Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
САККИЗИНЧИ БОБ
Эрталаб Афсун Мар ямга зангори камзул, оқ ло- зим, кўк рўмол ва бошмоқларни топширди. Мар- ямни ўша, таниш хонага олиб киришди. Узун стол- нинг устида, вазада, шакарли бодом, унинг ёнида эса, Қуръон, кўк чодра ва ойна қўйилган эди. Стол атрофида иккита эркак ва мулла ўтирарди. Жигарранг костюм кийган, қизил галстук тақиб олган, майин сочлари эндигина ювилган Жалил кулимсирашга уриниб, Мар ямга ўтирга- 40 Холид Хусайний , ни жой кўрсатди. Хадича билан Афсун ҳам унинг ёнидан жой олишди. – Чақиринглар, – деб кимгадир буюрди Жалил. Ҳали куёв кириб келмасидан, хонага тамаки тутуни ва ширин одеколон ҳиди оқиб кирди. Жа- лилдан ҳеч қачон бунақа ҳид аниқмасди. Осто- нада кенг яғрини, баланд бўйли эркак пайдо бўл- ди, унинг ҳайбатини кўриб, Мар ямнинг нафаси ичига тушиб кетди. Кейин уялиб, кўзларини ун- дан олиб қочди. Куёв шаҳдам қадамлар билан столни айланиб ўтиб, Мар ям ўтирган қатордан жой олди. – Билишимча, Рашид оға автобусга Кобулгача билет сотиб олган, – деди мулла қироат билан. – Келин-куёв тез орада жўнаб кетиши лозим. Вақт- ни тежаш учун биз расм-русумларни тезлатиши- миз лозим. Мулла аввал никоҳнинг вожиблиги, эр-хотин- нинг бурчлари ҳақида бир оз маъруза қилди. Аввал Жалилдан никоҳ тузилишига розилигини сўради. Жалил бош ирғади. Кейин Рашиддан розилик сўралди. Рашид дағал овозда «ҳа» дея жавоб берди. Мар ям жим эди. Аёллардан кимдир сўз қотди: – Рози, рози! – Ўзи жавоб берсин, – деди мулла. – Одатда ке- лин бўлмишдан розилик уч марта сўралади. Савол яна икки маротаба қайтарилди. Жалил турган ерида безовталаниб типирчилай бошлади. Кейин қизи тарафга эгилди: – Мар ям, қизим! – Ҳа, – деди Мар ям овози титраб. Ниҳоят, Мар ямга ойна тутишди. Мар ям ав- вал ўз аксига боқди: қошлари нотекис, сочлари заиф ва жонсиз, маҳзун мовий кўзлари шу қадар яқин жойлашганки, бир қарашда уни ғилай деб 41 Минг куёш шуъласи , ўйлаш мумкин, териси ҳам дағал, пешонаси ҳад- дан ташқари кенг, ияги эса, худди чархланган- дек ингичка... Ҳа, унда гўзаллик нишоналарини топиш қийин, айни дамда хунук ҳам деб бўлмас, алланечук истарали қиз эди. Ойнадан биринчи марта у Рашидга яхшилаб назар солди: унинг чорпаҳил юзида маккорлик ва олижаноблик учқунлаб турар, бурни қирра- дор, иккита курак тиши олдинга туртиб чиққан, қошлари жар лабидаги янтоқдек осилиб турар, қалин, қуюқ сочлари орасидан оқ толалар яққол кўзга ташланарди. Дафъатан кўзгуда уларнинг нигоҳи тўқнашиб кетди. Шундан сўнг Рашид чўнтагидан никоҳ узугини чиқарди, гарчи узук торроқ бўлса-да, тезкор ҳара- кат билан уни қизнинг титроқ бармоғига жойлади. – Вой, мунча чиройли узук экан, – деди аёллар- дан кимдир. Никоҳ шартномаси имзоланди. Мар ям мим, ро, йо ва яна мим ҳарфидан иборат исмини ҳужжат- нинг белгиланган ерига ёзди. Орадан яна 27 йил ўтиб, худди шундай мулла ва гувоҳлар иштирокида яна бир ҳужжатга имзо чекишини у ҳали билмасди. – Ҳозирдан бошлаб, сизни эр ва хотин деб эъ- лон қиламан ва табрик этаман, – деди мулла ва никоҳ хутбасини ўқишга тушди. ...Ниҳоят, Рашид автобусда ўтирганча, си- гарет пуркар, тамаки тутуни очиқ ойнадан ос- монга кўтариларди. Мар ям Жалил билан автобус олдида туришар, атрофни таниш-нотаниш бола- лар, хотин-халаж ўраб олишганди. Жалил қизига Кобулни мақташдан оғзи тинмасди. – Қизим, ҳатто бутун Ҳиндистонни забт этган Мирзо Бобур ҳам жасадини Кобулга дафн этиш- ни васият қилган. 42 Холид Хусайний , Мар ям қўйиб берса отаси лаби-лабига тегмай Кобул таърифига тушиб кетишини билиб, шарт- та гапини бўлди: – Мен ҳамиша сизни дуо қилардим, – деди Мар ям ўпкаси тўлиб. – Пайшанба келишини ку- тиб, кўзим тўрт бўларди. Сал кечиксангиз, отам тинч микин, саломатмикин, деб ўзимни қўярга жой тополмасдим. Жалил негадир қўлини кўксига қўйиб олди: – Йўл узоқ, асалим, бирор нарса еб оласанми? Нон, пишлоқ олиб берайми? – Худодан сизга юз йил умр сўрардим. Аммо, мен сиз учун уят ва лаънат тамғаси эканимни ўй- ламаган эканман. Жалил худди ёш боладек кўзларини пирпира- тиб, туфлисининг учи билан ер чиза бошлади. – Қизим, мен сени кўргани Кобулга бориб ту- раман. Биз... – Керакмас. Энди овозингизни ҳам эшитишга тоқатим йўқ. Орамизда ҳаммаси тугади, хайр! – Ахир, бунақамас-да, – ёлворарди Жалил. Мар ям автобус олдидаги оломонни ёриб, ол- динга ўзини урди. Сурма эшиклар ёпилганида Жалилнинг бўғиқ овози эшитилди: – Мар ямжо! Мар ям салонга кириб, Рашиднинг ёнидаги бўш ўриндиққа жойлашди. Кўз қири билан автобус би- лан ёнма-ён чопиб бораётган отасини кўрди. Ке- йин отаси орқада, оппоқ чанг ичида қолиб кетди. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling