Миркозимжон Нишонов Фарғона давлат университети профессори


Key words and word expressions


Download 173.29 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi173.29 Kb.
#1403828
1   2   3   4
Bog'liq
Бўлажак кимё ўқитувчилари компетентлиги турлари ва уларнинг дидактик

Key words and word expressions: competence,metodical competence, metodical competence components, their essential characteristics, levels and stages.
Жаҳон таълим тизимида фан ва инновация фаолиятининг ютуқларидан кенг фойдаланиш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор ривожлантириш мамлакатнинг муносиб келажагини барпо этишнинг муҳим омили бўлиб бормоқда. Россия, Англия, Жанубий Корея, Япония каби давлатларда юқори касбий компетентликка эга, рақобатбардош кадрлар тайёрлашга ривожланишнинг асосий йўналиши сифатида қаралиб, таълимда инновацияларни, шу жумладан, ўқитишнинг замонавий, интерактив ва ижодий услубларини кенг жорий этилиши таъминланмоқда. Бу эса ўз навбатида бўлажак ўқитувчиларда эгалланган назарий билимлар, шаклланган кўникма ва малакалардан педагогик амалиёт ҳамда фаолиятида муваффақиятли фойдаланиш компетенцияларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро миқёсда бўлажак мутахассисларни инновацион руҳда тайёрлаш, замонавий таълимни амалга ошириш бўйича дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари томонидан олиб борилаётган тадқиқотларда бўлажак педагогларнинг касбий маҳорати мезонлари, халқаро таълим стандартлари талабларининг жорий қилинишига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Мазкур тадқиқотларда ўқитувчиларнинг компетентлиги таркиби ва турларини дидактик таҳлили ҳамда унинг натижалари асосида ўқитувчилар тайёрлаш жараёни сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган илмий изланишлар муҳим ўрин тутади.[ 1-2 ]
Хорижий атамалар луғатида «компетентлик» тушунчаси компетенцияга эга деб талқин қилинади, competent (франц.) - компетентлик, ваколатли бўлиш; competens - (лат.) - лаёқатли, қобилиятли деган маъноларни англатади. Competere - талаб қилиш, мос бўлиш, тўғри келиш; competence (ингл.) - қобилият).
Адабиётлар таҳлили компетентлик тушунчасининг турли талқинлари мавжудлигини кўрсатади:

  • компетентликни шахс сифати деб қаралиши (А.В.Адольф, Р.Х. Папарин);

  • компетенлик - инсоннинг хулқ-атвори ва квалификацияси (Е.Б.Арцишевская, М.К.Кабардов);

  • компетентлик - таълим олганлик даражаси (Г.Н.Сириков, А.Д.Щенатунов);

  • компетентлик - билим, кўникма, малака ва қадриятларни эгаллаганлик, йўналганлик, нуқтаи-назар ва бошқалар (Т.К.Браже, А.К.Маркова ,Н.В.Кузьмина, М.А.Чошанов);

  • компетентлик - касбий соҳада таълим олганлик даражаси ва тажриба (Б.С.Гершунский);

  • компетенлик - талаб бўйича инсоннинг хатти-ҳаракатлари (Д.Ж.Равен); [1-2]

  • компетентлик атамаси лотинча “competo” сўзидан олинган бўлиб, “эришяпман, муносибман” деган маънони англатади ҳамда маълум соҳадан хабардорлиги, билиши ва тажрибага эга эканлигини билдиради (ЎзМЭ, 2002).

Компетентлик - компетенцияга эгалик. Одатда компетентлик тушунчаси бирор-бир соҳада чуқур билимга эгалик деб таърифланади. Бу асосан мутахассисни касбий соҳада чуқур билим ва квалификацияга эга бўлишидир. Бунда нафақат билим, балки тажриба ҳам назарда тутилади. Шундай қилиб, компетентлик бу - билим, кўникма ва малакалар; инсоннинг маълум бир талабга жавоб бериши, белгиланган кўрсатмалар асосида ҳаракатланиши; бирор бир соҳада самарали ҳаракатланиш натижасида долзарб масалаларни самарали ечимини топишдир.
«Асосий компетенциялар» тушунчаси ХХ асрнинг 90-йиллар бошларида ЮНЕСКО бошчилигида ишловчи Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан фойдаланишга киритилган ва шу вақтдан бошлаб профессионал мактабда ўқишга бўлган талабларни белгилаб бера бошлади.
Жамият томонидан қўйилаётган барча ижтимоий талабларга жавоб бера оладиган ўқитувчилар бўлиб етишишда методик компетентлик мухим ўрин эгаллайди. Ўқитувчининг компетентлиги - малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнида шахсини шакллантириш пайтида юзага келувчи таълим-тарбиявий вазифаларини самарали ҳал этишга имкон берувчи ўқитувчининг билимдонлик, обрўлилик даражасини англатади. Бироқ, жуда муҳим элементни жорий қилиш керак, кимё таълими ўқитувчиси, барча таъкидланган жиҳатлардан ташқари, методик компетенцияга эга бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тушунчани биз қуйидагича изоҳладик.
Методик компетенция - муаммоларни ҳал қилиш йўлларини топиш ва мустақил ишлаб чиқиш; мустақил маълумот олиш қобилияти; илғор тажрибаларни ўзлаштириш фойда олиш қобилияти; илмий ва услубий ҳужжатлар билан ишлаш қобилияти; ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини тартибга солиш; ривожланган сенсомоторика салоҳияти.
Ўқитувчининг методик компетенцияси касбий компетентликнинг бир йўналиши ёки касбий фаолиятнинг асосий элементидир. Методик компетентлик – ўзи ўқитадиган предметни ҳар томонлама ва чуқур англаш, ўқувчилар хулқ-атвори ва хис-туйғуларини тушуниш даражаси; ўқувчилар билан мулоқот қилиш малакаси ва
Download 173.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling