Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети кимё факультети газ кимёси лаборатория машғулотлари
Газни қуритиш турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин
Download 1.22 Mb.
|
газ кимёси Лаб
Газни қуритиш турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин: тўғридан - тўғри совутиб, абсорбсиялаб, адсорбсиялаб ёки ушбу услубларни комбинирлаб. Адсорбсион қуритишнинг мазмун - моҳияти - қаттиқ адсорбент ғовакларни юзаси билан сув молекуларини танлаб ютиш, кетидан унинг ғовакларидан ташқи тасирлашув билан (адсорбент ҳароратини кўтариш ёки муҳит босимини пасайтириб) уларни чиқариб олишдир.
Газни қаттиқ қуритгичлар билан қуритиш қўзғалмас қатламли қуритгичли даврий ишловчи аппаратларда амалга оширилади. Қуритиш жараёнининг тўла сикли адсорбсия, регенератсия ва адсорбентни совутиш босқичларидан таркиб топгандир. Қуритувчилар сифатида силикагеллар, алюмосиликагеллар, фаоллаштирилган алюминий оксиди, бокситлар ва молекуляр элаклар (сеолитлар) қўлланилади. Уларнинг адсорбсион сиғими ғовак ўлчамларига ва мос холдаги уларнинг солиштирма юзасига анчагина боғлиқдир. Нордон компонент сакловчи газларни қуритищда ишда энг ишончлилари - сеолитлардир. Молекуляр элакларнинг ўзига хослиги - нафақат намликни ютиш қобилияти, балки водород сулфид ва карбонат ангидридни ҳам, яни газни нордон компонентлардан тозалаши ҳамдир. Газ ҳаракатига қаршиликни камайтириш учун адсорбентлар шарча ёки донадор кўринишида тайёрланади. Қуритувчига қўйилган талаблар жуда қатийдир: у газдан намликни тез ютиб олиши ва осон регенерирланиши лоз им, фаоллигини ва мустаҳкамлигини деярли йўкотмай, кўп каррали регенерацияни кўтариши, юқори механик мустаҳкамлик ва ютиш қобилиятига эга бўлиши, газ оқимига кам қаршилик кўрсатиши, юқори бўлмаган нархга эга бўлиши лозим. Адсорбсион қуритиш усулини ўзига хос томони - газ параметрларига боғлиқ бўлмаган холда қуритишнинг юқори даражадалиги, қурилманинг ихчамлиги, кичик қувватли қурилмаларда капитал сарф - харажатларнинг камлиги. Ушбу усулнинг камчиликлари - адсорбент учун сарф - харажатларнинг катталиги, газ оқимига юқори қаршилик ва катта қувватли қурилмаларни қуришдаги юкори сарф - харажатлар. Адсорбсион қуритиш шудринг нукта депрессиясини 1000с гача (шудринг нуқтани минус 900с гача)бўлишига эришишга имкон беради. Шунинг учун ушбу усул қуритиш юқори чуқурликда бўлиши талаб қилинганда қўлланилади. Тозаланган газ, масалан гелий заводига юналтирилган газ албатта адсорбсион қуритишга учратилади. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling