Мирзаев Муҳиддин ЎҚув-лаборатория жиҳозларининг


Маълумки ўқув жиҳозларига функционал –педагогик, эргономик, эстетик, иқтисодий ҳамда техник хавфсизлиги ва гигеник талаблар қўйилади


Download 219.52 Kb.
bet2/4
Sana29.12.2022
Hajmi219.52 Kb.
#1071401
1   2   3   4
Bog'liq
ЖИХОЗЛАР ҚАНДАЙ, ҚАЧОН ЧИҚИМ БЎЛАДИ

Маълумки ўқув жиҳозларига функционал –педагогик, эргономик, эстетик, иқтисодий ҳамда техник хавфсизлиги ва гигеник талаблар қўйилади.
Ўқув жихозларидан фойдаланишда қуйидаги масалалар ҳал қилиниши лозим:

  • -жихознинг ишлаш графигини ҳисобга олган ҳолда , эҳтиёт таъмирлаш ишларини режалаштириш,

  • -фойдаланиш давридаги ҳолатини мониторинг қилиб бориш:

    • ўқув жиҳози конфигурациясини бошқариш (жойлашуви, ишлатилиш ва сақлаш шароити)

    • муайян жихозга талаб қилинадиган барча турдаги сарфланувчи материаллар ҳисобини юритиш:

    • техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш модернизация қилиш;

  • -ўқув-лаборатория базасини янгилашсарфланиб кетувчи материаллар билан қайта таъминлаш;

  • -фойдаланишдан чиқариш.

Хонага масъул шахс моддий бойликларни юритиш китобига биноан жихозларга инвентар рақамлари қўйиб чиқади ва ҳар йили қайта хатловдан ўтказади. Бу пайтда буюмнинг ҳақиқатдан мавжудлиги аниқланади ва ишлаш муддати, эскириш даражаси, маънавий эскириши ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда у ёки бу буюмларни ҳисобдан чиқариш ҳужжатлари тузилади.
Сифатли ишлаб туришини вақтида баҳолаш учун хона паспортлаштирилади. Мақсад хона ҳолатини таҳлил қилиш, унинг таълим стандарти талабларига жавоб беришини аниқлаш, аудеторияни таълим жараёнини ўқув-услубий таъминлаш талабларига мувофиқлаштиришдан иборат. Шунингдек ўқитувчининг ўқув-лаборатория жиҳозларидан самарали фойдаланиш бўйича ишлари баҳоланади.
Таълим дастурлари даврий ўзгариб туради ва баъзи ўқув жихозлари маънан эскиради, муҳимлигини йўқотади. Шунинг учун таълим муассасалари ўз хоналарини янги турдаги ўқув-лаборатория ва кўргазмали қуролар билан бойитиши, шу билан бирга, эскирган, ишдан чиққан ва таъмирлаб бўлмайдиган жиҳозларни ўқув лаборатория жиҳозининг бухгалтерия ҳисобидан чиқарилиш сабабини кўрсатган ҳолда ҳисобдан чиқариши ҳам керак. Бунинг учун қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
-лаборатория, синфдан ташқари, факультатив машғулотлар ва кўргазмали тажрибаларни бажаришда материаллар сарфланиши (ушбу турдаги ҳисобдан чиқариш бўйича тавсиялар “Маърифат” газетасининг 2012 йил 12 декабрь сонида “Лаборатория жиҳозлари , уларнинг ҳисоби қандай олиб борилади?” номли мақолада берилган);

  • -жиҳознинг ишдан чиқиши, эскириши ёки ўқув дастурининг ўгариши туфайли истеъмолдан чиқиши.

  • -йўқолиш, йўқотиш, техноген характердаги табиий офатлар, аниқланмаган сабаблар (камомад) натижасида сафдан чиқиши.

-хатлов ва ҳисобдан чиқариш натижаларига кўра ўқув жиҳозлари ҳисобини олиб бориш картотекасига ва хатлов китобига ўзгартиришлар киритилади. Ҳисобдан чиқариш бир йилда камида бир марта ўтказилиши лозим. Қуйидаги жадвалда ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўтказилган тест синовлари натижасига кўра олинган ўқув-лаборатория жиҳозлари ишлашининг ўртача тахминий муддатлари келтирилган. Бу маълумотлардан ўқув муассасалари ўқув хоналарини паспортлаштириш, хатлаш, жиҳозларни ҳисобдан чиқариш ва янги жиҳозлар олишни режалаштириш вақтида фойдаланишлари мумкин.
Юқоридаги мақоладан шу нарсани эътироф этиш мумкинки жиҳозлар шкафда турган ҳолда ҳам фан техника тараққиёти туфайли маънан эскириши ва ўрнини янги жиҳозга бўшатиши мумкин.

Download 219.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling