Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

Биринчи қисм тугади


ИККИНЧИ ҚИСМ
БИРИНЧИ БОБ
Кобул, 1987 йил, баҳор.
Ҳар тонгда Лайло фақат бир нарсани – тезроқ 
ўртоғи Тариқни кўришни истарди. Икки ҳаф-
та илгари уларнинг оиласи Ғазнига, Тариқнинг 
тоғасиникига меҳмон бўлиб кетишганди. 
– Анча пайт қолиб кетасанми? – сўраганди 
Лайло сафар олдидан.
– Ўн уч кунга, холос!
– Вой-вўй, намунча кўп?
– Ҳа, нега қовоғинг осилиб кетди? Йиғлаворма 
тағин?
– Нима? Мен-а? Ҳечам-да! – Лайло эркаланиб 
боланинг соғ оёғини (унинг бир оёғи протез эди) 
туртиб қўяр, бунга жавобан Тариқ ҳам унинг ел-
касига енгил шапатиларди. 
Ўн уч кун бу қарийб икки ҳафта дегани. Лайло 
вақт ҳам худди Тариқнинг отаси баъзан пуштун-
ча ашула айтган чоғида чаладиган аккордеон-
нинг ғижимасига ўхшаб, кенгайиб қисқаришини 
ана шунда тушунди. 
Яна Лайлонинг ота-онаси жанжални бош лашди. 
Ҳар доимгидай онаси бақириб, уйни бошига кўтар-
япти, отаси эса бир четда мунғайганча бошини 
қуйи солиб ўтирибди. Лайло шовқин кирмаслиги 
учун хонасининг эшигини қаттиқроқ ёпиб олди. 
Ҳар куни эрталаб пастдан отасининг овози 
эшитилади:
– Қизим, мен ишга кечикяпман!


70
Холид Хусайний
,
Лайло шошилганча туфлисини кияди. Ойнага 
қараб, елкасига тушадиган малларанг сочларини 
тарайди. Онасининг айтишича, унинг сочлари 
ҳам, ол ёноқлари ҳам, ширин кулгичию, қалин 
киприклари ҳам она томонга тортган экан. «Бу-
вим Панжшер водийсидаги энг гўзал қиз бўлган 
эканлар, йигитлар бувимни деб жон беришга 
тайёр туришаркан. Ана шу гўзаллик икки авлод 
ўтиб, сенга насиб қилган, қизим», дерди онаси.
Унинг ота-онаси Панжшер тожикларидан эди. 
Улар турмуш қургач, Кобулга кўчиб келишган, 
кейин отаси университетга кирган эди. Лайло 
онасининг ўз хонасидан чиқмаслигига умид қи-
либ, зинадан пастга тушарди. 
Ҳозир отаси эшик кўзига ҳашаротлар кирмас-
лиги учун қопланган дока рўмол қаршисида чўк-
калаб турарди. 
– Кўряпсанми? – отаси унга икки ҳафта олдин 
мато юзида пайдо бўлган тешикчани кўрсатди. 
Лайло отасининг ёнидан жой олди. 
– Яқинда тешилган шекилли?
– Менам ойингга шунақа десам, нега қарамай-
сан. Уй пашшага тўлиб кетди, деяпти.
Лайло ич-ичидан отасига, калта бўйли, чувак-
кина, қўллари аёлларники сингари нозик бўлган 
бу эркакка ич-ичидан ачинди. У уйда отаси-
ни китобсиз ўтирганини тасаввур қилолмасди. 
У мутолаа пайтида ҳамма нарсани унутарди. У 
Румий, Ҳофиз ғазалларининг деярли барини ёд-
дан билар, Афғонистоннинг Россия ва Британия 
билан уруши ҳақида соатлаб гапира оларди, ер-
дан қуёшгача бўлган масофани ҳам аниқ билар-
ди. «Кобулдан Ғазнигача бўлган масофадан беш 
минг марта кўпроқ» деган бир марта у тасаввур 
уйғотиш учун. Лекин уйдаги арзимас юмушларни 
қилишга ҳам отасининг уқуви етмасди. Эшиклар 


71
Минг куёш шуъласи
,
ёғланмагани учун ҳамиша ғичирлаб турар, ош-
хонадаги жавонларни моғор босиб ётарди. Она-
сининг айтишича, шу пайтгача бундай юмушлар 
Нур билан Аҳмаддан ортмасди. Аммо улар ҳозир 
шўравийларга қарши урушга кетишган. 
– Бугун ойнинг нечанчиси? Бешинчими, олтин-
чими? – сўради отаси паришонхотирлик билан.
– Билмадим, кунларни ҳисоблаб юрмайман, – 
деди Лайло ерга қараб.
Ниҳоят, улар кўчага чиқишди. Лайло вело-
сипеднинг орқа ўриндиғига жойлашаётганида, 
қўшнилари Рашид этикдўз ва унинг одамови 
хотини турадиган уй дарвозаси олдида «Мерсе-
дес-бенц» машинасини кўришди. Машина ичида 
иккита нотаниш одам ўтирарди. 
– Булар ким? – сўради қизча.
– Бизга нима? – деди отаси. – Тезроқ қимирла, 
кеч қоламиз!
Шу тобда қизчанинг қулоғига яна онасининг 
отасига айтган кинояомуз гаплари жаранглади: 
«Нуқул гапингиз шу, «менга нима?». Ҳа, сизга 
нима? Иккита ўғлингиз урушга жўнади – сизга 
нима? Ўз болаларингиз худди ўйнашдан туғилган 
болалардек ўз ҳолича чиқиб кетди – сизга нима? 
Сизга фақат китоб бўлса бўлди!» 
Отаси тепкини айлантириб велосипедни ҳай-
даб кетди. Велосипед «Мерседес-бенц»нинг ёни-
дан ўтиб бораркан, орқа ўриндиқда ўтирган 
жигарранг костюмда, кўкрак чўнтагидан оппоқ 
рўмолчасининг учи кўриниб турган озғин оқ-
соч эркакка қизиқсиниб қаради. Машинанинг 
рақамидан уларнинг ҳиротлик эканини пайқади 
(Афғонистонда машина рақамларида вилоят ва 
шаҳар номлари тўлиқ ёзиб қўйилади – тарж).
Лайло синфда паришонхотир бўлиб ўтирди. Ха-
ёли Тариқда эди – қачон келаркин? Тинчмикин? 


72
Холид Хусайний
,
Ўқитувчи хотиннинг исми Шанзай бўлиб, ҳамма 
уни орқаваротдан «Бўёқчи хола» деб чақирарди. 
Чунки у тартиббузар болаларни худди чўтканинг 
икки тарафини айлантириб девор оқлаётган 
бўёқчидек кафтнинг икки томони билан навбат-
ма-навбат шапатилаб қўярди. У ҳамиша ўзининг 
хостлик камбағал деҳқон оиласида туғилгани-
ни таъкидлашдан чарчамас, ўқувчи қизларнинг 
юзини бекитишларига рухсат бермас, нуқул эр-
как ва аёлларнинг тенглигини уқтирарди. Унинг 
фикрича Шўравийлар давлати Ер юзидаги энг 
яхши ва қудратли давлат эди. У Афғонистонда 
ҳам ана шундай ёруғ бахтиёр кунлар келади, деб 
болаларни ишонтирмоқчи бўларди. 
«Бўёқчи хола»нинг орқасида ушбу бепоён мам-
лакатнинг харитаси, президент Нажибуллонинг 
портрети (отаси бу одам бир пайтлар даҳшатли 
махфий полициянинг бошлиғи бўлган, дерди), 
кулиб турган шўравий аскарларнинг суратлари 
осилиб турарди. 
Лайло айнан апрел инқилоби пайтида туғил-
гани уни ўқитувчи уни «инқилобчи қизалоқ» деб 
атарди. 
Ўша куни дарслар тугаганида, онаси Лайлони 
олиб кетиш учун келмади. У синфдошлари Жити 
ва Ҳасина билан йўлга тушди. Жити қовоғидан қор 
ёғиб турадиган қиз бўлиб, икки ўрим сочи худди 
улоқчанинг думидек диккайиб турар, дарсликлар-
ни худди қалқондек кўксига босиб олганди. Ҳаси-
на эса ўн икки ёшда бўлиб, дарсларни ўзлашти-
ролмагани учун уч йил бир синфда қолиб кетган-
ди. Унинг тили ҳам ўткиргина бўлиб, муаллимага 
«Бўёқчи хола» лақабини ҳам у ўйлаб топганди. 
Ҳасина бу гал уларга ёқинқирамаган куёвлар-
ни қандай рад этишдан дугоналарига «сабоқ» бе-
риб кетди:


73
Минг куёш шуъласи
,
– Ҳали мен кичкинаман-ку, – деди Жити. – 
Менда куёв нима қилсин? Ҳали менга совчи кел-
гани йўқ. 
– Соқолинг чиққани учун эр олмаётгандир-да, 
– атай унинг жиғига тегди Ҳасина. Ҳазилни ту-
шунмайдиган Жити қўрқиб кетиб, иягини уш-
лади ва мўлтираб Лайлога термилди. Лайло эса, 
кулиб бош чайқаб қўйди. 
– Хуллас, куёв сизларга ёқмадими, уйдан икки 
банка ловия опчиқасиз ва эндигина чой ҳўплаёт-
ган пайтда юз-кўзига қараб сепворасизлар, тамом. 
Қизчалар кулиб юборишди. Лайлога ҳали бун-
дай насиҳатларнинг кераги йўқ эди. Чунки ота-
си бари бир уни ҳаливери эрга бермайди. Гарчи 
у ҳозир нон заводида ишласа-да, университетни 
тугатган. Коммунистлар давлат тепасига келгун-
ча мактабда дарс берарди. Кейин уни мактабдан 
ҳайдашди. Ҳозир отасининг ягона истаги қизини 
ўстириб, ўқитишдан иборат эди. 
– Қизим, турмуш қуриш қочмайди, аммо вақ-
тида билим олиш керак. Шунинг учун сен албат-
та ўқийсан. Уруш тугаса сендек билимли қизлар 
Ватанга керак бўлади. 
Лайло отасининг маърифатпарварлигидан фахр -
ланар, ўзи ҳам аъло ўқишга тиришар, ҳар йили 
мактабдан мақтов ёрлиғи оларди. Ҳасинанинг 
отаси эса, баджаҳл, тўпори таксичи эди. Яна уч 
йилдан сўнг Ҳасинани ўзидан 20 ёш катта ама-
киваччасига эрга беришаркан. 
– Демак, эслаб қолдинглар-а, қизалоқлар, – 
Ҳасина оҳиста Лайлонинг қулоғига шивирлади. 
– Сени эса, бари бир ўша бир оёқли шаҳзоданг 
келиб опкетади. 
Лайло илкис қўлини тортиб олди. У Тариқ 
ҳақида бунақа қўпол ва совуқ гап эшитишни 
кутмаганди. 


74
Холид Хусайний
,
– Бошқалар ҳақида бунақа деб бўлмайди! – 
деди Жити ёвқараш қилиб. – Ахир бечора уруш 
туфайли шунақа бўп қолган-ку! 
– Ие, Ҳали Житибону ҳам Тариққа ошиқ бўп 
қоптиларми? Лайло, нега жим турибсан? 
– Мен ҳеч кимга ошиқ бўлмаганман, – ўзича 
тўнғиллади Жити. 
Шу жойда уларнинг йўллари айриларди. Қиз-
лар Лайло билан хайрлашиб, яна ўз йўлларида 
давом этишди. Уч кварталгача Лайло бир ўзи 
кетди. Кўк «Мерседес» ҳалиям қўшниларининг 
эшиги олдида турарди. Жигарранг костюмли оқ-
соч одам машинасига хаёлчан суяниб турарди. 
Кимдир уни чақиргандек бўлди:
– Эй, малласоч! Бу ёққа қара!
Лайло ўгирилди. Унинг юзига кимдир тўппон-
ча ўқталиб турарди. 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling