Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЛЎЛИЛАРИ
Марказий Осиё лўлилари ўзларини муғат (муғ (олов, оловга топинувчи), туб аҳоли уларни лўли, жўги, мазанг деб атайди. Азалдан Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Фарғона, Қўқон, Қарши каби шаҳарлар атрофи ва унга туташ қишлоқларда яшайди. Улар ўзбек ва тожик тилларида сўзлашади, аммо тожик тили уларнинг турмушида асосий тил ҳисобланади. Марказий Осиё лўлилари, мўғат ёки арабча деб аталадиган ўзларининг махсус сўзлашув тилига ҳам эга. заргарлик ва чачвон тайёрлаш ҳам уларни фаолиятининг бир қисмини ташкил этган. Аёллари тиланчилик, фолбинлик ва халқ табобати билан машғул бўлган. Лўлилар асрлар давомида ҳамма ерда муттасил қувғинда бўлган ва оч- яланғоч кун кечирган. Ўтмишда лўлиларнинг кўпчилиги ижтимоий фойдали меҳнат билан эмас, асосан, тиланчилик билан шуғулланган. ХХ асрнинг 20- йилларидан сўнг лўлиларнинг ўтроқ маданий ҳаёт кечириш ва ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этишга алоҳида аҳамият берилди. Шўро ҳукумати кўчманчи лўлиларни ўтроқ ҳаёт ва фойдали меҳнатга жалб этиш бўйича муҳим қарорлар қабул қилди. Жумладан, 1933 йилда “Лўлиларни ишлаб чиқариш, таълим муассасалари ва раҳбарлик фаолиятларига жалб этиш” тўғрисидаги ҳукумат қарори ҳамда 1956 йилда Собиқ Иттифоқ Олий Кенгаши Раёсати лўлилар ҳақида “Дайдилик билан шуғулланаётган лўлиларни меҳнатга жалб этиш ҳақида”ги Қонунни қабул қилди. Марказий Осиё лўлилари вақтлар ўтиши билан ўтроқ ҳаёт кечириб, турмуш даражаси тобора юксалиб бормоқда. Улар ҳозирги даврда жамоа хўжаликлари, ширкатлар ва саноат корхоналарида ишлашмоқда. Турли идораларда фаолият кўрсатувчи зиёли лўлилар қатлам салмоқли фоизни ташкил этади. Лўли болаларининг аксарияти мактабга жалб этилган, ёшлари эса ўрта мактаб ва олий ўқув юртларида ҳам таълим олмоқда. Лўлиларда қадимдан эндогам (ички) никоҳ ҳукмрон бўлган, бироқ ҳозирги кунда атрофдаги халқлар билан ўзаро муносабатлар тобора яқинлашиб, аралаш никоҳлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Қадимда жамиятдан биқиқ яшаган лўлиларнинг кейинчалик хўжалиги ва маданияти тараққий этиб бориши натижасида, улар атрофдаги аҳолига янада яқинлашиб, ўзаро дўстлик ва ишонч янада мустаҳкамланди. Никоҳ маросимлари асосан, хонадонларда, яқин қариндошлар иштирокида ўтказилади. Тўйлар қизғин ва жўшқин ўтиши одат тусига кирган. Тўйга таниқли полвонлар ҳам таклиф этилиб, ғолибларга от, ҳўкиз ва пул берилган. Лўлиларнинг қон-қариндошлик гуруҳи (тўп, тўпор)га обрўли оқсоқол раҳбарлик қилган. Тўп ва тўпор шу оқсоқол номи билан ҳам аталган. Ўзбек хонликларида лўлиларнинг оқсоқоллари махсус ёрлиқ билан тасдиқланган ва уларга муҳим вазифалар юклатилган. Лўлилар тўп ва тўпори оқсоқоллари ҳамда бошқа қариндошлари тўй, дафн ва бошқа маросимларда бир-бирларига ҳар томонлама ёрдам берган. Катта тадбирларга эса асосан, ота раҳбарлик қилган. Марказий Осиё лўлилари эътиқод жиҳатидан мусулмон суннийлари ҳисобланади. Шунингдек, лўлиларда исломгача бўлган жин, пари, алвасти ва зиён-заҳмат ҳақидаги тасаввурлар жуда кучли сақланиб қолган. Лўлиларда санъатга бўлган иштиёқ тобора кучаймоқда, “Жўги” қўшиқ дасталари халқ шодиёналари ва базмларда хизмат қилмоқда. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling