Мирзо улуғбек номидаги
ГОССИПОЛ СМОЛАСИДАН НЕФТСИЗ БИТУМЛАР
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
ГОССИПОЛ СМОЛАСИДАН НЕФТСИЗ БИТУМЛАР
СИНТЕЗИДА КАТАЛИЗАТОРНИНГ РОЛИ Жуманиязов М.Ж., Аитова Ш.К., Жуманиязова Д.М., Сапарбаева Н.К. Урганч давлат университети Стандарт талабларга мос келадиган битумлар олишнинг замонавий технологиясини яратиш, ушбу ишда асосий масала қилиб белгиланди. Чунки курилиш битумларига талаб йилдан-йилга ошиб бораётганини билан бир қаторда мамлакатимизда унинг ишлаб чиқариш миқдори ва сифати қониқарли аҳволда эмаслиги яққол намоён бўлмоқда. Ҳавола қилинаётган бу ишда битум маҳсулотлар олишнинг янги технологияси аввалгиларидан мутлақо фарқ қилиб, госсипол смоласи- ёғмой комбинатлари чиқиндисини юқори ҳароратда катализатор иштирокида термик оксидлашга асосланган. Маълумки, госсипол смоласи юқори ҳароратда чин эритма ҳолида бўлади. Унинг таркибида фенол, гидроксил, карбонил, карбоксил гуруҳлари тутган бирикмалар мавжуд. У ҳаво кислороди таъсирида оксидланса, дисперс система ҳосил бўлиши тажриба тадқиқотларга кўра аниқланди. Бизнинг назаримизда дисперс фаза госсипол смоласини ҳаво кислороди ёрдамида термик ишланганда унинг таркибида қутбли кислород сақловчи моддалар миқдорининг ошиши оқибатида ва янгидан гетероатом бирикмалар ҳосил бўлиши ҳисобига шаклланади, яъни биринчи навбатда карбонил гуруҳлар оксидланади, карбоксил гуруҳлар фаоллиги ошади, термооксидланиш натижасида деструкция жараёни бошланади, фенол ва гидроксил гуруҳлар орасида карбоксил гуруҳлар таъсирлашиб эфирланиш жараёни содир бўлади. Тадқиқотларимизни лаборатория шароитида моделлаштирилган оксидлаш колоннасида олиб бордик. Хом ашё сифатида “Урганч-ёғ” очиқ хиссадорлик жамиятидан чиққан госсипол смоласидан фойдаландик. Тадқиқотлар кўрсатишича, битумнинг фазовий ўтиш чегараси нафақат госсипол смоласи таркибидаги компонентлар табиатига, оксидланиш ҳарорати-га ва ҳаво кислородининг берилиш тезлиги ҳамда вақтига ҳам боғлиқлиги аниқ-ланди. Шу учта параметрлар кўрсаткичларини ўзгартирган ҳолда турли физик-механик хоссали битумсимон маҳсулотлар олишга эришдик Термооксидлашда турли шароитда юмшаш температуралари 50 0 С дан юқори бўлган йўлбоп битумлар олишда оксидлаш жараёнини 250 0 С- 260 0 С да олиб бориш мақсадга мувофиқлиги аниқланди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling