Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети кимё факультети газ кимёси лаборатория машғулотлари
Download 1.22 Mb.
|
газ кимёси Лаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лаборатория адсорбцион қурилмани принципиал схемаси
- 4-лаборатория иши. Цеолит ёрдамида табиий газни тозалаш.
Ишдан мақсад:
Вариант №1. Синтетик сеолитларда табиий газни қуритиш жараёнини атмосфера босимида ва ўқитувчи томонидан берилган шароитларда (адсорбердаги ҳарорат, тажрибани ўтказиш вақти, адсорбер сони) изланиш, цеолитнинг динамик сиғимини аниклаш. Вариант №2. Табиий газни қуритиш жараёни параметрларини ўрганиш (қўлланилаётган адсорбентни типи, адсорбент миқдори, адсорбент - газ контакт вақти, адсорбсия ҳарорати), адсорбентни турли шароитлардаги самарали таъсирини баҳолаш. Лаборатория адсорбцион қурилмани принципиал схемаси Қуритувчи сифатида аввалдан муфел печида ёки қувурсимон печда дегидратланган НаА ёки На Х типли қолиплангаи сеолит қўлланилади. Сув буғи бўйича динамик сиғимини аниқлаш схемаси 3 - расмда келтирилган лаборатория қурилмасида олиб борилади. Ҳаво магистралдан ёки компрессор 1 дан жўмрак 2 орқали реометр 3, ҳавони механик қўшимчалар ва мой томчилари тозалаш учун фаоллаштирилган кўмир билан тўлдирилган патрон 4 орқали берилган намлик сакланган (13 - 15 мг/л намлик) буғ - ҳаво аралашмасини олиш учун аввалдан намлаш системаси 5 га келади. Намланган ҳаво томчи - намни ушлаб қолиш учун шиша пахта билан тўлдирилган патрон 7 дан ўтгач сув "юқлик" ли адсорбер 8 га киради. Адсорбердаги ҳарорат термостат 9 билан созлаб турилади. Қуритилган газнинг бир қисми шудринг нуқтани аниқлаш асбоби 10 га киради, қолган қисми эса атмосферага ташланади. 4-лаборатория иши. Цеолит ёрдамида табиий газни тозалаш. Газларни тозалашнинг адсорбсион усуллари нордон компонентларни қаттиқ ютувчилар – адсорбентлар билан селектив ажратишга асослангандир. Ажратиб олинувчи компонент адсорбент (фаоллаштирилган кўмир, сеолитлар) билан фақат физик кучлар билан ушлаб қолинса, физик адсорбсия амалга ошади. Агарда ажратиб олинаётган компонент адсорбент (темир, рух, молибден оксидлари) билан кимёвий ўзаро таъсирлашса кимёвий адсорбсия хақида гап юритадилар. Углерод диоксидини самарадор адсорбенти – сеолитлардир. Углерод диоксиди молекуласи этарли кичикдир. Уларнинг диаметри 0,31 нм (3,1 Ао) га яқин, шу боис кўпчилик сеолитларнинг ички структурасига киришга имкон беради. Ютилган компонентларни десорбсияси босимни пасайтириш ва ҳароратни кўтариш орқали амалга оширилади. Молекуляр элаклар (сеолитлар) – бу каркасида кремний ва алюминий тетраедрик конфигуратсияда турувчи ва ишқорий металлар сақловчи синтетик кристалик алюмосиликатлардир. Сеолитларни тузилиши регуляр каналлар системаси билан ва ўзаро боғланган, ғовак ўлчами, сеолит типига боғлиқ холда, 0,3 дан 1,0 нм гача бўлган юзалар билан кўрсатилган. Газда мавжуд бўлган қўшимчалар адсорбсия жараёни давомида ички юзаларнинг юзаси ва ғоваклар орқали диффузияланиши лозим. Саноатда ўлчами 3 мм га яқин таблетка ёки шарчалар кўринишига келтирилган сеолитлар қўлланилади. Бошқа адсорбентларга таққослаганда молекуляр элаклар каттароқ ютиш қобилятига эга, ифлосланиш ва коксланишга камроқ мойил, қўшимчаларни яхшироқ ажратади ва ғовакликнинг регуляр ўлчами боис, молекулалар ўлчамларига боғлиқ ҳолда адсорбсия ўта селективлигига эгадир. Уларни қўллаш адсорбент нисбий ҳажмини пасайтиришга, адсорбент қатламидаги босимнинг қуйироқ фарқларида ишлашга имкон беради, қатор компонентларни адсорбсияси туфайли газ йўқотишлар бўлмаслигига, қурилманинг узоқроқ ва кафолатли ишини таъминлайди. Адцорбция учун тез – тез СаА цеолити қўлланилади. Жараён 1,7 – 7 МПа босимда кетади. Цеолитлар углерод диоксиди билан бирга сув буғларини ҳам ютади. Шунинг учун газларни углерод диоксидидан тозалаш билан бир вақтда уларни қуритиш ҳам амалга ошади. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling