Миркозимжон Нишонов Фарғона давлат университети профессори


Download 173.29 Kb.
bet3/4
Sana30.04.2023
Hajmi173.29 Kb.
#1403828
1   2   3   4
Bog'liq
Бўлажак кимё ўқитувчилари компетентлиги турлари ва уларнинг дидактик

............., бунда тўғри қарор қабул қилиш билан боғлиқ билим, кўникма ва малакалар йиғиндисидир.
Педагогнинг методик компетентлиги моҳияти қуйидаги жиҳатларни қамраб олади:

  1. Педагог шахсининг касбий йўналганлиги (А.Маслоу); болаларга меҳр-мухаббат ва мулоқотга эҳтиёж (Л.М.Митина); ҳар бир болага қадрият сифатида қараш (К.Роджерс).

  2. Педагогнинг индивидуал хусусиятлари, унинг руҳий холати, атрофидаги инсонларни қабул қила олиши.

  3. Касбий “Мен-концепциясига эгалик.

  4. Рефлексив ва перцептив билим, кўникма, малакалар йиғиндиси. (Ўзининг индивидуал - психологик хусусиятларини англаганлиги, ўзини холати ва хулқ-атворини баҳолай олиш; ўқувчиларни ҳар томонлама хис қилиш ва тушуна олиш).

  5. Психологик-педагогик билим, кўникма ва малакалар: коммуникатив билим, кўникма ва малакалар; педагогик мулоқотга асос бўлувчи ўқувчиларнинг психик ривожланиш хусусиятларини аниқлаш ва ажратишга оид билим ва кўникмалар.

  6. Дидактик жараён ва дидактик мулоқотни ташкил этиш билан

боғлиқ педагогик билимлар.
Ўз тадқиқот ишимизда бўлажак ўқитувчиларда методик компетентликни шакллантиришни беш босқичини шартли равишда келтирамиз:

  1. Бўлажак ўқитувчилар томонидан кимё фанларини онгли равишда чуқур эгаллаш.

  2. Кимё ўқитишнинг умумий ва хусусий масалаларини эгаллаш.

  3. Ўқув ва услубий билимларни ўзлаштириш.

  4. Эгалланган ва ўзлаштирилган билимларни ўзининг касбий фаолиятида қўллай олиш.

  5. Кимёни ўқитишда тажрибалардан фойдалана олиш кўникма ва малакаларига эга бўлиш ва ижодкорлик



Англанганлик ва ўзлаштирганлик бу бошланғич босқич, яъни когнитив компонент, ўқув-педагогик амалиёт соҳасида эгалланган билимлар.
Ўзлаштирганлик ва қўллаш услубий - педагогик соҳада ўз шахсий тажриба, ижтимоий-педагогик борлиққа ўз муносабатини ишлаб чиқиш кўникмаларини англатади [ 3].
Педагогнинг методик компетентлигини шакллантиришга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

  • Бўлажак педагогнинг касбий фаолиятга мотивацияси;

  • Шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари;

  • Шахсни ўз-ўзини баҳолай олиш кўникмалари;

Кимё ўқитувчиси методик компетентликни шакллантириш учун таълим жараёнини қуйидагича ташкил этиш зарур:

  • Ўқитиш жараёнидаги ўқув муносабатлар, яъни дидактик жараён педагогнинг касбий ўқув муносабатларига мос ва уйғун ҳолда ташкил этилиши керак. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда таълим жараёни коммуникатив, ҳамкорлик, интерфаол хусусият касб этиши керак. [4-5].

Таълим жараённи ташкил этишда қўлланиладиган қуйидаги тамойилларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Таълим жараёни барча субъектларининг фаоллиги тамойили.
Бу барча машғулотларда интенсив равишда интерфаоллик ва ҳамкорликка асосланишни талаб этади.

Download 173.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling