Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

М
арк
ази
й
 Оси
ё 
ар
аб
л
ари
 у
ру
ғ 

й
м
оқ

қ
ари
н
дош
л
и
к
 
бел
ги
л
ари
 жиҳ
ат
и
дан
 ҳ
ам
 б
и
р
 
н
еча
 қав
м
 –
 қ
ари
н
дош
ла
рг
а 
бў
л
и
н
ади
:
занбон
бахшибон
искандари
рашади
хўжаги


Чўл ҳудудида яшайдиган араблар, асосан, чорвачилик билан шуғулланган 
бўлса, ўтроқ арабларнинг асосий машғулотлари деҳқончилик ва чорвачиликдан 
иборат эди. Учинчи турдаги араблар этномаданий идентиклигида эса 
деҳқончилик ва ҳунармандчилик асосий тармоқ ҳисобланган. 
Фарғона водийсида яшовчи арабларнинг хўжалик машғулотлари асосан, 
деҳқончилик ва боғдорчиликка мослашган бўлиб, бу жиҳатдан улар водийнинг 
бошқа этносларидан фарқ қилмаган. Хусусан, Фарғона вилояти Риштон туманида 
яшовчи араблар тумандаги ўзбек ва тожиклар каби боғдорчиликнинг ўзига хос 
сир-саноатларини яхши ўзлаштирган. 
Марказий Осиëда яшаб келаётган арабларнинг анъанавий кийимларида 
миллий хусусият, урф-одат ҳамда эстетик дид яққол намоён бўлган. Масалан, 
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Жейнов қишлоғида оқсоқоллар “наббат” 
ёки “жадди”, момолар “набба” ёки “жудо”, ўрта ёшли эркаклар “сабайин”, 
болалик аёллар “кадаса”, йигитлар «рузъон», қизлар “бинад”, “бинт” кияди. Ёшга 
қараб кийиниш қадимий араб одатларидан биридир. 
Араб эркакларининг миллий кийимларида маҳаллий халқлар 
маданиятининг таъсирини кузатиш мумкин. Жумладан, ХХ асрнинг 30- 
йилларида кўйлак, яктак, чопон одатий кийим ҳисобланган бўлса, мазкур асрнинг 
ўрталарида костюм-шим оммалаша бошлаган. Худди шу даврда йилларда пальто 
ва плаш кириб келган бўлса, 70- йилларда эса жун матолардан тикилган кийимлар 
кенг тарқалган. Глобаллашув жараёнида арабларнинг миллий кийимларида 
анъанавийлик унутилиб бормоқда.
Марказий Осиë араблари чўл ҳудудларда ўзига хос турар-жойларни барпо 
этган. Уйлар гумбазли қилиб қурилган бўлиб, чўл ҳудудларида яшовчи арабларда 
“ўтов”, “чўлгумбаз” ва “тойбон” деб номланган уйлар машҳур бўлган. 
XX аср бошларидан уй-жой қуриш ва уни жиҳозлаш анъаналарида 
дастлаб пишган ғиштдан имроат солиш, тунука билан томини ёпиш, деразаларига 
ойна ўрнатиш ва кўча томонни очиш каби янгиликлар кириб келган. Керосин, 


электр лампаси, фабрика ва заводларда ишлаб чиқарилган уй-рўзғор 
буюмларидан фойдаланила бошланган. Қишлоқ уйларида ҳам янгиликлар кўзга 
ташланиб, айниқса, қурилиш материаллари ва иморат қуриш услубларида муҳим 
ўзгаришлар рўй беради.
Ҳозирги вақтда арабларнинг турмуш тарзидаги ўзига хос ўзгаришлардан 
бири – уларнинг замонавий ва кўп қаватли уйларда яшашлигидир. Чунки, 
уларнинг кундалик ҳаёт тарзи аввалгидан тубдан фарқ қилади. Турар-жойлар 
тузилиши ва қурилишига табиий-географик муҳит, хўжалик турмуш тарзи ҳамда 
этник ўзига хослик таъсир кўрсатган. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling