Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

Дунганлар. Мазкур халқ ўзларини лохуэй, лаохуэйхуэй, хуэй ёки 
чжуньюаньжин (двунюанжин) деб атаб, асосан, Қозоғистон, Қирғизистон, 
қисман Ўзбекистон ҳудудида яшайди. Улар дунган тили (Шимолий Хитойнинг 
шеньси ва ганьсу шевалари асосида шаклланган)да сўзлашади. Дунганлар 
Хитойдаги хуэй халқи билан этногенетик жиҳатдан яқиндир. Улар 1953 йилдан 
бошлаб рус графикасига асосланган ёзувига, ганьсу шеваси асосдаги адабий 
тилига эга ва ислом динининг ҳанафийлик мазҳабига эътиқод қилади. 


Дунганларнинг келиб чиқиши фанда ҳали узил-кесил ҳал этилмаган 
бўлиб, бу борада тадқиқотчилар асосан, учта гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ 
тадқиқотчилари уларни араблар ва хитойликларнинг аралашувидан келиб чиққан 
деб ҳисобласа, иккинчи гуруҳ олимлар эса уларни уйғурларнинг хитой 
маданиятини қабул қилган, ички Хитойда яшайдиган қисми деб ҳисоблайди. 
Тадқиқотчиларнинг учинчи гуруҳи эса уларни VII–XV асрлар оралиғида 
Шимолий Хитойга кириб келиб, ўрнашиб қолган араб, форс ва Марказий 
Осиёнинг ислом динига эътиқод қилувчи туркий қабилаларининг авлодлари деб 
билади. Дунганлар эногенези билан шуғулланган тадқиқотчиларнинг кўпчилиги, 
шу жумладан, хитойликлар ҳам учинчи гуруҳ фикрини қўллаб-қувватлайди. 
Таниқли хитойшунос олим Аблат Хўжаевнинг дунганлар этногенези 
бўйича фикрлари эса умуман бошқача. Унинг ёзишича, “Хитойнинг асосан, 
дунган (хуэй)лар яшайдиган провинцияларида қадимдан хитой манбаларида 
“ғарбий ривемлар (西 戎 – ғарбий отлиқлар)” деб аталувчи илк турклар, яъни 
бугунги туркий халқларнинг авлодлари яшаган тиек-ривемлар (илк турклар) ўз 
маконларини ташлаб, шимол ва ғарбга кетишга мажбур бўлади. Ўз она 
юртларида қолган тиек-ривем қавмларининг бир бўлаги шимолга кетган хунлар 
билан қўшни яшаган ва ўзларини туркий деб ҳисоблаган. Улар Хитой аҳолисига 
мансуб хонлардан тубдан фарқ қилган, лекин минг йиллар жараёнида хитой 
халқлари билан (кейинчалик ўзларини ханцзу деб атаганлар билан) яқин 
яшаганликларидан уларнинг қиёфаси, тили ва баъзи бир урф-одатларини 
ўзлаштирган. Шунга қарамасдан, уларнинг асосий қисми минг йиллар жараёнида 
хан (хитой)лар билан қўшила олмаслиги оқибатида ислом динини қабул этиб, 
дунган (хуэй) ва шу каби майда миллатлар шаклланишида энг муҳим омиллардан 
бири бўлганлиги маълум”. 
Дунганларнинг алоҳида этник гуруҳ бўлиб шаклланиш босқичлари кўп 
асрлар мобайнида давом этиб келган анча мураккаб жараён ҳисобланади. Мазкур 


жараён, асосан, Хитойнинг шимолий ва шимолий-ғарбий вилоятларида рўй 
берган. 
Дунганларнинг қўшнилари ҳисобланган хитойликлар уларни “сяо-цзя”, 
яъни “кичик оила” деб атаган. Хитойда қадимдан яшаб келаётган аҳолиси эса 
ўзларини “хан сулоласининг авлодлари” деб ҳисоблайди. 
“Дунган” номи Синьцзянь вилоятида ХVIII асрда пайдо бўлиб, 
Хитойнинг ички вилоятларидан кўчиб келиб, ўтроқлашиб қолган ҳарбий 
хизматчилар, савдогарлар, ҳунармандлар ва бошқа ижтимоий табақаларни 
ифодалаган (баъзан “дунган” этимологиясини “тунгань” – ҳаммаси Ганьсудан, 
“двунюанжин” – “Хитойда яшовчилар” ёки туркийча “турган” – “турли 
ўлкалардан келиб, туриб, ўрнашиб қолган” деб талқин этилади). Дунганлар 
Хитойда “хуэйцзу” – “мусулмон миллати” деб аталиб, 1949 йилда алоҳида 
миллат мақоми берилган. Уларнинг асосий қисми Хитойнинг Ганьсу, Шэньси ва 
Нинся-Хуэй автоном вилоятларида яшайди. 
1864–1878 йилларда Хитойнинг шимолий-ғарбида Цинь сулоласи зулмига 
қарши деҳқонлар қўзғолони бўлиб ўтган эди. Қўзғолонда дунганлар ва бошқа 
мусулмон халқларининг камбағал табақаси асосий куч сифатида иштирок этган. 
Узоқ давом этган ҳарбий ҳаракатлар натижасида қўзғолончилар енгилган, 
натижада 1877–1878, 1881–1884 йилларда дунганлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, ўша 
вақтда Россия империяси ҳудуди ҳисобланган Қирғизистон ва Қозоғистон 
ерларига қочиб ўта бошлаган ҳамда ушбу ҳудудларда ўрнашиб қолган.
Уларнинг Марказий Осиё ҳудудига кўчиб келиб жойлашуви учта 
босқичдан иборат. Ҳар қайси гуруҳ Хитойнинг маълум бир вилоятидан Ўш, 
Қоракўл ва Соқулуқ атрофидаги ерларга келиб ўрнашган. Марказий Осиё 
дунганларининг кўпчилигини Хитойнинг Ганьсу вилоятидан кўчиб келган 
дунганлар ташкил этиб, уларнинг маданияти бошқаларникидан бирмунча фарқ 
қилади. Чунки, уларнинг маданияти ва тил хусусиятларида уйғур маданиятининг 
таъсири нисбатан кучли сезилади.


Марказий 
Осиё 
дунганлари ХХ аср бошларида 
халқ бўлиб шаклланди ва 
асрнинг ўрталарига келганда ўз 
адабий 
тили, 
маданияти, 
адабиёти ва матбуотига эга 
бўлди. Дунганлар асосан, савдо-
сотиқ, деҳқончилик (буғдой, 
шоли, жўхори, қанд лавлаги, 
тамаки в.б.), боғдорчилик ҳамда ҳунармандчилик билан шуғулланади.
Дунганлар Ўзбекистон ҳудудига дастлаб 1877–1883- йилларда кўчиб 
келган. Айнан ушбу даврда Фарғона водийсининг Ўш вилоятига атига 343 нафар 
дунган кўчиб келган. Тошкентда дастлаб дунган савдогарлари ХIX аср охири – 
XX аср бошлари ва 1917 йилгача Тошкентга Еттисувдан бир нечта дунган 
савдогар оилалари кўчиб келган. Дунганларнинг асосий қисми Хитойнинг Шэнси 
вилоятидан 1930 йиллардан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудига жойлаша 
бошлаган. 1935–1936- йилларда дунганлар Тошкент вилоятида “Лунмин Гунхо” 
ва “Стахановский рисороб” номли жамоа хўжаликлари ташкил қилинди. Ҳозирги 
даврда дунганларнинг асосий қисми Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани 
Дўстлик МФЙ (Дунган маҳалла), Тошкент, Андижон ва Фарғона водийсининг 
бошқа шаҳарларида яшайди.
1933 йилда СССР ва Хитой ўртасида чегарадан ўтиш тартиби 
кучайтирилганлиги туфайли Ўзбекистондан Хитойга қайта олмаган савдогар 
дунганларнинг оз сонли қисмигина доимий яшаб қолишга мажбур бўлди. 
Кейинчалик улар ўз фарзандлари билан бирга дунганлар жамоасининг энг 
ўқимишли қисмини ташкил этади. 
ХХ асрнинг 50- йиллари охири – 60- йилларининг бошларида 
Ўзбекистонга ХХРдан кўчманчиларнинг яна бир тўлқини кириб келди. Халқ 


орасида улар “Ба хо”- “саккизинчи сон” (Хитойнинг саккизинчи Халқ Озодлик 
Армияси номидан) деган ном олади. Кейинги 10–15 йил мобайнида 
дунганларнинг мазкур қисми Қирғизистон ва Қозоғистонга кўчиб кетди. Ҳозирда 
уларнинг авлодлари Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи дунганларнинг 10% га 
яқинини ташкил қилади. Уларнинг айримлари келиб чиқишига кўра саларлардир. 
Бугунги кунга келиб улар дунганлар билан деярли тўлиқ чатишиб кетган ва 
ўзларини “дунган” деб ҳисоблайди. Шуни қайд этиш керакки, саларлар, 
шунингдек, дуншён ва баоанларнинг дунганлар билан аралашуви вербал 
даражада Хитойда ҳам содир бўлмоқда. 
ХХР Нинся-Хуэй Автоном ҳудудининг маркази бўлган Инчуан шаҳрида 
хитойлик энг машҳур дунганларга 10 та ҳайкал ўрнатилган. Уларнинг орасида 4 
нафари бухоролик ва самарқандлик, шулардан учтасининг ҳайкали марказий 
осиёликларнинг чопони ва салласида тасвирланган. Тўртинчи машҳур зот, келиб 
чиқиши бухоролик бўлган адмирал Чжен Хе ХV асрнинг биринчи чорагида, 
император Юнле ҳукмронлик қилган даврда Ҳиндистон, Арабистон, шарқий ва 
жануби-шарқий Африка қирғоқларига етти марта денгиз орқали саёҳат қилгани 
билан танилган.
1979–1989 йилларда
Ўзбекистонда дунганлар сони 1106 
кишидан 1353 кишига, яъни 22% га кўпайган.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейинги даврда 
дунганлар сони ҳам аҳолининг табиий кўпайиши, ҳам Қозоғистон, 
Қирғизистон ва ХХРдан Ўзбекистонга 
бир неча кишиларнинг
кўчиб келиши ҳисобига ўсишда давом этади.
Ҳозирги 
вақтда, 
тахминий 
маълумотларга 
кўра, 
Ўзбекистонда уч мингдан ортиқ 
дунганлар
яшайди. 


Ўзбекистон мустақилликка эришиши ўз миллатдошлари билан ва ўз 
миллий-маданий 
маркази 
орқали 
ХХРнинг 
Ўзбекистондаги 
расмий 
ваколатхоналари, шу жумладан, Хитой элчихонаси билан алоқа қилиш 
имкониятлари янада кенгайиши натижасида дунганларда ўз тарихи, маданияти 
ва тилига бўлган қизиқиши янада кучайди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва 
Хитой ўртасида дунганлар дўстлик кўприги вазифасини бажармоқда. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling