Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети география ва табиий ресурслар факультети


Трассалаш. Текис ва тоғли жойларда трассалаш


Download 336.46 Kb.
bet2/5
Sana05.02.2023
Hajmi336.46 Kb.
#1166814
1   2   3   4   5
Bog'liq
геодезия 1 амалий BEKCHANOV

Трассалаш. Текис ва тоғли жойларда трассалаш
Картада ёки жойда белгиланган чизиқли иншоот ўқига трасса дейилади. Трассани асосий элементлари қуйидагилар ҳисобланади: план – горизонтал текисликда унинг проекцияси; бўйлама профиль-лойиҳа чизиқ бўйича унинг вертикал кесими. План бўйича трасса ҳар хил йўналишда тўғри чизиқлардан иборат бўлиб, улар бир – бири билан горизонтал эгри чизиқлар орқали боғланган. Трассаларни категориялари. Автомобиль, темир ва магистрал қувур йўллари трассалари жойига ўтказиш шароити бўйича қуйидаги категорияларга бўлинади:
I. Водийли трасса
II. Қия тоғли трасса
III. Кўндаланг сув айрилувчи трасса
IV. Сув айирғич трасса


Текис жойларда трассалаш ишлари. Текис жойларда трассанинг ўрни тавсилотли тўсиқликлар билан белгиланади. Жойнинг ўртача нишаблик йўл қўярли лойиха нишаблигидан кичик бўлиши туфайли одатда тўғри трассани ҳосил қилиш учун берилган йўналиши бўйича трассалаш ишлари олиб борилади. Лекин, сув оқимлари, ботқоқлар, жарликлар, аҳоли яшаш пунктлари ва бошқа кўринишдаги тўсиқликларнинг дуч келиши туфайли трасса чап ёки ўнгга буриш талаб қилинади.

Текис жойларда узунлик бўйича кичик трассани ҳосил қилиш учун куйидаги қоидаларга эьтибор бериш керак:


1.Трасса бир контурли тўсиқдан кейингисига қадар тўғри чизиқ билан ўтказилиши лозим.
2.Бурилиш бурчаклари учини тўсиқ ўртасидан қарама-қарши томондан шу ҳисобдан танлаш лозимки, трасса ушбу тўсиқни айланиб ўтсин.
3.Трассани узайтирмаслик учун бурилиш бурчакларни иложи борича 20-30° дан катта олмаслик керак.


Тоғли жойларда трассалаш ишлари. Тоғли жойларда трассанинг ўрни жойнинг рельефига қараб ўтказилади. Тоғли жойларнинг нишаблиги трассанинг йўл қўярли нишабликларидан жуда катта бўлганлиги туфайли трассалаш жадал ҳолда олиб борилади. Бу ҳолда хар бир чизиқга чекли нишаблик берилади. Бундай нишабликни сақлаш учун трассани тўғри чизиқдан катта бурилишлар орқали четланиши билан суньий узайтиришга тўғри келади. Шунинг учун тоғли шароитларда план бўйича трасса мураккаб шаклга эга бўлади. Жойнинг рельефига қараб турлича узайтириш усуллари қўлланилади: S-кўринишда, ҳалқа, спираль ва серпантина.


Download 336.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling