364-модда. Ходимни соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ишга ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш
Иш берувчи соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимни унинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламаган ҳолда, шундай ишга ўтказиши шарт.
Ходим соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган, камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда шундай ишга ўтказилган кундан эътиборан икки ҳафта мобайнида унинг аввалги ўртача иш ҳақи сақланади.
Сил касаллигига ёки бошқа касб касаллигига чалинганлиги сабабли камроқ ҳақ тўланадиган бошқа ишга вақтинча ўтказилган ходимга шу ишга ўтган вақт учун, лекин икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида янги ишда бериладиган иш ҳақига ходимнинг аввалги ишидаги ҳақиқатда олган иш ҳақидан ошиб кетмайдиган миқдорда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади. Агар иш берувчи меҳнатга қобилиятсизлик варақасида кўрсатилган муддатда бошқа иш топиб беролмаган бўлса, бунинг оқибатида бекор ўтган кунлар учун мазкур нафақа умумий асосларда тўланади.
Меҳнатда майиб бўлганлиги ёки иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан вақтинча камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган ходимларга уларнинг соғлиғи шикастланганлиги учун жавобгар бўлган иш берувчи аввалги иш ҳақи билан янги ишда оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлайди. Бундай фарқ меҳнат қобилияти тиклангунига қадар ёки ногиронлик белгилангунига қадар тўланади.
Қонунчиликда соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган, камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда аввалги ўртача иш ҳақини сақлаб қолишнинг ёки давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўлашнинг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Изох:ушбу моддада ходим соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимни
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос булиш кераклиги ёзилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |