Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

Балужлар. Ўзларини “балуч” ёки “балоч” деб атайдилар, асосан, 
Покистон (6,2 млн. киши) ва Эрон (2,5 млн. киши)да яшайди. Шунингдек, 
Афғонистон (567 минг), Туркманистон (28,3 минг киши) ва араб мамлакатларида 
ҳам яшайди. Умумий сони 9 млн. киши атрофида бўлиб, балуж тилида сўзлашади 
ва ислом динининг сунний мазҳабига эътиқод қилади.
Балужлар кўчманчи чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. 
Араб географларининг берган маълумотларига кўра, балужлар Кермон 
(Эроннинг жануби-шарқидаги шаҳар) ва унинг шарқий қисмидаги Сейистон 
вилоятида яшаган ҳамда кўчманчи чорвачилик билан шуғулланган. Балужлар 
ушбу ҳудудларга араблар истилосидан тахминан 300 йил аввал келиб жойлашган. 
Инглиз олими М. Лонгудос Деймоснинг маълумотларига кўра, балужларнинг 
ватани Шимолий Эрон бўлиб, эфталийларнинг шимолий Эронга қилган ҳужуми 
(VI аср) натижасида, улар Кермонга кўчиб кетган. Кейинги асрларда 
яйловларнинг танқислиги туфайли уларни аста-секин шарққа силжишга мажбур 
этган. XI–XIV асрлар давомида балужлар яшаган ҳудуд ҳозирги Балужистон 


жойлашган ерларигача кенгайган. XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларида 
Афғонистон ва Эрон Сейистонида яшовчи балужларнинг бир қисми 
Туркманистон Республикаси, Мари ва Чоржўй (ҳозирги Туркманобод) 
вилоятларига кириб келиб жойлашган. Балужларнинг айрим гуруҳлари Фарғона 
водийси ва қуйи Қашқадарёдаги Балуч қишлоғида ҳам яшаган.
Марказий Осиё балужлари асосан, Туркманистон (Мари вилояти)нинг 
шаҳар ва қишлоқларида жойлашган, кўпроқ Байрамали туманида яшайди. Улар 
қисман Тожикистонда ҳам яшаб, асосан, чорвачилик билан шуғулланади.
Балужларнинг турар-жойлари бошқаларникидан анча фарқ қилади. Улар 
орасида гедан номи билан машҳур бўлган уй асосий яшаш маскани вазифасини 
ўтаган. Чодирнинг устига эчки жунидан қалин қилиб тўқилган, тўқ жигарранг 
тўқилган мато ёпилган. Қишда ярим ертўла ёки лой сувоқдан қилинган “қора 
уй”ларда яшаган. Эркаклари иштон, шолвор, оқ кўйлак, жумаг, оқ ёки қора чит 
газламадан тикилган нимча (воскат) кийиб юрган. Оёқларига туркман 
пойафзалини кийиб, бошларига қалин салла ўрайдилар.
Аёллари ҳам шолвор, кўйлак ва жумак кийиб, бошларига рўмол ўрайди 
ҳамда рўмол устидан дуррача, яъни чаргат ва пат тақиб олади. Қўш рўмол 
устидан яна чодир ташлаб юрадилар.
Таомлари орасида тандир нон, турли пишлоқлар, қовун ва тарвузни кўп 
тановул қилинади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling