Мирзо улуғбек номидаги
СУТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИДАГИ ОҚСИЛ МИҚДОРИНИ
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
СУТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИДАГИ ОҚСИЛ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ И.Д. Қосимов, Е.Г. Димитриева, С.Ш. Саидаббозов Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази mr.xujabola@mail.ru Инсон саломатлиги ва уни асраш энг муҳум масалалардан деб ҳисобланиб келади. Саломатликни сақлашнинг афзал усули бу инсон истемол қиладиган махсклотларнинг сифатига боғлиқдир.Махсулотнинг сифатини текшириб бориш давлат даражасига етиб борган.Бу масалада бизнинг давлатимизда сифат назоратини текшириб борувчи ташкилотлар фаолият юритмоқда. Ушбу ташкилотларнинг вазифаси ишлаб чиқарилаётган махсулотларни сифати Давлат белгилаган меьёрда бўлишини назорат қилиб келмоқда. Бизнинг Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази(Уз ГОСТ СТАНДАРТ) Ўзбекистон Миллий университети кимё факультети илмий изланувчилари билан ҳамкорликда айрим махсулотлар сифатини текширишда ишлар олиб бормоқда. Ҳамкорликда олиб борилган ишларнинг бири сут махсулотлариниг сифати назоратидар. Сут махсулотларининг сифатини назорат килишда меъёрий хужжатда белгиланган талабларга мувофиклиги текширилади. Бунда сут ва сут махсулотларини таркибидаги ёг, оқсил, шакар микдори ва бошка бир катор курсаткичларини аниклаб, мувофиклиги бахоланиб борилмоқда. Хозирги кунда Андижон синов ва сертификатлаштириш марказининг озик- овкат махсулотлари синовларини утказиш лабораториясида ушбу курсаткичларидан оксил микдорини Кьельдаля буйича аниклаш усулида текшириш учун янги замонавий синов жихози сотиб олиниб, юкори аникликда натижалар олинмокда. Меъёрий хужжатлардан O’zDst 1084- 2011 “Сметана”, O’zDst 1086:2011 “Кефир”, O’zDst 3037:2015 “Йогурт” техник шартларида келтирилган талаблар буйича махсулотлар таркибидаги оксил микдори ГОСТ 23327-98 Сут ва сут махсулотлари, умумий азот ва оксилнинг масса улушини Кьельделя буйича аниклаш усулига доир меъёрий хужжат асосида текширилади. Бунда анализ учун олинан сут махсулотидан гост бўича Кьельделя пробиркасига 1 гр 2-синф тарозида махсудот тортиб олинади. Унга 10 см 3 сулфат (конс) кислота, 10 см 3 водород пероксидининг 30% ли эритмасидан солинади ва еритма холатига келунича 400 0 С иссиқлик Кьельделя орқали берилади. Тайёр эритма таркибидаги азотни ажратиб олиш учун Кьельделянинг иккинчи бўлагига қўйилади. Бунда Кьельделя программасига Борний кислота 20 см 3 , Дистилланган сув 20 см 3 , Натрий ишқори 50 см 3 , 10 мин вақтга қўйишга 261 буйруқ берамиз. Эритма таркибидаги азотни ажратиб олганимиздан сўнг, ажратиб олинган эритма таркибидаги азотни водород хлорид килотанинг 0,2 мол/дм 3 эритмаси билан титрланади. Эритма зангори рангдан кулранг холатига ўтади. Сарфланган водород хлорид эритмаси қуидаги формулага қўилиб хисобланади:(назорат намуна синовини ўтказишда синов намунаси ўрнига пергамент қоғоздан фойдаланиб, синов жараёни паралелл равишда олиб борилади) 1,4*(V 1 -V 2 ) *c Х=------------------------------- m V 1 -сарф бўлган кисота, см 3 ; V 2 - сарф бўлган кисота назорат намуна учун, см 3 ; m- намуна массаси, г; c- водород хлорид концентрацияси, мол/дм 3 ; 1,4-кислота хажмини умумий азотнинг масса улушига нисбат коэффиценти, % *г/дм 3 -------------: мол/cм 3 Х- Умумий азотнинг масса улуши Бу формула натижаларига асосланиб оқсилнинг масса улуши қуидаги формула орқали топилади: Y=6,38Х 6,38- умумий азотнинг сут оқсилига эквивалент массаси Мисол учун намуна сифатида олинган сметана махсулотида(номи берилмаган) оқсилнинг миқдорини юқорида келтирилган усул ёрдамида текширганимизда қуидаги натижалар олинди: V 1 -1,8 см 3 ; V 2 - 0 см 3 ; m- 1,0003, г; c- 0,2 мол/дм 3 ; 1,4-кислота хажмини умумий азотнинг масса улушига нисбат коэффиценти, % *г/дм 3 -------------: мол/cм 3 1,4*(1,8-0) *0,2 Х = ------------------------------- = 0,504 1,0003 Хисоблашни давом еттириб оқсилнинг масса улушини топдик: Y=6,38*0,504=3,2 262 Ушбу махсулотнинг O’zDst 1084-2011 “Сметана”га куйилган талабларига асосан ёгсиз (10% ёгли) сметана махсулотида норма бўйича оқсил миқдори 2,8 % дан кам бўлмаслиги лозим. Олинган натижадан куриниб турибдики, ушбу маҳсулотда оқсил миқдори 3,2% лиги махсулотнинг меъёрий хужжат талабларига мувофиклигини белгилайди. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling