Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

ЎН БИРИНЧИ БОБ
Мар ям умрида илк бор чодра кийди. Унга Ра-
шид кўмаклашиб турди. Бошига бу оғир, қалин 
чодрани кийганида аввалига ичи сиқилиб кетди. 
Кейин узун куйлакни кийиб, хона бўйлаб юриб 
кўрди. Этаги бирам узун эканки, оёғига ўрала-
шиб қоляпти. Чодранинг бир учи оғзига кириб 
кетаман дейди. 
– Ҳали ўрганиб кетасан, – таскин берди эри. – 
Ҳали бу кийим сенга ёқиб ҳам қолади. 
Улар Шаҳринав хиёбонигача автобусда бориш-
ди. Бу ерда болалар арғимчоқларда учишар, тўпни 
баланд тўрсаватга отиб ўйнашар, варрак учири-
шарди. Кейин улар Ҳожи Ёқуб масжиди ёнидаги 
кабобхонага киришди. Кабобхонанинг поли сир-
панчиқ бўлиб, тутун ва хом гўшт ҳиди анқиб турар, 
баланд мусиқа овози қулоқни тешгудек бўларди. 
Озғин кабобпаз йигит кўра устидаги сихларни бир 
қўли билан чаққон айлантириб, иккинчи қўлидаги 
елпиғич билан елпиб кўмирни яшнатарди. Мар ям 
аввалига бегона одамларга тўла бу жойда ўтириш-
дан ўнғайсизланди. Ҳар бир бўлак луқмани оғзига 
солиш учун чодранинг бир четини очиб ёпиш ҳам 
унга эриш туюлди. 
Улар кўчаларни айланишаркан, Рашид йўл- 
йўлакай учраган биноларни, машиналарни та-
ништириб борди:


52
Холид Хусайний
,
– Манави Америка элчихонаси, буниси Ташқи 
ишлар вазирлиги, манави ялпоқ машина шўра-
вийлар чиқарган «Волга», буниси Америкада 
чиқадиган «Шевроле», бу немисларнинг «Опел»и...
Кобул Ҳиротдан анчайин фарқ қилар, бу ерда 
дарахтлар кам, машиналар эса, анча кўп эди. 
Уйлар ҳам баландроқ, кўчаларда ҳар қадамда уч 
рангли чироқлар машиналарни тўхтатиб-юрғизиб 
турарди. Кобулликларнинг лаҳжаси ҳам унга ға-
лати туюлди. Улар исмларга қўшиб ишлатилади-
ган «жо» қўшимчаси ўрнига «жон» дейишар, «ҳем-
шири» (сингил) демасдан «ҳамшира» дейишаркан.
Рашид Мар ямни музқаймоқ билан сийлади. 
Бирам мазали эканки. Мар ям умрида бунақа 
роҳатижон ширинлик емаганди. 
– Бу ер Кўчаи Мурғо, яъни Товуқкўча, – та-
ништирди Рашид катта-кичик дўконларга тўла 
кўчага бурилишганда. – Бу ерда асосан чет эллик 
дипломатлар, савдогарлар, қироллик хонадони 
вакиллари яшашади. 
– Товуқлар қани? – соддалик билан сўради Мар ям. 
– Э, бу кўчадан товуқнинг тухуминиям топол-
майсан, – кулди Рашид. – Кимдир қачондир шу-
нақа от қўйиб кетган-да! 
Дўконларда қоракўл телпаклар, ранг-баранг 
гиламлар, турфа хил чопонлар илиб ташланган-
ди. Рашид дўкондорларнинг айримлари билан 
бош ирғаб сўрашар, яна бировлари билан қўл 
олишиб, ҳатто қучоқлашиб кўришарди. 
Мар ям кўчадаги аёлларга кўз ташлади. Чиндан 
ҳам «замонавий» аёллар кўп экан. Юзлари очиқ, 
пардоз-андозлари ўрнида, елкаларида сумка. Кўз-
ларида қора кўзойнак тақиб олган, баланд пошна-
ли туфли, калта юбкаларда кетаётган хонимларни 
ҳам кўрди. Битта аёл ҳатто лабига сигарета қисти-
риб машина ҳайдаб ўтди. «Улар университетни ту-
гатган бўлишса керак», ўйлади Мар ям. 


53
Минг куёш шуъласи
,
Рашид шу пайт унинг елкасидан секин тур-
тиб қўлига нимадир тутқазди. Зар иплар ва 
мунчоқлар қадалган яшил рўмолни кўриб, Мар-
ямнинг кўзлари яшнаб кетди. 
– Мунча чиройли, – ҳайратини яширолмади у.
Ўша куни кечқурун яна Рашид унинг хонаси-
га ташриф буюрди, фақат бу гал эшикка суяниб 
сигарет тутатмади. Бир ҳатлаб Мар ямнинг кара-
воти ёнига келди, у ўтириши билан каравот тўри 
ғижирлаб кетди. 
Оҳиста дағал қўллари билан Мар ямнинг юзи, 
бўйнини сийпалади. Сўнг бесаранжом бармоқла-
ри унинг ёқасидан ичкари сирғалди. 
Керакмас, – шивирлади Мар ям. 
Ойнинг кумуш ёғдуси эркакнинг миқти тана-
си, бақувват елкалари, кенг, жундор кўкраги-
ни ёритиб турарди. Рашид унинг чап сийнаси-
ни қаттиқ ғижимлади. Ингроқ овози эшитилди. 
Мана, улар адёл остида ёнма-ён ётишибди. Тит-
роқ кирган бармоқлари билан иштонбоғини бў-
шатди ва пишиллаганча, хотинига ёпишди. Мар-
ям пиқ-пиқ йиғлаганча, кўзларини юмди, тиши-
ни-тишига босди. 
Кескин ва ўткир оғриқни ҳис этди. Мар ям бир 
қўлининг билагини тишлаб, иккинчиси билан 
Рашидни бағрига босди. Бўйнида эрининг иссиқ 
нафасини ҳис этиб, шифтга тикилди. Димоғига 
тамаки, пиёз ва гўштнинг омихта ҳиди урилди. 
Эркакнинг яқинда қиртишланган юзлари аёлнинг 
нафис томоғини тимдалади. 
Ҳаммаси жуда тез битди. Рашид аёлнинг ёни-
да ётаркан, қўлларини юзига босди. Қоронғида 
қўл соатининг миллари ялтираб кўринди. Эр-хо-
тин бир-бирининг юзига қаролмасди. 
– Бунинг уяладиган жойи йўқ, – деди Рашид 
эшитилар-эшитилмас овозда. – Энди биз эр-хо-


54
Холид Хусайний
,
тинмиз. Пайғамбаримиз ҳам аёллари билан шу 
ишни қилганлар. 
Бир оз ўтиб, у хотинининг устини адёл билан 
ўраб, хонасига чиқди. 
Мар ям деразадаги муз парчаларида ялтираб 
турган юлдузлар, ойнинг юзини ҳижоб сингари тў-
сиб олган булут парчаси ва симиллиб чекинаётган 
ёқимли оғриқ билан ёлғиз қолди. 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling