Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети кимё факультети газ кимёси лаборатория машғулотлари


-лаборатория иши. Табиий газни тозалашда ишлатиладиган цеолитни регенерация қилиш


Download 1.22 Mb.
bet14/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1130859
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28
Bog'liq
газ кимёси Лаб

5-лаборатория иши. Табиий газни тозалашда ишлатиладиган цеолитни регенерация қилиш.

Газларни тозалашнинг адсорбцион усуллари нордон компонентларни қаттиқ ютувчилар – адсорбентлар билан селектив ажратишга асослангандир. Ажратиб олинувчи компонент адсорбент (фаоллаштирилган кўмир, сеолитлар) билан фақат физик кучлар билан ушлаб қолинса, физик адсорбсия амалга ошади. Агарда ажратиб олинаётган компонент адсорбент (темир, рух, молибден оксидлари) билан кимёвий ўзаро таъсирлашса кимёвий адсорбсия хақида гап юритадилар. Углерод диоксидини самарадор адсорбенти – сеолитлардир. Углерод диоксиди молекуласи этарли кичикдир. Уларнинг диаметри 0,31 нм (3,1 Ао) га яқин, шу боис кўпчилик сеолитларнинг ички структурасига киришга имкон беради. Ютилган компонентларни десорбсияси босимни пасайтириш ва ҳароратни кўтариш орқали амалга оширилади.


Молекуляр элаклар (сеолитлар) – бу каркасида кремний ва алюминий тетраедрик конфигуратсияда турувчи ва ишқорий металлар сақловчи синтетик кристалик алюмосиликатлардир. Сеолитларни тузилиши регуляр каналлар системаси билан ва ўзаро боғланган, ғовак ўлчами, сеолит типига боғлиқ холда, 0,3 дан 1,0 нм гача бўлган юзалар билан кўрсатилган. Газда мавжуд бўлган қўшимчалар адсорбсия жараёни давомида ички юзаларнинг юзаси ва ғоваклар орқали диффузияланиши лозим. Саноатда ўлчами 3 мм га яқин таблетка ёки шарчалар кўринишига келтирилган сеолитлар қўлланилади.
Бошқа адсорбентларга таққослаганда молекуляр элаклар каттароқ ютиш қобилятига эга, ифлосланиш ва коксланишга камроқ мойил, қўшимчаларни яхшироқ ажратади ва ғовакликнинг регуляр ўлчами боис, молекулалар ўлчамларига боғлиқ ҳолда адсорбсия ўта селективлигига эгадир. Уларни қўллаш адсорбент нисбий ҳажмини пасайтиришга, адсорбент қатламидаги босимнинг қуйироқ фарқларида ишлашга имкон беради, қатор компонентларни адсорбсияси туфайли газ йўқотишлар бўлмаслигига, қурилманинг узоқроқ ва кафолатли ишини таъминлайди.
Адсорбсия учун тез – тез СаА сеолити қўлланилади. Жараён 1,7 – 7 МПа босимда кетади.Сеолитлар углерод диоксиди билан бирга сув буғларини ҳам ютади. Шунинг учун газларни углерод диоксидидан тозалаш билан бир вақтда уларни қуритиш ҳам амалга ошади.



Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling