Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети кимё факультети газ кимёси лаборатория машғулотлари


Этиленни ацеталдегидга оксидлаш қурилмаси


Download 1.22 Mb.
bet27/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1130859
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
газ кимёси Лаб

Этиленни ацеталдегидга оксидлаш қурилмаси.

Реакторнинг иккинчи сексиясидан реаксион газлар 9-қайтарма совутгичи орқали 15-биринчи абсорбердан ўтади ва шу эрда атсеталдегиднинг асосий миқдори ютилади, кейин эса 14 уч томонлама узатгичда биринчи сексия газлари билан аралашиб иккинчи абсорбердан ўтади ва мўрили шкафдан чиқариб юборилади.


Тажриба тугагач, биринчи абсорберга сувни ва этиленни узатишни тўхтатилади. Лекин ҳавони узатишни яна 5 минут давом эттирилади.
Кейин эса иккинчи абсорберга сув ва ҳавони бериш тўхтатилади.
Биринчи ва иккинчи абсорберлардан чиққан атсеталдегидининг сувли эритмалари бирлаштирилади, уларнинг умумий хажми аниқланади.
Кейинги тажрибани бошлашдан аввал ва ишннг охирида реактордаги катализатор эритмасининг сатхи ва рН кўрсаткичи текширилади.
Агарда реактордаги каатлизатор эритмасининг сатхи камайган бўлса уни тиклаш учун дистилланган сув қўшилади. Агарда катализатор эритмасининг рН қиймати 2 дан катта бўлса, унга консентрланган хлорид кислотасидан бир неча томчи қушилади ва 850С да эритма орқали бир соат давомида 20 мл/мин тезликда ҳаво берилади.
Иш тугагач ва реактор совигач катализатор эритмасини шлифланган идишга қуйиб олинади ва унинг оғзи ёпилиб, қоронғи хонада сақланади. Агарда катлизатор эритмаси ўзининг фаоллигини йўқотган бўлса қуйида келтирилган методика асосида тайёрланган янги эритма билан алмаштирилади, ишлатилган катализаторли эритмадан эса палладийни ажратиб олинади (110 бетга қаранг).

Ишни бажариш жараёнида олинган натижаларни қуйидаги жадвалга ёзилади:





Узатиш тезлиги, мл/мин

Берил ган этилен ни уму мий миқдори

Атсет-алде гиднинг сувли эрит маси ҳажми, л

Атсетал дегид концентра сияси, г/мл

Ҳосил бўлган ацетал дегид массаси, г

Ацет ал дегид уну ми, % (мас)

Катализа торнинг солиштир ма ишга яроқлили ги, г/(л.ч)

Этилен

Ҳаво




























Ишни бажаришда олинган натижалар асосида атсеталдегиди унуми – этилен ва ҳавони хажмий узатилиш тезлиги боғлиқлиги графиги чизилади. Олиб борилган иш юзасидан ўзининг хулосаларини ёзилади.





Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling