Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЎНИНЧИ БОБ
Дастлаб бир неча кун Мар ям хонасидан чиқ- мади. У ҳар эрталаб бомдод азонидан уйғониб, намозини ўқир, кейин яна кўрпасига ўраниб ухларди. Рашид эрталаб ювиниб, устахонасига кетишдан аввал унинг ёнига кирганида, Мар ям ҳали ётган бўларди. У деразадан қараб, эрининг велосипед юкхонасига тушлик солинган идишни чилвир билан боғлаб, ҳовлидан чиқиб кетаётга- нини кўрарди. Кундузи Мар ям кам ҳолларда каравотидан ту- рарди. Фақат зерикиб кетганидагина ошхонага кириб, турли тортмаларда турган қошиқ, санчқи ва бошқа рўзғор анжомларини кўздан кечириб чиқарди. Қишлоқдаги кулбасида муайян бир пайтда қорни очқарди. Бу ерда эса, очликни камдан-кам ҳис этарди. Унга нонуштадан қолган гуруч ва суви қочган ноннинг ўзи етиб ортарди. Дераза- дан кўчадаги бир қаватли уйлар, ҳовлиларда кир ёяётган, боласини опичлаб юрган хотинларни, 46 Холид Хусайний , донлаб юрган товуқлару кавш қайтараётган си- гирларни бемалол кўриш мумкин эди. Кеч кириши билан Мар ямни хавотир босарди. Ишқилиб, бугун кечқурун Рашид ўзининг эрлик вазифасини бажаришга киришмасмикин, деган ўй унга тинчлик бермасди. У каравотига чўзил- ганча, эрининг кечки овқатини еб бўлиб, хонаси- га чиқишини юраги безиллаб кутарди. Овқатини еб бўлгач, Рашид албатта унинг қо- ронғи хонасига бош суқарди: – Ухлаяпсанми? Ҳали соат етти бўлмасдан-а? Уйғондингми? – Уйғоқман, – Мар ямнинг шу овозидан кейин эри хотиржам тортарди. Рашид эшик кесакисига суянгача, сигарет буруқситар, куннинг қандай ўтганини, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари буюртирган мо- касинининг пулини тўлаб кетгани, полшалик дип ломат хотини билан сандал тиктираётганини эринмасдан айтиб берарди. Кейин Рашид оёқ кийимлари билан боғлиқ ирим-сиримларни сув қилиб ичиб юборганди: – Пойабзални каравотни тагига қўймаслик керак – ўлимни чақирган бўлади. Биринчи чап оёққа киймаслик керак – жанжал чиқади. Бо- тинка ипини бир-бирига боғлаб михга осиш ҳам ёмонлик аломати эмиш. Умуман бунақа ирим-си- римлар жуда кўп – лекин мен уларга ишонмай- ман, шунчаки қизиқаман, холос. Баъзида Рашид сиёсий янгиликларни ҳам хо- тинига ҳикоя қилиб беришга уринарди. Аммо, Мар ям сиёсатга умуман қизиқмасди. Унинг учун эри тезроқ сигаретасини ўчириб, хонасига чиқ- са, бўлди. Фақат эрининг эшиги ғичирлаб ёпил- гандагина, унинг кўнгли ором топарди. Бир куни у сигаретини ўчиргач, чиқиб кетмади. 47 Минг куёш шуъласи , – Менимча, етар шунча пайт эркалик қилга- нинг. Ҳали жомадонинг даҳлизда турибди. Энди ҳаммасига кўниккандирсан? Бир ҳафта ўтди, сен эса... Эртадан бошлаб, ўзингни менинг хоти- нимдек тутасан, тушундингми? Мар ямнинг тишлари тақиллади: – Ҳ...ҳа, тушундим! – Бу бошқа гап, сен нима деб ўйловдинг? Бу ер сенга меҳмонхона, мен эса, карвонсарой эгаси эмасман! Эй, Худо, мен сенга кўз ёшни ёқтир- майман, дебмидим? Мар ям! Эртаси куни эри ишга кетиши билан Мар ям жомадондаги нарсаларни шкафга жойлаштир- ди. Қудуқдан сув олиб, ойналарни артиб чиқди. Полларни ювиб, бурчаклардаги ўргимчак тўрла- рини тозалади, уйни тартибга келтирди. Кейин ошхонада қутилар ичидан қолган-қутган сабзи, картошка ва озроқ ловия топиб олди ва қозонга солди. Супрада қолган бор ун билан хамир қо- риб, нам латтага ўради. Кейин рўмолини бошига ташлаб, кеча эри айтган йўналиш бўйича нов- войхонага йўл олди. (Одатда, Кобулнинг айрим маҳаллаларида аёллар уйда хамир қориб, пишир- тириб олиш учун новвойхонага олиб боришади.) Рашид унга ўргатган – кўчадан аввал чапга, кейин ўнгга қайрилиш керак. Новвойхонани то- пиш қийин бўлмади. Бу ерда болалар ва аёллар нон ёпиб олиш учун навбатда туришарди. Хо- тинлар баланд овозда гаплашишар, ҳазил-ҳузул қилиб, кулишарди. Кимдир эрининг қиморбоз- лигидан, яна бирови қайнонасининг зулмидан, бошқаси эридан пул ундиролмаётганидан нолир- ди. Мар ям ажабланди: ростдан уларнинг эрлари шунақа норавомикин ёки эр зотидан нолиш хо- тинлар учун хамир қориш, ош пиширишдек кун- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling