уни ўзи билан уста- хонасига опкетар, отаси ишлаган пайтда бола стол тагида ўтирганча тери ва резина парчала- рини ирғитиб ўйнарди. Ўғли пойабзаллар терил- ган столни ағдариб юборганида ҳам, Рашиднинг жаҳли чиқмас, ўғлига енгилгина танбеҳ берарди. Кечқурунлари ота-ўғил уйга қайтишар, Рашид- нинг елкасида уйга кириб келган Залмайдан тери ва елим ҳиди анқиб турарди. Дастурхон бошида ҳам Мар ям, Лайло ва Азиза алоҳида ўтиришса, Залмай ҳамиша отасининг ёнидан жой оларди. Ота-ўғил ҳамиша бир-бири билан ҳазиллашиб, қиқирлашиб ўтиришар, нималарнидир шивирлаб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling