Мирзо улуғбек номидаги
ГАЗЛИ МУҲИТНИНГ ТАРКИБИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
ГАЗЛИ МУҲИТНИНГ ТАРКИБИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ Нормуродов З.Н., Мамирзаев М, Абилкосимова Г. Турсунова Н. Самарқанд давлат университети, Самарқанд ш. Ҳозирги вақтда газ таркибини аниқлашнинг кўплаб усуллари мавжуд. Уларнинг ҳар бирида афзалликлари билан бир қаторда ўзига ҳос 273 камчиликлари ҳам бор. Газ таркибини аниқлаш борасида олиб борилган таҳлил натижаларига асосланиб, ишлаб чиқарувчи ўз олдига қўйган вазифасини амалга ошириш учун керакли хулосалар чиқаришга эришади. Газ таркибини ўлчашда хроматографик анализ усули аниқлик жихатидан бошқа усуллардан устун туради. Бироқ, бу усулда қўлланиладиган ускуналар қимматбаҳо ҳисобланади. Анализни олиб боришга кўп вақт сарф бўлади. Шунинг учун бундай ускуналардан фақат намунавий ўлчаш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин . Энг тезкор аниқлаш имконини берувчи сенсорлар, оптик типли сенсорлар ҳисобланади. Оптик сенсорларнинг ишлаш принципи, нурнинг ютилиш хоссасига асосланади. Ҳар бир газ учун нурнинг ютилиши ма`лум бир катталикдаги тўлқин узунлигига мос келади. Бу эса сенсорнинг ҳар бири газни селектив равишда аниқлаш имконини беради Оптик усулнинг камчилиги, сенсорнинг ташқи муҳитга (температура босим, намлик ва ҳ.к.з.) боғлиқлигидир. Ушбу боғлиқликларни йўқотиш учун сенсор қўшимча равишдаги ускуналар билан жихозланиши талаб этилади, бу эса сенсорнинг ўлчамларини, масса, энергия сарфини оширади ва натижада оптик сенсорларнинг нисбатан юқори нархига эга бўлишига олиб келади. Термомагнитик сенсорлар газ молекулаларининг магнит хусусиятларининг ҳарорат функцияси сифатида ўзгаришига асосланган. Бундай турдаги сенсорлар узоқ вақт давомида ишлаш имкониятига эга. Камчиликлари электрокимёвий сенсорларга нисбатан сезгирлиги камроқ, шунингдек, газ аралашмасини доимий равишда қиздириш зарурияти борлиги туфайли нисбатан юқори энергия сарфланади ва ниҳоят сенсорнинг катта массага эга эканлиги уни стационар газ анализатор сифатидагина қўллаш мумкин бўлади. Термокондуктометрик усулда газнинг иссиқлик ўтказувчанлигининг газ аралашмасидаги аниқланаётган газнинг концентрациясига боғлиқлигига асосланади. Ушбу усулнинг асосий камчиликлари селективлигининг йўқлиги ҳисобланади. Термокондуктометрик сенсорлар аралашмада қайси газлар мавжудлигини олдиндан маълум бўлган ва уларнинг миқдор нисбатларини аниқлаш учун зарур бўлган бинар ёки квазибинар газ аралашмалари учун ишлатилади. Термокаталитик сенсорлар метан, пропан ва шунга ўхшаш ёнувчи газлар концентрациясини ўлчаш учун ишлатилади. Сенсор нисбатан юқори ҳароратга эга бўлган платина симини қўллашга асосланган. Платина кимёвий жараёнлар учун катализатор бўлиб, унинг мавжудлиги ёнувчан газнинг оксидланиш реакциясини амалга оширади. Шу билан бирга, платина сими ҳарорат ва шунга қараб унинг қаршилиги турлича ўзгаради. Усулнинг камчилиги селиктивликни амалга оширишнинг бир қанча қийинликлари мавжуд. Қаттиқ электродли сенсорларда электролит сифатида керамик циркон ишлатилади Циркон диоксидининг электролитик хусусятлари жуда юқори ҳароратда (500-800 о C гача ) пайдо бўлади. Бу ҳусусият юқори 274 темпиратурада кислород миқдорини ўлчашда цирконий сенсоридан фойдаланишнинг имконини яратади. Электрокимёвий сенсорлар энг яхши селективликга эга. Бундай сенсорлар полярографик ва гальваник усулда ишлайдиган сенсорларга бўлинади. Полярографик сенсорнинг афзаллиги қўлланиладиган электроднинг ўлчамлари кичик ва шунинг учун жуда кичик ўлчамли сенсорни яратиш имконяти мавжуд. Шу билан бирга, сенсорнинг камчиликлари сенсор электролитининг тез-тез алмаштириб туриш кўп вақт талаб қилинишидадир. Полярографик сенсорнинг бошқа бир камчилиги ташқаридан аниқ бир кучланишни таъминлаш зарурияти ҳисобланади. Юқори селективликга эга бўлган гальваник сенсорларда ташқи қувват манбаига эҳтиёж сезмайди. Электрокимёвий усулда ишлайдиган сенсорнинг чиқиш сигнали қисман газ босимига тўғри пропоционал бўлади, шунинг учун бу сигнал қайта ишлаш учун қўшимча ускуналар талаб қилмайди . Газлар миқдорини ионланиш усулида аниқлаш учун қўлланиладиган сенсорлар ишлаш принципи ионланиш камерасида содир бўладиган жараёнларга асосланган . Ушбу жараёнда ионланиш камерасида аниқланаётган газнинг ионланиши амалга ошади, натижада аналитик сигнал ҳосил бўлиб, унинг қиймати газнинг концентрациясига тўғри пропорционал бўлади. Усулнинг камчилиги ионланиш камерасида содир бўладиган жараён учун катта миқдор ток қиймати ташқаридан берилиши лозим. Бу усулда ишлайдиган сенсорлар ҳам қимматбаҳо ҳисобланади. Яримўтказгичли сенсорларнинг ишлаш принципи, анализ қилинувчи газнинг миқдорига кўра, сенсор таркибига кирувчи сезгир элементнинг электрофизик хусусиятларининг ўзгаришини ўлчашга асосланган. Сенсорнинг аналитик сигнали сифатида сезгир элемент қаршилигининг катталигини ўлчаш қабул қилинган. Сенсор таркибий қисмини инерт материал уст қисмига қиздирувчи мослама, ҳамда электродлар ташкил қилади. Электродларнинг устки қисми юпқа оксид қатлам билан қопланган. Юпқа оксид қатлам юзасида газларнинг адсобция ва десорбция ҳодисалари юз бериши натижасида сезгир элементнинг қаршилиги анализ қилинаѐтган газнинг микдорига мос равишда ўзгаради. Юпқа металлоксид қатламлар вакуум остида термик сочилиш усулида ҳосил қилинди. Атроф муҳит объектларида мавжуд бўлган О 2 , H 2 S, CО, СО 2 газларини аниқлаш учун сезгир элементлар сифатида SnО 2 , WО 3 , ZnО оксидлари танлаб олинади. Турли хилдаги газ компонентлари учун ҳар хил қийматдаги температуралар ҳосил қилинади. SnО 2 учун сезгир элементни 300°С гача қиздириш зарур бўлса, H 2 S, CО, СО 2 газларини аниқлашда мос равишда 350, 400, 450°С лар мос келади. Яратилган сенсорларнинг атроф муҳит объектларида қўлланилиши натижасида, экологик муҳитнинг барқарорлигини сақлаш муаммоларини ечимини топишда қўлланилади. 275 “MENTHA PIPERITA” НИНГ ТАРКИБИДАГИ МЕНТОЛ БИРИКМАЛАРИНИ ДОРИВОРЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling