Mirzo Ulug’bek nomidagi O’zbekiston Milliy Universiteti Biologiya fakulteti 403-guruh talabasi Amirova Uljonoyning Ionlantiruvchi nurlar biologiyasi fanidan tayyorlagan mustaqil ishi


Download 0.59 Mb.
bet4/4
Sana07.10.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1694732
1   2   3   4
Bog'liq
ionlantiruvchi nurlar biologiyasi 2

Эквивалент доза – нурланиш сифат омилини ҳисобга олган ҳолда, биологик орган ёки тўқимада ютилган доза ўртача қийматини ифодалайди, яъни нурланишнинг биологик таъсир эффектини белгилаб беради. Бунда нурланишнинг сифат омили ёки сифат коеффиценти берилган нурланиш турининг γ–нурланишга нисбатан солиштирилганда, ҳавфлилик даражасини ифодалайди, яъни бу коеффицент қиймати қанчалик катта бўлса, демак қараб чиқилаётган нурланиш тури биологик таъсирига кўра шунчалик юқори даражада ҳавфли ҳисобланади: Ҳалқаро ўлчов бирликлари тизимида эквивалент доза қиймати ўлчов бирлиги Зиверт (Зв) ҳисобланади. Шунингдек, эквивалент дозани ўлчашда Ҳалқаро ўлчов бирликлари тизимидан ташқари ўлчов бирлиги сифатида Бэр (Б) ишлатилади: 1 Бэр = 0,01 Зв. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилувчи барча турдаги дозиметрлар Зв ўлчов бирлиги шкаласи бўйича белгиланади. Зиверт (Зв) ўлчов бирлиги Швециялик физик олим – Рольф Зиверт шарафига қабул қилинган.

Rolf Maximilian SIEVERT – (Швеция: 06.05.1896–03.10.1966) – радиобиолог, радиобиофизик, радиобиология фани асосчиларидан бири, 1979–йилда ўлчов бирликлари ва қийматлари бўйича XVI анжуманда Р.Зиверт шарафига ионлаштирувчи нурланиш эффектив (самарали) ва эквивалент дозаси ўлчов бирлиги Зиверт (Зв, Sv) қабул қилинган, 1962–йилда Р.Зиверт ташаббуси билан Швеция академиясида таъсис этилган «Радиацион ҳимоя медали» ҳозирда норасмий равишда «Зиверт медали» деб аталади. Р.Зиверт 1964–йилда Радиацион ҳимоя бўйича ҳалқаро ассоциацияни (International Radiation Protection Association) ташкил қилган, радиациядан тиббиётда фойдаланиш йўналишида илмий тадқиқотлар олиб борган. Радиоактив нурланишдан ташқари, биологик объектнинг қанча вақт давомида нурланиш таъсирида бўлганлиги хам муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Шу сабабли, нурланиш дозасининг нурланиш вақтига нисбатини ифодаловчи – доза қуввати тушунчаси киритилган.

Ҳавфсиз доза қуввати (радиоактив фон) одам организми учун ~12–14 мкР/соат (микроРентген/соат) га тенг бўлиб, 30–50 мкР/соат нурланиш етарлича вақт давомида таъсир кўрсатиши организмда патологик ҳолатлар ривожланишига олиб келади. Шунингдек, ўлимга олиб келувчи, бир марталик радиацион нурланиш дозаси ~500 Р га тенг ҳисобланади. Амалиётда радиацион нурланиш доза қийматини ўлчашда асосан, Ҳалқаро бирликлар ўлчов тизимида қабул қилинган бирликдан фойдаланилади, шунингдек, Ҳалқаро бирликлардан ташқари ўлчов тизимидан фойдаланиш ҳам кузатилади. Шу сабабли, маълум бир ўлчов бирлигини иккинчисига айлантириш зарурияти юзага келади. Бу масалани мавжуд маълумотномалар ва шунингдек, бир қатор ўлчов бирликларини конвертациялаш мақсадида яратилган Интернет сайтлари ёрдамида ҳал қилиш мумкин. 1 миллирем = 10 микроЗиверт

E’tiboringiz uchun rahmat!


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling