353-модда. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирлар учун иш берувчи томонидан ажратиладиган маблағлар ва материаллар
Меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш учун иш берувчи томонидан зарур маблағлар ва материаллар ажратилади. Бу маблағлар ва материалларни бошқа мақсадларга сарфлаш тақиқланади. Мазкур маблағлар ва материаллардан фойдаланиш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан белгиланади.
Меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш учун иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш фондини ташкил этишга ҳақли.
Ходимлар меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирлар ўтказилиши муносабати билан чиқимдор бўлмайди.
Меҳнат жамоалари, касаба уюшмаси қўмиталари меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ва материаллардан фойдаланилишини назорат қилади.
Изох :ушбу моддада ходим учун меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирлар учун иш берувчи томонидан ажратиладиган маблағлар ва материаллар хакида суз боради.
354-модда. Айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг VI бўлимида ва меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади.
Оғир ишларда ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг, шунингдек мазкур ишлар соғлиғига тўғри келмайдиган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Изох :ушбу моддада айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари хакида ҳуқуқий жиҳатдан тартиб ва коидалари ун саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиш хакида суз боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |