Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

Уйғурлар. Хитой Халқ Республикасидаги Шинжон-Уйғур мухтор 
туманининг туб жой аҳолиси бўлиб, уларнинг нуфуси 11 млн кишидан иборат. 
Уйғурлар, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Қозоғистонда 243 
минг, Қирғизистонда 50 минг, Ўзбекистонда 20 минг, Туркманистонда эса 1,2 
минг киши истиқомат қилади. Шунингдек, улар Ҳиндистон, Афғонистон ва 
Покистонда ҳам яшайди. Жаҳон бўйича жами 12 млндан то 15 млнгача уйғур 
миллатига мансуб аҳоли яшайди. Улар асосан, уйғур тилида сўзлашиб, ислом 
динининг суннийлик мазҳабига эътиқод қилади.
Тарихдан маълумки, уйғурлар туркий тилли аҳоли бўлиб, узоқ давом 
этган этногенетик жараёнлар натижасида Шарқий Туркистонда алоҳида этник 
жамоа бўлиб шаклланган. Таниқли тилшунос олим Маҳмуд Кошғарийнинг 
“Девону луғотит турк” асарида “уйғур” атамасининг этимологияси, “Туркий 
қавмлар тарихи” ва “Шажарайи турк” асарларида эса улар таркибидаги уруғ-
қабилалар ҳақида маълумотлар келтирилган. Синолог А. Хўжаев хитой ёзма 
манбаларига асосланган ҳолда қадимда уйғурлар 9 та қабиладан иборат бўлиб, 
кейинчалик улар сони 30 тага кўпайганлигини қайд этган. Шунингдек, олим 
“уйғур” этнонимининг турли талқинлари ҳақида ҳам маълумотлар баён қилган.
Яна бир хитойшунос олим Н. Бичуриннинг тадқиқотларида эса “уйғур” 
этнонимнинг транскрипциясига доир маълумотлар мавжуд. “Уйғурларнинг 
қисқача тарихи” асарида қайд қилинишича, “уйғур” сўзи туркийда “уймоқ”, 
“хуйхэ” эса хитойчада “бирлашмоқ” деган маъноларни билдиради. “Уйғурлар 
тазкираси” номли асарда келтирилишича, “...уйғурлар буку, тунгро ва 
бойирғулар билан бирлашиб, туркларга қарши исён кўтариб, мустақилликка 
эришган, ўзларини эса аввалига “эркин”, сўнгра “уйғур” деб атаган. Мазкур 
этноним генезисига доир билдирилган барча фикрлар орасида “уйғур” 


атамасининг “бирлашган” ёки “ташкил топган” деган маънолари ҳақиқатга яқин 
бўлиб, ушбу термин туркий қабилалар иттифоқига нисбатан қўлланилган.
Уйғурлар 646 йилда Шарқий Турк хоқонлиги ҳудудида Уйғур хонлигини 
тиклаган. Уйғур-Урхун хоқонлиги (Уйғур хоқонлиги) даврида (744–840) унинг 
барча фуқаролари “уйғур”, IХ асрда уйғурларнинг Идиқут (Турфон) давлати 
Хитой манбаларида эса “Кужу хонлиги” деб аталган. ХI асрда унинг ҳудуди 
ғарбда Кучар шаҳридан Буюк Хитой деворигача чўзилган бўлиб, араб 
манбаларида “билод Уйғур” ёки “Йуғур” (ал-Марвазий) деб қайд этилган.
Қозоғистонда уйғурлар бутун бир катта туманни эгаллаган. Иссиқ Чилик, 
Чунжа ҳудудлари, Норинкўл ҳамда Или туманлари, Олмаота ва Чимкент 
шаҳарларида ҳам кўплаб уйғурлар яшайди. Қирғизистонда эса Бишкек, Тўқмоқ, 
Пржевальск 
ва 
Ўш 
шаҳарлари, 
шунингдек, 
айрим 
қишлоқларда, 
Туркманистоннинг Байрамали ва Мари туманлари ҳамда Тожикистоннинг айрим 
ҳудудларида уйғур оилалари яшайди. Ўзбекистонда уйғурлар Фарғона 
водийсининг Андижон шаҳри ва Асака, Избоскан ва Пахтаобод туманларида 
истиқомат қилади.
Шарқий Туркистонда “уйғур” этноними билан бирга жой номлари 
асосида ҳам ўзларини аташ кенг тарқалган. Шу сабабли ҳам 1921 йил майда 
Тошкентда чақирилган “Жунғор ва Олтишаҳар меҳнаткашларининг I 
қурултойи”да Шарқий Туркистондан келган барча аҳолига нисбатан ягона 
“уйғур” номи берилган. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling