Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети кимё факультети газ кимёси лаборатория машғулотлари
Download 1.22 Mb.
|
газ кимёси Лаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адсорбцион тозалаш қурилмаси
- Тажриба олиб бориш тартиби
- Газдаги
Ишдан мақсад
Вариант № 1 Газ нордон қўшимчаларини (хусусан CО2 ни) адсорбсия жараёнини сеолитлар билан ўқитувчи кўрсатган шароитларда (ҳарорат, адсорбент миқдори, илк газдаги CО2 нинг миқдори, тажрибани олиб бориш вақти) тадқиқ қилиш, берилган шароитларда адсорбент таъсир самарадорлигини баҳолаш. Вариант № 2 Адсорбент табиати (турли маркадаги цеолитлар – СаH, НаА, СаА, НаХ, фаоллаштирилган кўмир ва бошқ.) ва жараён параметрларини CО2 ни ажратиб олиш даражасига боғлиқлигини ўрганиш. Қурилма CО2 ни ажратиб олиш жараёнига қуйидаги факторларни таъсирини баҳолашга имкон беради: қўлланилаётган адсорбент типи; адсорбент миқдори; адсорбент / газ контакт вақти; илк газдаги CО2 нинг миқдори; адсорбсия ҳарорати. Адсорбцион тозалаш қурилмаси Қурилма принсипиал схемаси 2–расмда келтирилган. Қурилманинг асосий узеллари қуйидагилар: термостат 3 ёрдамида лозим бўлган ҳароратни ушлаб туришли сув кўйлакли адсорбер 1; абсорбент юбориш учун насос 2 ва берилган таркибли газ аралашмасини тайёрлаш узели – сиқилган газларли баллонлар 6, редукторлар 12, реометрлар 4. Моделли газ қўшимча (CО2) ни ташувчи–газ азот оқимига дозаланган юбориш йўли билан тайёрланади. Тажриба олиб бориш тартиби Азотли баллон вентили очилади ва редуктор ва реометр ёрдамида азотни сарфи белгиланади (созланади). Сўнг азот оқимига CО2 юборилади. Аввалдан реометрлар 4 азот ва CО2 юбориш учун ҳаво (азот) бўйича мос холдаги капиллярларни 11 танлаш орқали колибрл\анади. Газларни бериш тезлиги сувли барботер 10 ёрдамида ва иситиш созлагичини лозим бўлган ҳароратга созлаб қўйилади. Хроматограф ишга туширилади (хроматографни эксплуататсия қилиш бўйича инстуксияга рион холда) ва адсорберга киришдан авволги газ CО2 миқдорига таҳлил қилинади, зарурат бўлганда газ редуктори 12 ва реометр 4 ёрдамида ўқитувчи топшириғига мос холда берилаётган углеводород диоксиди тўғриланади (созланади). Берилган газ сарйи ва адсорбердаги ҳарорат ўрнатилгач, газ адсорбер киришида ва чиқишида намуна таҳлилга олинади. Қурилма барқарор ишлашининг 20 – 30 минутдан сўнг яна газ адсорбер кириш ва ундан чиқишда таҳлил қилиш учун намуна олинади; натижалар ишончли бўлиши учун янги намуналар олиш 3 мартадан кам бўлмаслиги лозим. Газдаги CО2 миқдорини таҳлили. Адсорбсиядан аввалги ва ундан кейинги газдаги CО2 нинг миқдори “Кристаллолюкс – 4000” хроматографида иссиқлик ўтказувчанлик детекторида қуйидаги шароитларда аниқланади: 2 – расм. Лаборатория адсорбсион қурилмасини принсипиал схемаси: 1 – адсорбент; 2 – насос; 3 – термостат; реометрлар; 5 – аралаштиргич; 6 – баллон; 7 – насадка; 8 – градуирланган қабул қилгич; 9 – барботер; 11 – капиллярлар; 12 – газ редуктори. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling