Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Тарих факультети


Download 14.64 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi14.64 Kb.
#1478161
  1   2   3
Bog'liq
Мустакил иш Тарих факультети

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети

Тарих факультети

(сиртқи)

МАХСУС ТАРИХ ФАНИДАН МУСТАҚИЛ ИШ

    • Мавзу: Гулистон Давлат Университетининг
    • тарих факультети.


Бажарди:
Қабул қилди:

Гулистон Давлат Университети тарихи.


Режа:
Режа:
  • Гулистон Давлат Университети тарихи.
  • Университет тарих факультети.

Илм бир шуъла, дилга тушган он,
Шунда билурсанким, илм бепоён.
Абулқосим Фирдавсий

Университет тарихи

Ҳозирги Гулистон давлат университети 1965 йилда илк марта иш бошлаган Сирдарё давлат педагогика институти (СДПИ) заминида ташкил этилган. Кўпмиллатли кўҳна Мирзачўл ҳудудида ўзбек, қозоқ, рус, тожик мактаблари мавжуд бўлиб, уларда педагоглар, фан мутахассислари етишмаслиги ўлкада олий таълим муассасасининг ташкил этилишига асос бўлган.


Дастлабки йили институтда 1та факултет (филология)га 400 нафар талаба қабул қилинган. Жами 5 та кафедра мавжуд бўлган. Кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, факултетда ўзбек, рус, қозоқ тили ва адабиёти, хорижий тиллар бўлимлари очилган.
  • Биринчи ўн йилликда институтнинг пойдевори қурилиб, янги факультетлар: математика, физика, жисмоний тарбия, сиртқи бўлимлар, кутубхоначилик, бошланғич таълим, тарих йўналишлари очилди. 1976 йилгача институт халқ хўжалигига ва таълим тизимига 3200 мутахассис тайёрлаб берган. Илмий даражаси бор ўқитувчилар 5 нафардан 39 нафарга етган. Анқобой Қулжонов, Худойберди Дониёровлар институт даргоҳида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
  • Иккинчи ўн йилликда дарс жараёнларини техник воситалар билан таъминлашга асосий эътибор қаратилган. Жумладан, телемарказнинг ишга тушиши, техник воситалар орқали дарс ўтиш, телеэкранларда намойиш қилиш орқали кириш имтиҳонлари, давлат имтиҳонлари қабул қилиш тажрибаси республикадагина эмас, собиқ шўро давлатида ҳам катта қизиқиш уйғотган. Факультетлар сафига педагогика, хамда тарих ва бошланғич таълим услубияти факултети ҳам қўшилган, биология йўналиши бўлим сифатида очилган. Илмий салоҳият ҳам ўсган.
  • Учинчи ўн йиллик Гулистон шаҳрида ҳозирги Университет янги биноси қуриб битказилиши билан ёдда қолди. Ёруғ ва шинам ўқув хоналари, замонавий усулда жиҳозланган кабинетлар , лабораториялар, кафедралар ҳар қандай тараққий топган хорижий давлат ҳам ҳавас қилса арзигулик ҳолда эди.
  • Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, кадрлар тайёрлаш, таълим-тарбия жараёнларини такомиллаштиришга катта эътибор берила бошлади. Миллий ҳуррият эълон қилинганига ярим йил ҳам ўтмай, аниқроғи 1992 йилнинг февралида бир қатор вилоятларда, жумладан, Сирдарё вилоятида ҳам Университет ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди ва Гулистон Давлат Университети ташкил этилди.
  • Бугунги кунда университетда 8 та факультет, 27 кафедра 450 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Университетда сўнги тўрт йилда 2 та янги факультет, 6 та янги кафедра, 10 дан ортиқ янги йўналишлар очилди. Шунингдек, 10 та магистратура йўналишлари ташкил этилди. Университетнинг кундузги, сиртқи, кечки бўлимларида 13 770 нафар бакалавр ва магистрлар таҳсил олмоқдалар.

Download 14.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling