Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar
Олтойликлар - ўзларини “олтой-кижи” деб атаб, Ғарбий Сибирдаги
Олтой Республикасида яшайди (68 минг киши). Россия Федерациясида олтойликлар жами 74 минг нафар кишини ташкил этади. Олтой ҳудудида қадимдан олон қабилалари яшаган. Қуйи ва юқори палеолит даврларига оид манзилгоҳлар (Усалинка ва Укан) топилган. Ушбу ҳудудлардан хуннлар, турк қабилалари, уйғурлар, Энасой қирғизлари, қорахитойлар ва мўғуллар ўтган. XIII аср бошларида Олтой ҳудуди мўғуллар давлатига тобе қилинган бўлса, 1756 йилга келганда олтойлар Россия империяси таркибига ўтган. Ўтмишда “ойротлар” деб нотўғри аталган Олтой халқи қадимий самовий, кет, утар ва турк қабилаларининг аралашиш жараёнига сабаб бўлган. Жанубий олтойликлар эса Саян-Олтой қадимий турклари (VI–VIII асрлар) билан кўчиб келган мўғул қабилалари (XIII, XV–XVIII асрлари) билан аралашиши оқибатида пайдо бўлган. Олтойликлар қуйидаги этнографик гуруҳларга бўлинади: олтой-кижи, теленгитлар, телеслар, телеутлар, тубаларлар, чиканлар ва кумандинлар. Улар олтой тилида сўзлашади, диндорлари эса православ, бир қисми баптистлар ҳамда анъанавий диний эътиқодлар сақланган. Аҳоли асосан, чорвачилик ва овчилик билан шуғулланган. Олтойликлар ҳозирги даврда юқори Обь дарёси ҳавзаси ва Олтой оралиғидаги водийларда яшайди. Туваликлар – асосан, Россия Федерациясининг Тува (Тива) Республикасида яшайди (273 минг нафар киши). Ўтмишда “урянхайликлар”, “сойотлар” ва “саянлилар” деб аталган. Тувалиларнинг келиб чиқиши VII–VIII асрлардаги Урхун-Энасой ёзувларини яратган туркий қабилалар билан бевосита боғлиқ бўлган. Уларнинг этногенезида самодий қабилалари (ненецлар ва селькуплар) ҳам қисман иштирок этган. Тувалилар тили туркий тиллар оиласига мансуб бўлиб, ушбу тил Тува Республикаси, қисман Мўғулистон ва Хитойда тарқалган. Мазкур тилда 250 минг нафардан зиёд киши гаплашади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling