Мирзо улуғбек номидаги
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Ўзбекистонда аналитик кимёнинг ривожланиш истиқболлари
- Ташкилий қўмита раиси: ЎзМУ ректори, профессор А.Р.Марахимов Ташкилий қўмита ҳамраиси
- Раис ўринбосари: к.ф.д., профессор Т.М.Бобоев Раис ўринбосари: кимё факультети декани проф. С.Э.Нурмонов Ташкилий қўмита аъзолари
- Анжуман котибияти
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Ўзбекистонда аналитик кимёнинг ривожланиш истиқболлари Республика илмий-амалий анжумани 11 Май Тошкент-2018 2 Ушбу анжуман муҳтарам устозларимиз кимё фанлари доктори , профессор , Қозоғистон Республикаси ФА академиги Ш . Т . Толипов , В . А . Хадеев , Н . Б . Бабаев, А . М . Геворгян ва бошқа устозларнинг ёрқин хотирасига бағишланади . “ Ўзбекистонда аналитик кимёнинг ривожланиш истиқболлари ” мавзусидаги Республика илмий - амалий анжумани материаллар тўпламига бакалавр ва магистрантлар , академик лицей ва касб - ҳунар коллежлари ўқитувчилари , илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган изланувчи ва тадқиқотчилар , катта илмий ходим - изланувчилар , илмий тадқиқот институтлари олимлари ва олий ўқув юртлари профессор - ўқитувчилари , ҳамда мазкур соҳа мутахассисларининг илмий ишлари кирилган . Ушбу илмий - амалий анжуманнинг асосий мақсади аналитик кимёнинг Республикада , жаҳонда ривожланиш истиқболлари , ютуқлари , долзарб муаммолари ва уларнинг ечимлари ва фанни олий таълимда ўқитишда эришилган салмоқли натижаларни оммалаштириш орқали самарадорликни ошириш , муҳим илмий - методик тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда аналитик кимё фанини ўқитиш методикасининг истиқболдаги асосий вазифаларини белгилаб олиш орқали таълим ва ишлаб чиқариш орасидаги узвий ва самарали илмий - амалий ҳамкорликни юзага келтиради . Ҳозирги кунда атроф - муҳит объектларида моддаларни аниқлашда замонавий ускуналардан фойдаланиш ва уларнинг имкониятларига доир масалалар ёритилган . Ташкилий қўмита раиси: ЎзМУ ректори, профессор А.Р.Марахимов Ташкилий қўмита ҳамраиси: Академик Н.А.Парпиев Раис ўринбосари: Илмий ишлар бўйича ЎзМУ проректори, профессор А.Р.Халмухамедов Раис ўринбосари: к.ф.д., профессор Т.М.Бобоев Раис ўринбосари: кимё факультети декани проф. С.Э.Нурмонов Ташкилий қўмита аъзолари: к.ф.д., проф. Э.А. Абдурахмонов, к.ф.д., проф. Х.И.Акбаров, к.ф.д., проф.Р.Х.Джиянбаева, к.ф.д., проф. З.А.Сманова, к.ф.д., проф. Д.А.Гафурова, к.ф.д., проф. Ш.А. Қодирова, к.ф.д., проф. Х.Х. Тураев, к.ф.д., проф. Х.Т.Шарипов, к.ф.н., доц. С.А.Маулянов, к.ф.н., доц. Н.Т.Туробов, к.ф.н., доц. Н.Х. Қутлимуротова, т.ф.д., проф. М.Ж.Жуманиязов, к.ф.н., доц. И.П.Шестерова, к.ф.н., доц. Т.С. Холиков Анжуман котибияти: к.ф.н., доц. З.З. Яхшиева, ф.д. (РhD) Д.А. Зияев, Турамбетова А.К., Рахимов С.Б., Сагдуллаева Л.Б., Мадатов У.А., Тўлаганова Х. Мазкур тўпламга киритилган материалларнинг мазмуни, ундаги статистик маълумотлар ва меъёрий хужжатлар санасининг тўғрилигига ҳамда танқидий фикр мулоҳазаларга муаллифларнинг ўзлари масъулдирлар 3 Муҳтарам устозларимиз Профессор Қозоғистон Республикаси ФА академиги Ш . Т . Толипов профессор В . А . Хадеев К.ф.н., доцент Бабаев Н . Б . 1941-2016 К.ф.д., профессорА . М . Геворгян ЎЗБЕКИСТОНДА АНАЛИТИК-КИМЁГАРЛАР ИЛМИЙ МАКТАБИ 4 ЎЗБЕКИСТОНДА АНАЛИТИК-КИМЁГАРЛАР ИЛМИЙ МАКТАБИ Академик Толипов Шукур Толипович-ЎзМУ «Аналитик кимё» кафедраси мудири (1942-1990), кимё факультети декани (1942-1984), ўтган асрнинг 40-чи йилларида Ўзбекистонда Аналитик кимё илмий мактабини яратган, дунёга таниқли олим. Aналитик кимё кафедрасини 52 йил давомида Қозоғистон Фанлар Академиясининг академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, кимё фанлари доктори, профессор Шукур Толипович Толипов (1908- 1990йй.) бошқариб, аналитик кимёнинг устивор йўналишларидан бири бўлган “Элементлар аналитик кимёсида органик реагентларнинг қўлланилиши; оптик методларда қўлланиладиган реагентларни иммобиллаш, модификацияланган электродлар яратиш ҳамда уларни атроф-муҳит объектлари анализига қўллаш” бўйича йирик илмий мактабга асос солди ва уни бутун дунё кимёгарларига танитди. Бу мактаб Ўрта Осиёда аналитик кимё ва унинг тараққиётига кенг йўл очиб берди. У шу кафедрада талабаликдан академиклик даражасигача бўлган машаққатли ва фахрли йўлни босиб ўтди. Ш.Т.Толипов ўз илмий фаолиятини металларнинг фторидлари хоссаларини ўрганишдан бошлади ва илмий изланишлар асосида фторидларни кимёвий анализда қўллаш бўйича бир қатор назарий ёндашувларга асос солди, унинг раҳбарлигида ишлаб чиқилган кўпгина илмий усуллар ишлаб чиқариш амалиётида кенг қўлланилди. Академикнинг шогирдлари 1940-50 йилларда фтор кимёси ривожига салмоқли ҳисса қўшиб, аналитик кимё илмий мактабининг тармоғи фторометрияни сезиларли даражада ривожлантирди. Профессор Ш.Т.Толипов томонидан ўтган асрнинг 50-60-йилларида бажарилган фундаментал қатор илмий-тадқиқот ишлари республикамиз ҳудудидаги табиий бирикмалар (анабазин, госсипол, папаверин, пахикарпин, сальсолин, пиридин, хинолин ва бошқ.), уларнинг синтетик ҳосилаларининг 100 дан ортиқ турининг синтези, оғир ва заҳарли металлар билан комплекс ҳосил қилиш реакцияларининг ўрганилиши, азобирикмаларнинг реакцион қобилияти, комплекс ҳосил қилиш хоссалари, шунингдек, бензол ҳалқасига ўринбосарлар киритилишининг азореагентлар реакцион қобилиятига таъсири асосида янги қонуниятлар ўрганилди ва улар асосида турли металларни атроф-муҳит объектларидан миқдорий аниқлашнинг физик-кимёвий усуллари ишлаб чиқилди. Бу ишлар дунё кимёгар олимлари томонидан ҳам тан олинди. Бу янги йўналишнинг ривожланишида Ш.Т.Толипов илмий мактабининг таянч маркази - «Аналитик кимё» кафедраси аъзоларининг хизмати катта бўлди. Айниқса биринчи шогирдлари проф. Р.Х.Джиянбаеванинг ҳизматлари жуда катта бўлди. Улар анабазин, сальсолин, пахикарпин, 5 пиридин, хинолин, госсипол каби табиий бирикмалар асосида синтез қилинган азобирикмалардаги бензол ҳалқасига турли ўринбосарлар киритиш билан металлар ва баъзи органик бирикмаларни аниқлашнинг аналитик хоссаларини яхшилашнинг янги қонуниятларини ўрнатдилар. Бу соҳада Шукур Толипович Толипов Джиянбаева Р.Х билан биргаликда кўплаб шогирдлар етиштирдилар. Ш.Т.Толипов 1942-1984 йилларда ЎзМУ кимё факультети декани лавозимида узлуксиз 42 йил ишлади. Бу даврда у аналитик кимё соҳасининг йирик мутахассисларидан бири сифатида танилди ва кимё таълимининг тараққиётига катта ҳисса қўшди. Ўзбекистонда 1940-1990 йилларда кимёгар аналитиклар илмий мактабини яратди. Бу мактаб Ўрта Осиёда аналитик кимё ва унинг тараққиётига кенг йўл очиб берди. Профессор Ш.Т.Толипов 700 дан ортиқ илмий асар ва мақолалар муаллифи. У 20 дан ортиқ муаллифлик гувоҳномаси ва патентларини олишга мушарраф бўлди. Ўтган асрнинг 50-йилларида профессор Ш.Т.Толипов ўз илмий мактаби доирасида сийрак элементлар аналитик кимёсида органик реагентлар қўлланилиши бўйича илмий текшириш ишларини амалга оширди. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистондаги ўша замон кимё саноати ва техникасининг конструкцион, ярим ўтказгич ва бошқа материалларга бўлган талабларини қондирилиши билан боғлиқ бўлди. Ўтган асрнинг 60-йилларида мазкур илмий мактабга асос солган кафедранинг профессор ўқитувчилари таркиби, шу кафедранинг битирувчилари ва аспирант аналитикларининг катта гуруҳи ҳисобига кенгайди. Масалан: Л.А.Хадеева, Г.С.Андрушко, Н.Т.Тўрахонова, И.П.Шестерова, Л.В.Чапрасова, Н.Г.Смаглюк, С.Е.Подлипская, Л.Е.Зельцер, А.Е.Мартиросов, У.М.Мансурхўжаев, Ш.А.Исломова ва бошқалар илмий фаолият билан шуғуллана бошладилар. Профессор Ш.Т.Толипов янги йўналиш “Сийрак элементлар аналитик кимёсида органик реагентларни қўллаш” мавзуси бўйича илмий- текшириш ишларига раҳбарлик қилди. Ш.Т.Толипов илмий мактабида олиб борилган илмий тадқиқотлар органик лигандлар сифатида республикамиз ҳудудидаги табиий бирикмалар (анабазин, госсипол, папаверин, пахикарпин, сальсолин ва бошқ.) ва уларнинг синтетик ҳосилалари N-метиланабазин, N- ацетиланабазин, I-дипиридил каби азобирикмалар асосида 100 дан ортиқ янги азобирикмалар синтез қилинди. Булар эса кўпгина элементларни спектрофотометрик ва люминесцент аниқлашда қўлланиладиган органик реагентлар гуруҳини ташкил этади. Буларнинг кашф этилишида Р.Х.Джиянбаева, А.Т.Тошхожаев, Н.Б.Бобоев, Л.В.Чапрасова, Е.Л.Круковская, Н.Т.Тўрахонова, К.З.Раҳматуллаев, А.Е.Мартиросов, А.И.Иноятов, С.Е.Подлипская ва У.М.Мансурхўжаевларнинг хизматлари катта бўлди. 6 1960-1980 йиллари проф. Ш.Т.Толипов раҳбарлигида сийрак ва нодир ер элементларининг органик лигандлар билан комплекс бирикмалари хоссаларини ўрганиш билан боғлиқ бўлган илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилди. Турли функционал-аналитик гуруҳлар ва улар ўринбосарларининг характери, комплекс бирикмалар тузилиши ва барқарорлигига таъсирини ўрганиш бўйича фундаментал илмий-назарий тадқиқотлар олиб борилди. Бунинг натижасида анабазин ва бошқа алкалоидлар асосидаги азобирикмалар билан элементларнинг комплекс ҳосил қилиш реакцияларида бир қатор умумий қонуниятларни ўрганиш имконияти пайдо бўлди. Шу асосда танлаб таъсир этувчанлиги юқори бўлган аниқлаш методлари ишлаб чиқилди. 1970-1990 йилларда академик Ш.Т.Толипов раҳбарлигида олдин синтез қилинган азобирикмаларнинг берилган хоссали айрим аналогларини моделлаш имконини берувчи квант-кимёвий ҳисоблашлар амалга оширилди ва шундай бирикмалар синтез қилинди, уларнинг асосида элементларни аниқлашнинг янги методлари ишлаб чиқилди (проф. Ш.Т.Толипов ва доцент Ч.И.Ибраимов). Бундан ташқари металл ионларининг алкалоидлар ва флавоноидлар билан ҳосил қилган турли лигандлар комплекс бирикмалари устидан илмий тадқиқот ишлари олиб борди. Натижада сийрак элементларнинг селектив экстракцион-фотометрик аниқлаш методлари ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди. Турли табиий бирикмаларнинг металл ионлари ҳосил қиладиган комплекс бирикмалари аниқланди. Бу соҳада Ш.Т.Толипов ва унинг шогирдлари Р.Х.Джиянбаева, И.П.Шестерова ва Е.Э.Карибянлар ишлаб чиққан госсиполни, анабазинни, папаверинни, пахикарпинни ва бошқа табиий бирикмаларни экспресс аниқлаш методлари фанда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, турли элементларнинг натрий диэтилдитиокарбаминати ва бошқа кўпгина органик реагентлар билан экстракцион-амперометрик титрлаш методлари ишлаб чиқилиши илмий жиҳатдан олим илмий мактабининг ютуқларидан бўлди. Ҳозирги замон кимёсини долзарб муаммоларини ечишда алоҳида ўрин тутадиган люминесцент анализ методлари ҳам илмий мактаб доирасида кенг қўлланилиб келмоқда. Яна шуни ҳам айтиш керакки, проф. Ш.Т.Толипов ва доцентлар З.Т.Максимичева, А.Т.Ташходжаев, Л.Е.Зельцерлар томонидан табиий гетероциклик бирикмалар ва уларнинг синтетик ҳосилалари (анабазин ва унинг ҳосилалари, флавоноидлар) кўплаб миқдордаги флуоресцент индикаторланинг люминесцент ҳосилаларини ўрганилиши ҳам кимё фанида муҳим аҳамият касб этди. Жумладан, янги люминесцент реагентларни илмий изланиш, улар молекулаларининг тузилиши билан нурланиш имконияти орасидаги боғланиш ҳақидаги назарий тушунчаларни ишлаб чиқиш имконини берди. 7 Академик Ш.Т.Толипов кенг қамровли олимдир. 1950-йиллардан бошлаб устоз раҳбарлигида амперометрия ва айрим физик-кимёвий титрлаш методлари назарияси ва амалиёти соҳасида ҳам илмий текшириш ишлари олиб борилди (доц.В.А.Хадеев, доц.А.К.Жданов, проф. А.М.Геворгян). Металларни комплексон III билан аниқлашнинг янги янада қулай ва сезгир титрлаш методларини ишлаб чиқиш мақсадида танталдан ясалган айланиб турувчи индикатор электрод ёки иккита платина электродларни қўллаш (биамперометрия) билан илмий текшириш ишларининг катта комплекси амалга оширилди. Бу соҳада турли катионларнинг микромиқдорларини экстракцион титрлашда амперометрик титрлаш ва титрлашнинг охирги нуқтасини биамперометрик аниқлаш усулини қўллаш ишлари улкан аҳамиятга эга. Академик Ш.Т.Толипов ва унинг илмий мактаби халқаро миқёсда ҳам тан олинган. Олим 1966 йилда Қозоғистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси қилиб сайланди. Вьетнамдаги Ханой Политехника институтида қилган хизматлари учун проф. Ш.Т.Толипов “Дўстлик” олтин медали билан мукофотланди (1959). Шунингдек, у собиқ Иттифоқ Фанлар академиясининг аналитик кимё бўйича илмий кенгаш аъзоси ва Ўрта Осиё бўлими илмий кенгашининг докторлик диссертациялари ҳимояси бўйича ихтисослашган кенгаш раиси (1960-1990) лавозимларида ишлади. Юқори квалификацияли кимёгар-аналитик кадрлар тайёрлашда академик Толипов Ш.Т.нинг хизматлари катта. У 4 та фан доктори, 80 дан ортиқ фан номзодини тайёрлади. Унинг шогирдлари Тошкент, Бухоро, Фарғона, Наманган, Андижон, Нукус, Душанбе ҳамда Россия, Украина,Молдовия Покистон, Афғонистон, Сурия, Фаластин ва бошқа мамлакатларда меҳнат қилмоқдалар. У бошчилигида номзодлик ва докторлик диссертацияларни нафақат Ўзбекистон, балки Ўрта Осиёнинг барча республикалари, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Армения каби бир қатор Республикаларнинг мутахассислари ҳимоя қилган. Академиклар Мулдахметов З.М., Жубанов, Чумбалов (Қозоғистон), Шатеращвили (Грузия), Гайбакян (Армения) шулар жумласидандир. Ҳозирги пайтда Ш.Т.Толипов илмий мактабини унинг шогирдлари профессор З.А.Сманова, доцент Н.Т.Турабов, Н.Ҳ.Қутлимуротова, Д.А.Зияевлар давом эттирмоқдалар. Ш.Т.Толиповни илмий-педагогик, жамоатчилик фаолияти хукуматимиз томонидан юқори баҳоланган. Улкан ютуқлари учун ва фанга қўшган ютуқлари учун Толипов Ш.Т орден, медал ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. 1961 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби» унвони берилди. 45 йиллик илмий-педагогик фаолиятлари Давлатимиз томонидан «Халқлар дўстлиги» ордени билан юқори баҳоланди. 8 Ўзбекистон ва Қозоғистон Фанлар Академиясининг академиги Ш.Т.Толиповнинг талабаликдан академик даражасигача бўлган даври шу факультет билан чамбарчас боғлиқ. Ҳозиргача Ш.Т.Толипов илмий мактаби асосини ташкил этган аналитик кимё кафедрасида 1400 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, 20 дан ортиқ ўқув қўлланма, 8 та монография чоп этилди ва 20 дан ортиқ муаллифлик гувохномаси ҳамда 12 патент олинди, 7 та докторлик ва 90 дан ортиқ номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети кимё факультети аналитик кимё кафедраси битирувчилари Фарғона, Наманган, Андижон, Нукус, Карши, Термиз, Гулистон, Жиззах, Ургенч ва бошқа университетларда дарс бериб келмоқда. Кафедра битирувчилари Ўзбекистоннинг илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш институтлари лабораторияларида ва бўлимларида етакчи мутахассис сифатида иш олиб бормоқда. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling