Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar
Хакаслар – Шарқий Сибирнинг жанубий қисмида яшаб, ўзларини “хакас”
деб атайди. Улар қадимда “Абакан ёхуд Минусинск татарлари” деб ҳам юритилган. Улар асосан, Россия Федерациясининг Хакасия Республикасида яшайди (63,9 минг нафар киши). Россия Федерациясида хакаслар сони жами 74 минг нафар кишидан ошади. Улар хакас тилида сўзлашади. Дини христиан дини бўлиб, анъанавий эътиқодлар ҳам сақланган. Хакаслар асосан, чорвачилик, овчилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Шорлар – Россия Федерациясининг Кемерово вилояти (Тоғли Шория), қисман Олтой ва Хакас Республикаларида яшайди. Уларнинг сони 13 минг нафардан ортиқ бўлиб, шор тилида сўзлашади. Ушбу тил туркий тилларнинг уйғур-ўғуз гуруҳи хакас шохобчасига киради. Диндорлари деярли расман христиан бўлсалар-да, қисман шомонлик ҳам сақланган. Улар кет ва угорларга хос бўлган маҳаллий этнослар асосида шаклланган. VI–VIII асрларда шорлар Турк, Уйғур ва Енисей хонликлари таркибига кириб, қадимги олтой, уйғур ҳамда Енисей қирғизлари таъсирида туркийлашган. XVII–XVIII асрларда шорлар шимолдан кириб келган телеутлар билан аралашиб кетган. XVII–XVIII асрларда руслар шорларни “темирчи татарлар”, “кондом ва мрас татарлари, абинлар” деб атаган. Шорлар ўзларини уруғ (қарға, қий, қабий), ҳудуд (Таяш чони-Таяш ҳудуди) ёки дарё номлари (Мрас кижи-Мрас одамлари, Кандум чани-кондум халқлари), яшаш жойларидан ташқарида бўлса, аба кижи (аба-уруғ, кижи-одамлар), чжи кижи (тайга одамлари) номлари билан атаганлар. Олтойликлар ва хакаслар уларни уруғ номи билан “шорлар” деб атаган. Ушбу атама кенг тарқалиб, XX асрдан бошлаб шу ном билан расмий юритиб келинади. XIX асргача шорларнинг асосий машғулотларидан бири темирчилик бўлган. Улар темир ва темир маҳсулотлари билан Турк хоқонлигига ўлпон тўлар, қўшни чорвадорлар билан бўлса, қорамолга алмаштирар эди. XVIII асрдан бошлаб ишлаб чиқарган темир маҳсулотларини рус савдогарларига ўтказган. Руслар шорларни “темирчи одамлар”, ўлкасини бўлса, “Темирчилар ери” деб атаган. XVIII асрнинг охирларидан бошлаб, кўчманчилар билан алоқаларнинг сусайиши, аксинча, руслар билан кучайиши натижасида шорларнинг темирчилик маҳсулотлари рақобатга бардош беролмади ва аста- секинлик билан йўқолиб, асосий машғулотлари овчиликдан иборат бўлиб қолди. Кундалик озиқ-овқатларининг асосини балиқ маҳсулотлари ташкил этиб, шорларнинг 40–70 % айнан шу машғулот билан банд бўлган. Қўшимча машғулотларидан яна бири термачилик бўлиб, баҳор ва ёз ойларида шор аёллари турли ўрмон мевалари ва ўт ўланларни териб, қишга сақлаб қўйган. Ўлкага руслар кириб келгунига қадар шорлар деҳқончилик билан ҳам шуғулланиб, асосан, буғдой эккан бўлса, руслар кириб келганидан сўнг эса шорлар отларни кўпайтириш (урчитиш), арава ва чаналар ясаш ҳамда улардан фойдаланишни ўзлаштириб олган. Шор аёллари хонаки усуллардаги тикувчилик билан ҳам шуғулланган. ХХ асрнинг 20- йилларидан сўнг шорлар анъанавий хўжалик юритиш шаклларини йўқотиб, ўрмон, ёғоч тайёрлаш ва олтин қазиш ишлари билан банд бўлган. Шорларнинг дастлабки озиқ-овқат маҳсулотлари турли ҳайвон ва паррандаларнинг гўшти, балиқ ҳамда ёввойи ўсимликлардан иборат бўлган. Кейинчалик деҳқончилик ривожлангач, ун маҳсулотларидан кенг фойдаланиш бошланган. Дашт ҳудудларида яшовчи шорларнинг озиқ-овқат рационида сут ва сут маҳсулотларини кенг ўрин эгаллаган. Шорларда бой анъанавий фольклор ривожланган бўлиб, халқ орасида эртаклар, овчи ҳикоялари, афсоналар, ашула, айтишув, мақоллар ва топишмоқлар кенг тарқалган. 1980 йиллардан бошлаб шорларнинг анъанавий маданиятига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. 1989 йилда “Тоғли шорларнинг уйғониши” дастури қабул қилинди. Бугунги кунда шор миллий парки ва турли фольклор ансамбллар ташкил қилинмоқда. Руслар – Россия Федерациясининг асосий аҳолиси ҳисобланади (120 млн. дан зиёд киши). Шунингдек, улар Украинада 11,35 млн., Қозоғистонда 3,5 млн., Ўзбекистонда 750 минг, Белоруссияда 916,6 минг, Латвияда 900 минг, Молдавияда 560 минг, Эстонияда 475 минг, Озарбойжонда 390 минг, Тожикистонда 390 минг, Литвада 345 минг, Грузияда 340 минг, Туркманистонда 330 минг, Арманистонда 51 минг, шунингдек, Шимолий Америка мамлакатлари (асосан, АҚШда 1 млн. нафар, Канада ва бошқа давлатларда тахминан 1,4 млн. нафар) ва Ғарбий Европада яшайди. Уларнинг умумий сони 140 млн. кишидан иборат бўлиб, рус тилида сўзлашади ҳамда христианлик динининг православ мазҳабига эътиқод қилади. Руслар украин ва белоруслар каби уруғ-қабилачилик муносабатларининг емирилиши ҳамда Киев атрофида Қадимги Русь давлатининг вужудга келиши жараёнида шарқий славян қабилаларидан шаклланган қадимги рус элатидан пайдо бўлган. Рус деҳқонлари Қозоғистонда XVII аср охири – XVIII аср бошларида биринчи марта пайдо бўлган. Ушбу рус оилалари асосан, Бухтарма дарёсининг тоғли тизмаларига яқин водийларда уй-жойлар қурган. XVIII асрнинг 60- йилларида рус старобрядчилари (Польшада яшаётган ва диний эътиқодлари учун таъқиб қилинаётган руслар) ҳисобига кўпая борган. XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилинганлигига қарамай, ҳамон оғир аҳволда яшаётган жанубий рус ва украинлар Марказий Осиё ҳудудига кўча бошлаган. Руслар Қозоғистоннинг тўртта ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидаги етти вилоятда мутлақ кўпчиликни ташкил этади. Русларнинг Марказий Осиё халқлари билан алоқалари қадимга бориб тақалади. Рус князлари ўрта асрларда Марказий Осиё ҳукмдорлари билан алоқада бўлган. 986 йилда князь Владимир Хоразмга элчилар юборган, шунингдек, Плано Карпини ва В. Рубрукнинг кундаликларида ҳам Марказий Осиёда яшовчи руслар ҳақида маълумотлар мавжуд. XVII асрда Бухоро ва Хива хонликларига рус саёҳатчилари Иван Хохлов ҳамда ака-ука Пазухинлар келган. XVIII аср саёҳатчиларининг маълумотларида Марказий Осиёдаги рус асирлари тилга олинади. 1820 йилда Бухоро амирлигига А. Ф. Негрининг дипломатик миссияси келган бўлса, 1840 йилда ўлкага илмий экспедициялар ҳам уюштирилган. XIX аср ўрталарида Туркистон Россия томонидан истило қилингач, русларнинг минтақадаги сони ортиб борган. 1897 йилдаги аҳоли рўйхатига кўра, Қўқон хонлигида 197 минг, Бухоро ва Хивада эса 16 минг нафар руслар яшаган ҳамда улар Оренбург ва Самара гуруҳлари деб аталган. ХХ аср бошларида Бухорода 19 минг нафар рус яшар эди. 1926 йилда Ўзбекистонда 275000, 1979 йилда 1665658, 1989 йилда 1653478, 2000 йилда эса 1199015 нафар руслар истиқомат қилган эди. Украин ва белоруслар ҳам қарийб руслар яшаган туман ҳамда шаҳарларда истиқомат қилган. Улар айни бир вақтда кўчиб келганликлари туфайли, урф- одати, турмуш тарзи ва анъаналари бир-бирига ўхшайди, лекин уларнинг миллий анъана ва удумларида бир-биридан фарқли хусусиятлар ҳам мавжуд. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling