Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar
Салорлар, салурлар – (ўзларини “салир” деб атайдилар) Хитойдаги
туркий халқ бўлиб, асосан, Чингхай (Цинхай) ўлкаси Цюнхуа (“итоаткорлик” маъносини билдиради) туманида яшайди. 1954 йилда ушбу туманга мухторият мақоми берилган. Салорларинг кам қисми Гансу ва Шинжон-Уйғур мухтор вилоятида истиқиомат қилади. Уларнинг умумий сони 130607 кишини ташкил этади ва салор тилида сўзлашади. Салорлар сунний мусулмонлар ҳисобланади ва 1954 йилда улар алоҳида миллат сифатида тан олинган. Хитой йилномаларида салорлар XIV асрдан бошлаб тилга олинган. Академик В. В. Бартольд салорларнинг Туркманистонда яшайдиган туркман (ўғуз)лар таркибида бўлган салор (салир) қабиласи билан тарихан боғлиқ, деб таъкидлаган эди. Абдулғозий Баҳодирхоннинг ёзишича, Ўғузхоннинг ўғли Тоғхоннинг 4 нафар ўғли бўлиб, каттасининг исми Салур эди. Ҳозир ХХРда яшайдиган салорларнинг ҳаётида туркистонликлар, айниқса, ўзбекларнинг урф- одатлари яхши сақланиб қолган. Масалан, улар уйларининг атрофи, кўчалари ва ҳовлиларига мевали дарахтлар экиб, боққа айлантиради, уй-жой қуришда тўсинларни безатиб, ҳовлига қаратилган катта айвон барпо этадилар. Маҳаллаларда масжид солишга алоҳида эътибор берилади, масалан, биргина Сюнхуа туманида 79 та катта-кичик масжид мавжуд. Рўза ва Қурбон ҳайитлари катта тантана билан нишонланади. Хитойлар билан яқин яшашига қарамай, ислом бўйича ҳаром деб кўрсатилган нарсалар ейилмайди. Эркаклар оқ ёки қора дўппи, ёш йигитлар эса оқ кўйлак, унинг устидан нимча кийиб, белларига қизил белбоғ боғлайди, шунингдек, катта ёшдагилар тўн кияди. Салор қизлари қизил кўйлак, унинг устидан қора нимча ва дўппи кияди, қулоғига бир нечта халқадан иборат бўлган зирак тақади. Ёш аёллар яшил, ўрта ёшдагилар қора, кексалари эса оқ рўмол ўрайди. Никоҳ ва мотам маросимлари ўзбек ва уйғурларникига ўхшаб кетади. Сўнгги йилларда салорларнинг маиший ҳаёти, айниқса, кийиниш маданиятида анча ўзгаришлар бўлса-да, миллийлик яхши сақланиб қолган. Салорлар қадимдан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган, шунингдек, савдогарчилик, боғбончилик ва олтин қазиш каби касблар улар ҳаётида катта ўрин тутади ва аксарият оилалар ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling