Мм "укув кулланма"
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎН УЧИНЧИ МАВУ Қўлёзмаларни тавсифлаш Адабиёт
- Дарснинг мазмуни
Саволлар:
* Қўлёзма фондларида соҳа мутахассислари қандай ишлар билан шуғулланадилар? * «Собрание восточных рукописей» тавсиф каталоги жилдларининг қисқача тавсифини беринг. 52 * Ўз ФА ҚИ Қўлёзмалари каталоги Ўз ФА ШИ нинг СВР каталогидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади? * Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: < картотека каталоглар, тавсиф каталоглари > ЎН УЧИНЧИ МАВУ Қўлёзмаларни тавсифлаш Адабиёт: Акимов О.Ф. Археография и кодикология.– Материалы всесоюзного рабочего совещания по проблемам восточной археографии. Ленинград, 1-4 марта 1988 года. –М., 1990, стр. 5-9; Геюмов Н. Дж. Актуальные вопросы каталогизации восточных рукописей на современном этапе. –Материалы всесоюзного рабочего совещания по проблемам восточной археографии. Ленинград, 1-4 марта 1988 года –М.,1990, стр. 67-73. Дарснинг мазмуни: Қўлёзмаларни тавсифлашнинг турли фондлардаги принциплари. Ягона принципнинг давр талаби экани. *** Дунёнинг кўпгина кутубхоналари, музейлари, масжидлар, мадрасалар ва шахсий кутубхоналардаги мавжуд қўлёзмаларни илмий муомалага киритишнинг дастлабки босқичи уларнинг тавсифи берилган феҳрест (каталог)лари тузиш ва улардан мутахассисларни хабардор қилишдир. Шунга кўра, қўлёзмаларини тавсифлаш ва каталоглаштириш қўлёзма фондларида амалий манбашунослик фаолиятнинг кенг тарқалган турига айланган. Маркизий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам бир қанча қўлёзма фондлари мавжуд бўлиб, уларнинг баъзиларидагина (ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти) тавсифлаш ва каталоглаштириш ишлари бирмунча жадал олиб борилмоқда. Соҳа мутахассисларининг тан олишича, уларда ҳам ҳозирги кунгача қўлёзмаларнинг атиги 30 фойизигина тавсифланган холос. Бошқа қўлёзма хазиналарида 53 эса, мавжуд қўлёзмаларнинг тўла бўлмаган рўйхати, картотека карточкалари тузиб қўя қолинган. Қўлёзмаларни тавсифлаш жаҳон андозаларига мослаштирилган ҳолда олиб борилиши керак. Қўлёзмани тавсифлаш учун у ҳақида талаб этиладиган маълумотларни иложи борича тўлиқ беришга ҳаракат қилинади, токи тавсифни ўқиган тадқиқотчи учун саволга ўрин қолмасин. Бунинг учун тавсиф этувчи ўзи аниқлай олмаган фактларни ҳам аниқланмаганини тавсифда кўрсатиши керак. Қўлёзмаларни тавсифлаш қисқача тавсиф, тўлиқ тавсиф Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling