Минтақалардаги эркин иқтисодий зоналар самарадорлигини баҳолаш усуллари ва таҳлили
METHODS AND ANALYSIS OF EVALUATING THE EFFECTIVENESS OF FREE ECONOMIC ZONES IN THE REGIONS
Download 220.61 Kb.
|
6. 2022- Форум Прогнозлаштириш Рашидов Мэлс doklad- (1)
METHODS AND ANALYSIS OF EVALUATING THE EFFECTIVENESS OF FREE ECONOMIC ZONES IN THE REGIONS
Rashidov Mels Karimovich PhD, Navoi State University of Mining and Technology Associate Professor of the "Economics and Management" Department mels_rashid_k@mail.ru telephone: +998-90-730-78-88 Abstract: Evaluating the performance of free economic zones remains a complex process. The development of evaluation criteria of this activity serves as an incentive basis for increasing the competitiveness of regions and their development. To assess this process, the expediency of using integral indicators and expert methods is substantiated. In addition, determining the ratio of each of the objective factors in the free economic zone is also effective. Key words: Free economic zone, efficiency, criterion, economic indicators, modernization, employment rate of the population, incoming investments, evaluation criteria, correlation. Кириш. Ҳозирги пайтда кўпгина мамлакатлар ўзининг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрнини ўзгартириш, қатнашувини фаоллаштириш учун турли хил усулларга мурожаат қиладилар. Экспорт ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, валюта тушумларини кўпайтириш, янги технологияларга эга бўлиш, мамлакатнинг тўлов балансини яхшилаш мақсадида, алоҳида ҳуқуқий ва божхона иқтисодий мақомга эга бўлиш орқали, хорижий капирални жалб қилиш учун қулай инвестиция муҳитини яратиш учун ЭИЗларни ташкил этишга интилмоқдалар. Эркин иқтисодий зоналар самарадорлигини тўлиқ ҳолда қиймат кўрсаткичлари билан ўлчаб бўлмайди. Чунки ижобий ўзгаришлар нафақат ўша ҳудудда, балки қўшни ҳудудларда ҳам содир бўлади. Эркин иқтисодий зоналар нафақат ўз майдонига, балки зона атрофидаги ҳудудларга капитал маблағлар ва хорижий валюталар оқимини ошириш йўли билан ижтимоий-иқтисодий самара келтиради. Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш мамлакат учун яхши самара ҳам беради, яъни миллий иқтисодиётга юқори малакали меҳнат ресурслари келади, замонавий технологиялар, ноу-хаулар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш тажрибаси олиб келинади ҳамда маҳаллий кадрларга ўргатилади. Эркин иқтисодий зоналар маркетинг самарасини беради, яъни зонада яхши ишни ташкил эта олган корхоналар(фирмалар) мамлакатнинг қолган корхоналари учун ишни ташкил этишда ўрнак бўлади. Эркин иқтисодий зоналарда ҳукумат томонидан қўйиладиган тўсиқларни камайтириш йўли ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигига ижобий таъсир қилади. Бу эса мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш жараёнини тезлашишига ёрдам беради. Download 220.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling