Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar
Марказий Осиё араблари минтақа давлатларида яшовчи, ўзларини араб
деб ҳисобловчи кичик этнос ҳисобланади. Уларнинг аждодлари VII–XIV асрлар давомида Марказий Осиёга кириб келган. Улар кўпгина ҳолларда ўзларини ўзбек, туркман ва тожиклар таркибига киритади. Марказий Осиё арабларининг аксарияти Зарафшон дарёси бўйлари ва Самарқанд шаҳри атрофларидан тортиб Қоракўл соҳилларигача бўлган оралиқдаги шаҳар ва қишлоқларда, шунингдек, Шеробод, Сурхон, Кофирнихон, Вахш, Қизилсув ва Жилға дарёларигача бўлган ҳудудларда, шунингдек, Фарғона водийсининг шимолий-шарқий қисмида ҳам арабларнинг бир гуруҳи яшайди. Улар Бухоро, Қарши, Хўжанд ва Каттақўрғон каби йирик шаҳарлар, Косон, Нурота, Шеробод ва бошқа туманларда ҳам истиқомат қилади. Бир сўз билан айтганда, араблар бутун Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон бўйлаб ёйилиб кетган. Улар асосан, икки гуруҳга бўлинади: шайбоний ва саноний. Умуман олганда, буларнинг ҳаммаси умумий ном билан Марказий Осиё араблари деб аталади. Арабларнинг Марказий Осиёга кириб келиши учта даврга бўлинади: Биринчи босқич VII аср ўрталари – XIII асрлар. Ушбу даврда араблар, асосан, ислом динини қарор топтириш ва маҳаллий халқларнинг бойликларини ўзлаштириш мақсади билан келган ҳамда кейинчалик маҳаллий халқлар таркибига сингиб кетган. Араблар миграциясининг иккинчи босқичи XIV–XV асрларга тўғри келади. Мазкур даврда араблар ислом маданияти ва маросимларини кенг тарқатган. Амир Темур Ироқ ва Сурия каби араб давлатларига юришлари натижасида ушбу мамлакатлар аҳолисининг катта қисмини кўчириб келган ва маҳаллий халқлар орасига жойлаштирган. Ушбу даврда арабларнинг асосий қисми чорвачилик билан шуғулланиб, улар ХХ аср бошларига қадар ўзларининг этник ва тил хусусиятлари ҳамда анъаналарини сақлаб қолган. Араблар кўчиб келишининг учинчи босқичи XVI–XIX асрларга тўғри келади. Ушбу даврда кўчиб келган арабларнинг кўпчилиги ҳунармандлар бўлиб, улар асосан, Афғонистон ҳудудларидан кўчиб келган. Мазкур даврдаги араблар ўзларининг тил ва этник хусусиятларини маълум даражада унутган. Марказий Осиё арабларининг аксарияти ўз она тилини унутган бўлиб. ҳозирда улар асосан, ўзбек ёки тожик тилида сўзлашади. Улар орасида иккита, яъни асосан, Бухоро ва Қашқадарё шевалари кенг тарқалган. Араб тили иккинчи тил сифатида айрим қишлоқларда ҳозиргача қўлланилиб келинмоқда. Уларнинг шеваларида маҳаллий аҳоли тилининг таъсири яққол кучли сезилади. Арабларнинг ўзи ота-боболарини Арабистондан эмас, балки Афғонистоннинг шимолидан келиб жойлашган, деб ҳисоблайди. Қисман Балх (Саноний қабиласи)дан, қисман Ахчи ва Андхўй (шайбонийлар)дан, Қашқадарё, Самарқанд ва Каттақўрғон араблари аждодларини Амир Темур олиб келган, бошқалари эса араблар Мовароуннаҳр ҳудудини истило қилган даврдан анча Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling