Мирзаев Муҳиддин ЎҚув-лаборатория жиҳозларининг


Download 219.52 Kb.
bet1/4
Sana29.12.2022
Hajmi219.52 Kb.
#1071401
  1   2   3   4
Bog'liq
ЖИХОЗЛАР ҚАНДАЙ, ҚАЧОН ЧИҚИМ БЎЛАДИ



Маҳорат устахонаси-2020

Мирзаев Муҳиддин


ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ ЖИҲОЗЛАРИНИНГ
ЎРТАЧА ИШЛАШ МУДДАТИ.
(ёки улар қачон чиқим бўлади?)




Яккабоғ-2020 йил

Методик тавсия умумий ўрта таълим мактаби табиий фан ўқитувчилари
учун мўлжаллаб яратилган. Унда жиҳозлар қандай ва қачон чиқим бўлиши
аниқ ва равшан акс этилган.
С.Очилов – ВХТБ табиий фанлар методисти
М.Мирзаев - Яккабоғ туман ХТБ табиий фанлар методисти

Азиз ҳамкасб! Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан таълимга катта эътибор берилди. Бунинг мисоли сифатида “Таълим тўғрисидаги Қонун”, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, “2004-2009 йилларга мўлжалланган Давлат Умуммиллий дастури”, “Давлат таълим стандартлари” , Академик лицей, касб ҳунар коллежларининг ҳамда мактабларнинг жорий таъмирланиши ёки қайтадан қурилиши, уларни замонавий мебеллар, ўқув лаборатория жиҳозлари билан таъминланиши негизида таълимнинг моддий техника базаси яратилган бўлса биз ўқитувчилар олдида турган эндиги галдаги вазифа сифат босқичининг янги босқичига чиқиш. Умумтаълим мактабларида физика, кимё ва биология фанлари тажрибаларга асосланган экспреминтал фанлиги билан ажралиб туради. Бу фанларда назарий олинган билимлар лаборатория ва амалий ишларда мустаҳкамланади. Шу боисдан дастлаб “Эл-Холдинг” корхонаси томонидан жиҳозлар мактабларга етказиб берилган бўлса кейинчалик бу вазифани “КОЛОРАМА” корхонаси ўз зиммасига олди. Ўқув жиҳозларининг етказиб берилиши шу фан ўқитувчиларига, лаборантларга ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарларига бир қанча масъулият юклади. Туман ҳамда вилоят миқёсида бир қанча ўқув семинарлари ташкил этилди. Малака ошириш институтлари ўқув дастурига киритилди. Шундай бўлсада туманимиздаги барча мактабларда аҳвол яхши деб бўлмайди. Шу сабабли “Маърифат” газетасининг 2013 йил 23 январ, №7 (8552) сонида муаллиф “ЭЛХОЛДИНГ” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси методика бўлими бошлиғи М.Комиловнинг мақоласини эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик.


ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ ЖИҲОЗЛАРИ”
Улардан фойдаланиш муддатлари қандай?
Мамлакатимизда таълимга қаратилаётган юксак эътибор натижасида бугун республикамиз деярли барча умумтаълим мактаблари ўқув-лаборатория жихозлари билан тўлиқ таъминланди. Мазкур ўқув анжомлари фарзадларимизнинг янада чуқур билим олишига, амалий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Айни пайтда улардан самарали фойдаланишва ўз навбатида , асраб авайлашга алоҳида эътибор бериш лозим. Айниқса, катта кўламдаги ўқув жиҳозлари мулкига эга таълим муассасалари учун уларинг иш даврини (циклини) бошқариш долзарб масала ҳисобланади. Бу қуйидагиларни ўз ичига олади: жиҳозни ишга тушириш, жойини ўзгартириш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва истеъмолдан чиқариш.

Download 219.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling