Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

Маънавий маданияти. Араб тилидаги “маданият” сўзи ўз замонаси учун 
жуда юксак цивилизация ҳисобланиб, Ғарбий Европанинг ўрта асрлар жамиятига 
катта таъсир кўрсатган эди. Маданиятнинг вужудга келишида мазкур этнос 
(араблар) катта роль ўйнаганлиги сабабли “Араб маданияти” деб номланган ушбу 
тушунча халифалик таркибидаги кўп халқлар учун хос эди. Араб маданиятининг 
кейинги тараққиётида Греция-Сурия (Византия), Эрон (Форс), Кавказорти 
(Озарбойжон), Марказий Осиё ва Ҳиндистоннинг таъсири катта бўлганлиги айни 
ҳақиқат.
Шуниси диққатга сазоворки, византияликлар сингари араблар ҳам антик 
давр анъаналарни давом эттириб, грек классикларининг асарларини қунт билан 


ўрганиб, араб тилига таржима қилганлар. Аристотель, Гиппократ, Птоломей ва 
Евклид асарларини араб олимлари яхши билар эди. Европаликлар Аристотелнинг 
асарлари билан дастлаб арабчадан лотин тилига таржима қилинган нусхалар 
орқали танишганлар.
Араб маданиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, унда аниқ 
фанлар жуда тараққий этган эди. Араблар тиббиёт соҳасида катта 
муваффақиятларга эришган бўлиб, улар тирик организмни тилиш йўли билан 
текшириб, одам анатомиясини жуда яхши ўзлаштирган эди. Арабларнинг
тиббиётга оид дарсликлари Ғарбий Европа университетларида бутун ўрта аср 
давомида ўқитилди. Шунингдек, математика соҳасида ҳам араблар геометрия ва 
тригонометрияни ривожлантирдилар. Улар алгебра фанининг тараққиёти 
борасида жуда кўп амалий ишларни бажариб, ҳинд рақамлари системасини 
мукаммаллаштирдилар. Қолаверса, араблар жуда яхши сайёҳ ҳам эди. Улар 
нафис адабиёт соҳасида ҳам машҳур асарлар яратди.
Араб санъатида асосий ўринни архитектура эгаллайди. Улар монументал 
бинолар, масжидлар, саройлар, мақбаралар, ҳаммомлар ва бошқа жамоат 
биноларини жуда антиқа усулда қурганлар. Араб архитектурасининг энг қадимги 
ёдгорликларидан бири Қуддусдаги Умар масжиди бўлиб, у Уммавийлар даврида, 
688 йилда қурилган.
Ҳаддан ташқари сипо, ўзининг ниҳоятда нозик санъаткорона 
ишланганлиги билан кишини ҳайратда қолдирадиган ва зийнатли нақш солиш 
араб рассомчилигининг характерли хусусиятидир. Қўлёзмалар, китоб 
муқовалари ва шу кабилар мана шу хилдаги расмлар билан безатилар эди. 
Кундалик турмуш ҳаётидан олинган хилма-хил мавзудаги ажойиб миниатюралар 
ҳам қўлёзмаларга безак бўлиб хизмат қилар эди.
Барча шаҳарларда яҳудийлар геттоларида ғуж бўлиб яшаган ва маҳаллаларда 
синагогалар жойлашган эди. ХХ асрнинг 30- йилллари бошларида сталинча 
қатағон даврида 100 га яқин бухоро яҳудийлари ҳибсга олинган, синагогалар, 


яҳудий мактаблари, театр, музей ва газеталари ёпилган. Улардан адабий 
эсдаликларнинг машҳур муаллифларидан бири Соломон бен Самуэл бўлган. У 
1338 йилда Урганчда яҳудий тили луғатини тузган бўлса, Моис бен Довуд эса 
форсийда поэмалар битган. ХVII аср охири – ХVIII асрнинг биринчи ярмида 
шоир Юсуф Ягуди (Моллах Иосиф бен Исаак)нинг “Етти ака-ука” 
асариМинтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи  
Марказий Осиё минтақасида маҳаллий ўзбек, тожик, қирғиз, қозоқ, 
қорақалпоқ ва туркманлар билан бирга турли тарихий даврларда келиб қолган 
кўплаб халқлар ҳам истиқомат қилади. Айнан мазкур халқлар қаторига араблар, 
яҳудийлар, уйғурлар, дунганлар, татарлар, корейслар ва лўлилар каби кўплаб 
этносларни киритиш мумкин.
Минтақа халқлари орасида араблар ўзига хос маданияти ва миллий 
қадриятлари билан алоҳида ажралиб туради. Арабларнинг тарихий ватани 
Арабистон ярим ороли бўлиб, ушбу ҳудуднинг кўп қисми чўл ва саҳролардан 
иборат бўлиб, деҳқончилик қилиш учун ноқулай эди. Шунинг учун Арабистон 
аҳолисининг озчилик қисмигина ўтроқ ҳаёт кечирар ва деҳқончилик билан 
шуғулланса, уларнинг кўпчилиги эса кўчманчи-бадавийлардан иборат бўлиб, 
қўй, эчки ва бия боқар эди.
Арабистоннинг деҳқончилик учун энг қулай бўлган ўлкаси жанубий-
ғарбий вилоят – Яман ёки “Бахтли Арабистон” бўлиб, бу ерда қадимда бир нечта 
йирик қулдорлик давлатлари мавжуд бўлган. Ҳижознинг эса фақат айрим 
воҳаларидагина деҳқончилик қилиш мумкин эди. Ярим оролнинг энг катта қисми 
Нажид бўлиб, суғориладиган ерлари жуда кам ва ғоят катта ясси тоғликдан 
иборат бўлганлиги учун фақат чорвачилик билан шуғулланиш мумкин эди.
VI асрнинг охири – VII асрнинг бошларида араблар иқтисодий ва 
ижтимоий инқирозга учрайди. Ярим оролнинг аҳолиси кўпайиб, тирикчилик 
учун ер етишмай қолади. Араблар учун катта даромад манбаи бўлиб келган 
карвон савдоси ҳам тушкунликка учради. VI асрда эронликлар билан ҳабашлар 


ўртасида узоқ давом этган урушлар натижасида Яман деярли бутунлай ҳароб ва 
вайрон бўлади. Шимолдан жанубга ва жанубдан шимолга маҳсулот сотиш учун 
бориш камайиб кетади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling