Минтақалардаги эркин иқтисодий зоналар самарадорлигини баҳолаш усуллари ва таҳлили


Download 220.61 Kb.
bet3/4
Sana08.05.2023
Hajmi220.61 Kb.
#1441495
1   2   3   4
Bog'liq
6. 2022- Форум Прогнозлаштириш Рашидов Мэлс doklad- (1)

Асосий қисм. Эркин иқтисодий зоналарлар устунлигининг яна бир жиҳати илғор технологияларнинг берилиши (тарқалиш)дир. У бевосита, билвосита ва рақобат самараларини беради.
- бевосита самара - бу эркин иқтисодий зоналардаги корхоналарнинг янги технология туфайли замонавий, рақобатбардош, сифатли, арзон товарлар ишлаб чиқаришларидир;
- билвосита самара – бу эркин иқтисодий зоналардаги янги технология билан ишлаётган корхона, уни тайёр маҳсулотини ишлатадиган, унга хом ашё, ярим тайёр маҳсулот етказиб берадиган корхоналарга ижобий таъсир қилишидир;
- рақобат самараси – бу янги технологияга ўтган корхоналар зона ичида ва зонадан ташқари фирмалар ўртасида рақобатни кучайтириб юборади, бунинг натижасида фирмаларни илғор технологияларни қўллашга, янги технологиялар яратиш учун илмий тадқиқотлар қилишга мажбур қилади.
Эркин иқтисодий зоналар бандлик даражасини ошириш йўли билан ҳам мамлакат иқтисодиётига ижтимоий-иқтисодий самара келтиради.
Эркин иқтисодий зоналарнинг самарадорлиги, биринчи навбатда, уни барпо этиш сиёсатининг, яъни зонал сиёсатнинг пухта ишлаб чиқилганлигига ҳамда бу сиёсатни кетма-кетликда, тўғри амалга ошира билишга боғлиқдир. Эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлиги, унинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан сифатли таьминланганлигига ҳам боғлиқ. Шунинг учун эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини оширмоқчи бўлсак, унинг талабларига жавоб берадиган норматив–ҳуқуқий базани яратиш зарурдир.
Эркин иқтисодий зоналарнинг яшовчанлиги ва самарадорлиги унда жойлаштирилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмига ҳамда бу корхоналарнинг бир-бирига ҳамкор бўла олиш даражасига боғлиқ. Чунки буларсиз эркин иқтисодий зоналарнинг ўзига хос иқтисодий механизми ишлаб кетиш имконига эга бўлмайди. Бир-бирига унча боғлиқ бўлмаган, кам сонли корхоналар одатда, эркин иқтисодий зоналарга етарли самара бера олмайди. Агар зонага четда жойлашган корхоналар жалб қилинса, унда хўжалик юритишнинг 2 тури-зонал ва маҳаллий турлари шаклланади. Бу эса зонани бошқаришни мураккаблаштириб юборади.
Эркин иқтисодий зоналар самарадорлигига таъсир этувчи қуйидаги омилларнинг ҳисобга олиниши муҳим ўрин эгаллайди:
- эркин иқтисодий зоналар учун жой танлашда оқилона ёндашув (танланган майдонда инвестициявий ҳамкорликни олиб бориш учун объектив шароитларнинг мавжудлиги);
- имтиёз ва қулайликлар тизимини яратишда хорижий инвесторлар манфаатини ҳар томонлама ҳисобга олиш;
- қабул қилувчи мамлакатда қулай инвестиция муҳитини сақлаш кафолатининг мавжудлиги;
- эркин иқтисодий зоналар зарурий ва ишчи инфратузилмасининг мавжудлиги ёки уни яратиш учун молиялаштириш имконининг борлиги;
- зона маъмурий бошқарув тизимининг самаралилиги ва ўта мослашувчанлиги.
Умуман олганда, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, эркин иқтисодий зоналар фаолияти ўз оқибатига қараб турлича бўлиши мумкин. Уларнинг самарадорлиги эса эркин иқтисодий зоналар учун жойни тўғри танлаш, йўналишни тўғри танлаш, сиёсий, иқтисодий, географик ва бошқа турли омилларни ҳисобга олиш, хориждан инвестиция ва технологияни жалб қила билиш, ташқи иқтисодий фаолиятни жадаллаштира олишга боғлиқ. Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишнинг самарадорлиги эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишдан кўзланган аниқ бир мақсадни қўйилганлиги, имтиёзлар тизими қай даражада, қай тарзда танланганлигига ҳам боғлиқ. Қўйилган мақсадларнинг кўплиги ва ноаниқлиги асоссиз равишда имтиёзлар фаолиятнинг барча шаклларига тарқалишига, охир-оқибатда зона ишида ҳеч қандай самара бермасликка олиб келади.
Эркин иқтисодий зоналарнинг шаклидан бири бўлган, АҚШ ҳукуматининг уй-жой ва шаҳар ривожланиши департаменти томонидан бошқариладиган “тадбиркорлик зоналари”дан 357 тасининг хўжалик фаолиятининг таҳлили қуйидагиларни кўрсатди: ишловчиларнинг 34% ишлов бериш саноатида, 27% чакана савдода, 19% хизмат кўрсатиш соҳаларида, қолганлари эса молия хизмати, қурилиш, транспорт, коммуникация ва улгуржи савдо билан банд экан. Энг кўп ишлов бериш саноатида иш жойлари яратилган. Зоналарнинг 33 фоизида бандлик миллий даражасидан юқори бўлган[1].
Зоналарда энг яхши самара берган чоралар қуйидагилардан иборат бўлган:
- иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш-ижтимоий фаровонликни ўзига мўлжал қилиб олган зоналарга нисбатан рағбат ва имтиёзларнинг аниқ бир тизимига эга бўлган зоналар анча муваффақиятли фаолият олиб борган;
-давлат ва маҳаллий солиқларни камайтириш, инвестиция учун кредитлар бериш;
-сотиш, мулк, айланма маблағлар солиқларини камайтириш;
- иш жойларини кредитлаш дастурлари;
- маҳаллий ҳокимиятнинг қатнашуви ва манфаатдорлиги.
Тадқиқотчилар эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият юритиши учун қуйидагиларни муҳим, деб ҳисоблашмоқда[2]:
-ташландиқ ерлар ва ишлаб чиқаришларни маҳсулдорлик, унумдорлигини тиклаш;
-ҳудуд аҳолиси учун жуда кўп миқдорда иш жойларини яратиш;
-ижтимоий ва хусусий секторлар ўртасида кооперацияни ривожлантириш.
Самарасиз эркин иқтисодий зоналар тажрибасини таҳлил қилиб, зона фаолиятини режалаштириш босқичида қатор йўл қўйилган қуйидаги хато ва камчиликларни ҳам қайд этишимиз лозим:
- зона учун муваффақиятсиз жойнинг танланганлиги, масалан, ер ва ҳаво транспорти яхши ривожланмаган жойда жойлаштирилиши;
- инфратузилманинг асосий объектларини яратишга етарли эътибор берилмаслик, масалан, алоқа воситалари ва энергия билан таъминот талаб даражасида эмаслиги;
- зона маъмуриятининг турли хил ҳукумат органлари билан ташкилий алоқаларининг етарли даражада ривожланмаганлиги, масалан, молия вазирлиги, божхона бошқармаси, солиқ қўмитаси кабилар билан алоқалар, чунки иш яхши натижа бериши учун улар билан яхши алоқа ҳамда уларнинг қўллаб-қувватлаши зарур;
- зонани бошқаришда бюрократик услублардан кенг ва кўп фойдаланса, иш самараси пасаяди.
Хатолар кам бўлиши учун лойиҳани албатта обрўли, ишончли халқаро экспертизадан ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бу анчагина хатоларни бошланғич босқичда минимумга келтириш ва тузатиш имконини беради. Хорижий инвесторларни рўйхатга олишда қийинчиликлар, зона устунликларини реклама ва ташвиқотнинг ёмонлиги иш самарасига кучли салбий таъсир қилади.
Масалан, Навоий эркин иқтисодий зонаси (НЭИЗ) фаолияти самарадорлигини қуйидаги мезон кўрсаткичларга қараб баҳолаш мумкин: -хорижий капиталнинг оқими, шу жумладан зонада фаолият олиб бораётган қўшма корхоналар сони; -мамлакат товарлар импортига қилинадиган харажатнинг камайиши; -ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида экспорт маҳсулотнинг ҳиссаси; -фаолиятнинг янги турларига ихтисослашуви, шу жумладан НЭИЗга хизмат кўрсатишнинг ривожланиши; -таъминотнинг яхшиланиши, хизмат кўрсатишнинг ривожланиши; -янги яратилган иш жойлари, зонада бандлик даражасининг ўсиши.
Вилоят макроиқтисодий кўрсаткичларига нисбатан корреляция коэффициенти юқори бўлган индикаторларни, уларнинг НЭИЗ фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларига ҳам ижобий таъсирини инобатга олиб, моделга киритамиз ҳамда уларнинг тегишли равишда ҳар бир макроиқтисодий кўрсаткичга таъсирини ҳисоблаймиз. Яъни:
Корреляция коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
[3]
Бу ерда ; R2- корреляция коэффициенти;
x- вилоят макроиқтисодий кўрсаткичлари;
y- эркин иқтисодий зона фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари;
n- кўрилаётган йиллар сони;
1. НЭИЗ қатнашчилари ва хўжалик юритувчилари томонидан маҳсулот ва хизматлар сотиш ҳажмининг вилоят кўрсаткичидаги улуши ва маҳаллийлаштириш даражаси кўрсаткичларининг вилоятда сотилган маҳсулот ва хизматлар ҳажми ўсишига таъсири қуйидаги функция билан ифодаланади:
y=-1,707+1,362x1+1,641х2
Функция НЭИЗ қатнашчилари ва хўжалик юритувчилари томонидан маҳаллийлаштириш даражасини оширишга эътиборнинг кучайтирилиши вилоятда сотилган маҳсулот ва хизматлар ҳажми ўсишига ижобий таъсир этишидан далолат беради. НЭИЗ дирекцияси томонидан маҳаллий хомашё ва табиий ресурслардан кенг фойдаланган ҳолда импорт қилинадиган маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш ишларини жадаллаштириш талаб этилади. Бир қатор вариантларни қўллаб, амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижасида маҳаллийлаштириш даражасини бошқа параметрларни ўзгартирмаган тарзда, 15,8%га ошириш энг оптимал вариант бўлиб, вилоятда сотилган маҳсулот ва хизматлар ҳажмини 6,9 %га ошириш имконини беради.
НЭИЗ ҳудудидаги инвестициялар улуши ва яратилган бир иш ўрнига тўғри келадиган инвестициялар ҳажмининг ўртача вилоятдагидан фарқи кўрсаткичларининг вилоят инвестициялар ҳажми ўсишига таъсири функцияси
y=-0,056+0,198x1+0,170х2
кўринишга эга бўлди. Албатта, НЭИЗ ҳудудидаги инвестициялар улушини ошириш вилоят инвестициялар ҳажми ўсишига олиб келади, аммо бир иш ўрнига тўғри келадиган инвестицияларни вилоятдаги ўртачага нисбатан паст бўлиши инвестициялар жозибадорлигини янада оширади. Шунинг учун, НЭИЗ дирекцияси томонидан зонада инвестиция киритиш қулайликларини ошириш бўйича амалга оширадиган ишлар самарадорлигини ошириш ва бир иш ўрнига тўғри келадиган инвестициялар ҳажмини вилоятдаги ўртачага нисбатан фарқини 8%га пасайтириш энг оптимал вариант бўлиб, вилоят миқёсида инвестициялар ҳажмининг 1,55% га ўсишига сабаб бўлиши мумкин.
2. НЭИЗ ҳудудида қурилган ва топширилган ижтимоий кўчмас мулк ва ижтимоий инфратузилма объектлари ҳажми улуши, НЭИЗда яратилган иш ўринлари улуши ва вилоятдаги реал ўртача иш ҳақидан фарқи кўрсаткичларининг вилоят ижтимоий ўсиш кўрсаткичига таъсири функцияси қуйидаги кўринишга эга бўлди:
y=-0,046+0,246x1+0,063x2-0,069х3
Функциядан кўриниб турибдики, НЭИЗ ҳудудида қурилган ва топширилган ижтимоий кўчмас мулк ва ижтимоий инфратузилма объектлари ҳажми бевосита вилоят ижтимоий ўсиш кўрсаткичига таъсир кўрсатади. Реал ўртача иш ҳақи фарқи кўрсаткичининг таъсири сезиларли эмас. Шунинг учун НЭИЗ дирекцияси зонада янги иш ўринларини яратиш жараёни бўйича ўз фаолиятини жадаллаштириши лозим. НЭИЗда яратилган иш ўринлари улушини 1%га ошириш вилоят ижтимоий ўсиш кўрсаткичини 1,02 %га кўтариш имконини беради.
3. НЭИЗнинг бюджетга қўшимча даромадлар тушишидаги ҳиссаси ва юқори технологик иқтисодиёт соҳасига тўғри келадиган ишлаб чиқариш натижасида НЭИЗ корхоналарининг ялпи фойда салмоғи ўсишининг вилоят бюджетига тушадиган қўшимча даромадлар ўсишига таъсири функцияси қуйидаги кўринишга эга:
y=3,003-3,013x1+0705х2
НЭИЗда юқори технологик иқтисодиёт соҳасига тўғри келадиган ишлаб чиқариш ҳажмини 2%га ошириш вилоят бюджетга тушадиган қўшимча даромадлар прогнозини 2,6%га ўсишини кўрсатди.
4. НЭИЗга инвесторларни жалб қилиш ва рўйхатдан ўтказиш самарадорлиги, НЭИЗ фаолиятини назорат қилиш натижадорлиги, НЭИЗда давлат хизматларини кўрсатиш сифати НЭИЗ қатнашчиларига берилган имтиёзлар самарадорлиги кўрсаткичларининг вилоятнинг инвестицион ва инновацион жозибадорлиги ўсишига таъсири қуйидаги функция билан ифодаланади:
y=-0,861+0,113x1+1,242x2+0,094x3+0,316x4
Функция вилоятнинг инвестицион ва инновацион жозибадорлиги ўсишига ҳамма омиллар ижобий таъсирга эга эканлигидан далолат бермоқда, аммо НЭИЗ фаолиятини назорат қилиш натижадорлиги ва ЭИЗ қатнашчиларига берилган имтиёзлар самарадорлиги кўрсаткичларининг таъсири сезиларлидир. ЭИЗ дирекцияси томонидан ушбу жараёнларни янада яхшилаш ва кўрсаткичларини 1 %га ошириш вилоятнинг инвестицион ва инновацион жозибадорлигини 1,5 %га оширади.
5. Ер участкалари, омбор ва офис биноларини қуриш ва топшириш, логистика хизматлари ва инфратузилмаларнинг ривожланиш ҳажмлари кўрсаткичларининг вилоят хизматлар соҳаси ҳажмларининг ўсишига таъсири функцияси қуйидаги кўринишга эга:
y=-1,438+0,762x1+0,864x2+0,285x3
Ер участкалари, омбор ва офис биноларини қуриш ва топшириш ҳамда логистика хизматлари ҳажми кўрсаткичларининг таъсири юқори бўлганлиги сабабли, ЭИЗ дирекцияси бюджет маблағларини кўчмас мулк ва логистика хизматларини ривожлантиришга қаратиши мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу жараёнларни 1 %га ошириш вилоят хизматлар соҳаси ҳажмларининг 1,6 % ўсишига олиб келади.
Бирин-кетин модел параметрларини дастурли ўзгартириш асосида 100 дан ортиқ вариантлар ҳисобланди ва пировард натижа - вилоят ЯҲМ ҳажмининг оптимал ўсишини таъминлайдиган вариантга эга бўлдик.
2023 йилда кутиладиган натижалар салмоғи қуйидагича бўлди:
- сотилган маҳсулот ва хизматлар ҳажми ўсиши-6,9%;
- инвестициялар ҳажми ўсиши-1,55%;
- ижтимоий ўсиш-1,02%;
- бюджетга тушадиган қўшимча даромадлар ўсиши-2,6%;
- инвестицион ва инновацион жозибадорлиги ўсиши-1,5%;
- хизматлар соҳаси ҳажмларининг ўсиши-1,6%;
Ушбу кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда, Навоий вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти-5,8% га ошиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Модел ЭИЗ дирекцияси фаолияти жараёнларини, айниқса, маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш, инвестиция киритиш қулайликларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, юқори технологик иқтисодиёт соҳасига тўғри келадиган ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ЭИЗ инвесторларини жалб қилиш ва рўйхатдан ўтказиш самарадорлигини, ЭИЗ фаолиятини назорат қилиш натижадорлиги, ЭИЗда давлат хизматларини кўрсатиш сифати, ЭИЗ қатнашчиларига берилган имтиёзлар самарадорлигини оширишишларини жадаллаштириш вилоят ЯҲМ кўрсаткичини 6,9 %га ўсишини таъминлайди ва ЭИЗ дирекцияси, ЭИЗ фаолияти ва ҳудуд иқтисоди ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодалайди.
Аммо, эркин иқтисодий зоналар фаолиятини иқтисодий натижаларининг барчасини аниқ ҳисоблаб бўлмайди, уларнинг айримлари вақт жиҳатдан кечикади ёки чўзилади. Бундай натижалар билвосита натижалар ёки самара дейилади, уларга қуйидаги мезон-кўрсаткичларини киритиш мумкин:

  • янги технологиялар билан танишишнинг осонлашуви;

  • хўжалик фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг янги усулларини эгаллаш;

  • мамлакатнинг экспорт базасини кенгайтириш;

  • янги тармоқларнинг яратилиши;

  • регионал номутаносибликни бартараф этилиши;

  • кадрлар салоҳиятини сақлаш ва ривожлантириш (бошқа регионлар ва хориждан мутахассисларни жалб қилиш, фирмалараро миграция ва ҳоказо).

Таҳлилларимиз давомида эркин иқтисодий зоналар самарадорлигини баҳолаш жараёнлари бўйича қуйидаги усулларни ўргандик:
-Интеграл кўрсаткич усули. Эркин иқтисодий зонанинг самарадорлигини аниқловчи интеграл кўрсаткич (яъни йиғма деган маънода)ни аниқлаш орқали топилади.
1
Бунда: l-кўрсаткичлар сони;
i-эркин иқтисодий зона ҳудудидаги корхоналар сони;
n-инвестицион лойиҳа бўйича норматив;
v-кўрсаткични аҳамиятлилик даражаси;
P-корхоналарни самарадорлиги бўйича бир нечта кўрсаткичлар;
V-ҳар бир кўрсаткичнинг аҳамиятлилик даражаси.
Биринчи ҳар бир корхонанинг белгиланган кўрсаткичлари нисбатлари йиғиндиси олинади, кейин ҳаммаси йиғиндиси аниқланади. Чиққан натижани баҳолаш бўйича алоҳида мезон келтирилмаган. Лекин, интеграл кўрсаткич 0 билан 1 ни орасида бўлиб, натижа қанча 1 га яқин бўлса ижобий хулоса чиқарилади.

Download 220.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling