Миркозимжон Нишонов Фарғона давлат университети профессори


Download 173.29 Kb.
bet4/4
Sana30.04.2023
Hajmi173.29 Kb.
#1403828
1   2   3   4
Bog'liq
Бўлажак кимё ўқитувчилари компетентлиги турлари ва уларнинг дидактик

2. Таълимни ўзаро мулоқот асосида ташкил этиш тамойили.
Машғулотларни шахслараро мулоқотга асосланиши, таълим субъектларида ўзаро ишонч, бир-бирига ҳурмат ва бошқалар фикрини қабул қилиш, ҳамда турли вазиятлардан чиқиб кета олиш кўникмаларини шакллантиради.
3. Ўқув жараёнидаги вазиятларни бўлажак педагогларни касбий фаолияти ва шахсий тажрибаси билан уйғунлиги тамойили.
4. Педагогик вазият тамойили. Дидактик жараёнда эмоционал муҳитни ташкил этувчи махсус усул, метод ва воситалардан фойдаланиш.
5. Ўзаро бир-бирини тўлдириш ва бир-бирини ривожлантириш тамойили. Бунда ўзаро бир-бирини тўлдириш ва бир-бирини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликка, креативликка асосланган метод, усул, шакл ва технологиялардан фойдаланиш назарда тутилади.
6. Фаолият ва мулоқотни кучайтириш ва ривожлантириш тамойили. Таълим олувчиларни мулоқот соҳасини ривожлантиришга қаратилган дидактик фаолиятни турли соҳаларга олиб кириш.
7. Индивидуал ёндашув тамойили. Ҳар бир машғулот бўлажак ўқитувчиларнинг индивидуал қизиқишларининг ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши керак.
Бўлажак кимё ўқитувчиларини касбий тайёрлаш таълимий жараёнига икки томонлама қараш мумкин:

  • талабалар томонидан касбий кўникма ва малакаларни эгаллаш; уларда зарурий хислат ва қобилиятларни шакллантириш;

  • бўлажак ўқитувчилар томонидан илғор тажрибаларни эгаллаш, таълим жараёнининг оптимал шарт-шароитларини ўрганиш.

Компетентликнинг моҳияти, унинг таркибий компонентлари, шакллантириш омиллари ва шарт-шароитлари, компетентлик турлари ва классификацияси, компетентликни ўрни ва аҳамиятини ўрганиш замон талабларига жавоб берадиган ўқитувчи кадрлар тайёрлаш жараёнининг сифатини янада юқори даражага кўтаришга яқиндан ёрдам беради.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


1. Количева З.И. “Социальная компетентность педагога в свете модернизации образования”// Народное образование, №-6, 2003.
2. Мамажонов Ш.А., Одилхўжазода Н.Б. “Формирование профессиональной компетенции преподавателя химии” // Вестник науки и образования, № 24,2019.
3. Равен Дж. “Компетентность в современном обществе: выявление, развитие и реализация. / Пер. с англ. М.: Когито-Цент, 2002.
4. Мудрик А.В. “Социальная педагогика” учебник для студентов пед.вузов(под.ред. В.А. Сластёнина) М.: Академия, 2000.
5. Фельдштейн Д.И. “Психология взросления структурно - содержательные характеристики, процесса развития личности: Избр. Труды. М.: МПСИ, 1999.


Download 173.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling